Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 07 October 2015 12:21

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Сиёсий масалалар бўйича мутахассис Ҳасан Биҳиштийпур Эрон газетасида шундай ёзади,  ядровий  мавзўни ҳал этишда ва Женева келишувлари ва Лозана баённомаси билан якун топган музокараларда Эрон Ислом Жумҳурияти давлатининг амалга оширилган сайъ-ҳаракатлари нефтьни ишлаб чиқариш ва уни сотиш мизонларини оширишда заминалар яратиб берди.

Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассис ўз мақоласининг давомида, Эрон ядровий аслаҳаларни кенгайтиришни манъ этувчи Эн Пи Ти шартномаси асосида МАГАТЭ ташкилотига аъзо бўлган бошқа мамлакатлар каби ундан фойдаланиш ҳақ-ҳуқуқларига эгадир ва Эронни ушбу ҳақ- ҳуқуқдан маҳрум қилиш мумкин эмас,-деб қўшимча қилади.

Бу мутахассис Баржом ном олган келишувга асосан Эронга ушбу ҳақ-ҳуқуқ берилган ва агар қарши томон олдинги шартномаларга қайтиш ниятида бўлса, Эрон ҳам Баржомдан олдинги шарт-шароитларга қайтиш ҳаққига эгадир,-деб ёзади.  

                                             ***

Иттилоот газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Суриянинг ўзгаришлари ва Америка расмийларининг эътирофлари Сурия президенти Башор Асад душманларининг ҳисоб-китобларда хато қилганларини ошкор этди.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай келтирилади, Сурия халқи ҳамиша Сурия давлати, унинг президенти ва армияси билан бирга эдилар.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида, Сурия армияси ҳозиргача ўз тизимини муҳофазат эта олди ва террористларга қарши устуворлик билан кўраш олиб боришга муяссар бўлди, -деб таъкидланади.

Бу мақоланинг давомида, ҳозирги кунгача Сурия бўҳронларини ҳал этиш учун амалий бирон бир чора-тадбирлар ишлаб чиқарилгани йўқ, ғарбликларнинг лойиҳалари ҳам ушбу бўҳронларнинг ҳажмига жавоб бера олмайди ва уларнинг  таклиф этилган усуллари назарга олинган мақсадларга эришишни таъминлай олмайди,-деб келтирилади.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида Эрон ўзининг қудрат ва иқтидорига кўра бўҳронлар, айниқса Сурия бўҳронларини ҳал этишда рол уйнаши ва ҳал этиш йўл-йўриқларини тақдим этишга қодирдир, -деб ёзади.

                                            ***

Жавон газетаси ўзининг бош мақоласида шундай ёзади, Мино фожеасининг дастлабки сабабларининг аниқ бўлиши  Ҳажж маросимларини ўтказувчиларнинг бошқаришдаги заиф эканликлари ва қобилиятсизликларидан далолат беради.

Бу бош мақоланинг давомида шундай келтирилади, ҳозирги халқаро қонунлар бўйича халқаро мавқеъга эга бўлган ва кўп мамлакат ва халқларнинг диққат-эътибори маҳаллига қарор олган марказлар, халқаро қонун ва қоидаларга асосан бошқарилади ва бир шахс ёки бир оиланинг салиқасига қараб амал қилинмайди.

Бу бош мақоланинг давомида шундай келтирилади, таърихий нуқтаи назаридан ҳам бошқаришдаги бундай заифликлар ва масъулиятсизликлар кўзга яққол ташланиб тўради ва унлаб йиллар давомида энг тинч бўлган сарзаминда мусулмонлар қурбон бўлишмоқда ва хавфсизлик ҳисс-туйғуларини қулдан бой беришган.

Бу мақоланинг давомида, "" Ҳажжни муштарак бошқариш  идеяси" мусулмонлар ўртасидаги умумий музокараларининг асосий мавзўсига айланиши лозим ва бундай фожеаларнинг олдини олиш ислом дунёси миқёсида жой олиши зарур, - деб ёзилади.     

                                          

Media

Add comment


Security code
Refresh