Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 06 October 2015 12:10

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эроннинг Яман ва Уммондаги собиқ элчиси Али Асғар Қурайший Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Эрон Форс кўрфази ҳошиясида жойлашган Араб мамлакатлари билан муносибатларини кенгайтириш учун таъсирчан сайъ-ҳаракатларни амалга оширди,-деб айтди.

Эроннинг Яман ва Уммондаги собиқ элчиси ўз фикрининг давомида, минтақада Эроннинг таъсирчан рол уйнаши америкаликлар ва ғарбликларнинг Эрон билан музокара қилишилари сабабига айланди ва ҳамда минтақадаги масалаларни ҳал этиш учун Эрондан ҳамкорлик қилишни сўрашмоқда ,-деб қўшимча қилди.

Эроннинг Яман ва Уммондаги собиқ элчисининг айтишига кўра, ғарбликлар Сурия президенти Башор Асаднинг қудрат бошидан кетиши ҳақидаги мавзўни бир четга қуйишлари лозим деган хулосага келишди.

Эроннинг Яман ва Уммондаги собиқ элчиси шунингдек, Эрон Ислом Жумҳуриятининг давлати дунё аҳли билан конструктив муомалада бўлиш ва кескинликларни камайтиришни эса ўзининг ишчи дастурида қарор берган ва жаҳоннинг барча мамлакатлари, айниқса қушни мамлакатлар билан ўз алоқаларини кенгайтириш ва яхшилашга тайёрдир,-деб таъкидлади. 

                                            ***

Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Ҳасан Ҳонийзода Эрон газатасида чоп этган ўзининг мақоласида шундай ёзади, Фаластин мазлум халқига қарши сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳунинг кабинети томонидан қабул қилиши мумкин бўлмаган  қуполликларни амалга ошириши, ҳамда  Исроил режими ва Фаластин автаном ташкилоти ўртасидаги ўзаро келишувга келиш музокараларининг боши берк кўчада қарор олиши ишғолий сарзаминлар, айниқса Қудси шариф сарзаминида вужудга келган охирги ҳодисаларнинг омилларидан эди.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассис ўз фикрининг давомида шундай ёзади, Фаластин халқи шундай ҳисс-туйғуга эгаларки, охирги 20 йил давомида ўтказилган келишувга келиш музокаралари нафақат бирон бир натижа бермади, балки сионистлар томонидан ҳаддан ташқари талаб қуйишларининг мизони ортиб кетди.

Бу мутахассиснинг ёзишича, бундай кўп талабларни қуйиш фаластинлик ёшларни ўз ихтиёрлари билан шаҳодатга етиш амалиётларига қул уришларига ундамоқда ва улар бундай сайъ-ҳаракатлари билан мусулмон халқининг муқаддас маконларига сионистларнинг экстремистлари томонидан ҳужум қилишлари ва Масжидул-Ақсонинг намозчиларига қарши сионистларнинг охирги қуполликларига жавоб қайтамоқчи бўлишмоқда. Фаластин сарзаминидаги шаҳарчаларда яшовчи  сионистларнинг ноинсоний хатти-ҳаракатлари ва ҳужумлари ишғолий Қудс ва Масжидул-Ақсода сионистик режим полиция кучларининг махсус ҳимоятлари билан давом этмоқда.    

                                            ***

Рисолат газетасида нашр этилган таҳлилий мақолада шундай келтирилади, Америка Афғонистон ва Ироқни ишғол этиши замонидан бошлаб, бир неча маротабалар ноҳарбий марказларга ҳужум қилди ва унинг натижаси эса оддий халқнинг ўртасидан минглаб нафар шахсларнинг ҳалок бўлишлари ва тан жароҳати олишларидир.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай ёзилади, аксарият вақтларда америкаликлар хеч қандай хавотирланиш зоҳир этмасдан ёлғон айтиш ва бошқаларга гуноҳни юклатиш ёки ноҳарбий ушбу маконларнинг террорист бўлганлиги ёки ушбу ҳужумлар хато равишда амалга оширилганлиги ҳақида иддао қилишади.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай келтирилади, Америка ҳеч қачон ушбу қонли ҳужумлари учун Афғонистон халқидан кечирим сўраганлари йўқ ва ҳеч қачон ушбу ҳужумлар  ҳуқуқ нуқтаи назаридан халқаро суд идораларида текширилгани йўқ.

Рисолат газетаси ушбу таҳлилий мақоланинг давомида шундай ёзади, халқаро ташкилотлар ҳам бошқа таърихий фожеалар каби ушбу ҳақда ҳам сукут сақлашларини давом этишмоқда ва ҳатто зоҳиран ҳам Американинг ушбу сайъ-ҳаракатларига нисбатан мухолифат қилишмайди, балки бундай амалларни Ғарб мамлакатларининг терроризмга қарши кўрашишнинг инкор этиб бўлмайдиган харажотлари деб талқин этишади.

                                         

Media

Add comment


Security code
Refresh