Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 05 October 2015 14:15

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эроннинг миллий кутубхонаси ва ҳужжатлар марказининг раиси  Сайид Ризо Солеҳий Амири Эрон газетасининг бугунги сонида нашр этган ўзининг мақоласида шундай ёзади,  Мино фожеасида бўҳронларни бошқаришда Ол-Саъуд режимининг қобилиятсизлиги, лоқайдсизлиги ва масъулиятни ҳисс этмаслиги комил тарзда ошкор ва намоён бўлди.  

 Эроннинг миллий кутубхонаси ва ҳужжатлар марказининг раиси  янги подшонинг ишга келиши ва сиёсатларда умумий ўзгаришларнинг вужудга келиши ва  Арабистоннинг барқарорлигини барҳам берган мантиқсиз қарорлар қабул қилиниши сабабли Арабистон ҳукумати суботсизлигининг ҳақиқатини бундан олдин ҳам башорат этиш мумкин эди, -деб келтиради.

Эроннинг миллий кутубхонаси ва ҳужжатлар маркази раисининг ёзишига кўра, Ўрта Шарқ минтақасида охирги йллар давомида вужудга келган ўзгаришлар ва исломий уйғонишнинг авж олиши ҳам тизим, ҳам мақсадлар, ҳам сиёсатлар, бошқариш, режалаштириш ва фаолият олиб бориш даражаларида Ғарб мамлакатларига қарам бўлган подшолик ҳукумати мустабид тизимининг ишга ярамайдиганини янада яққол намоён этди.

Эроннинг миллий кутубхонаси ва ҳужжатлар марказининг раиси  шунингдек шундай ёзади, минглаб бегуноҳ мусулмонларнинг ҳалок бўлишларига сабаб бўлган Мино фожеасида Ол-Саъуд халқлардан кечирим сўраш ва бўҳроний вазъиятни бошқариш учун чора-тадбир кўриш ўрнига ўз қобилиятсизилигини хаспўшлаш учун гуноҳни бошқаларга юклатишга сайъ-ҳаракат қилмоқда.      

                                            ***

Жумҳурии Исломи газетаси бугун душанба куни нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Яман ҳақида Арабистон томонидан таклиф этган адолатсиз ва мантиқсиз резолюцияси шундай бир ҳолда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш кенгашида тасдиқландиким, Ол-Саъуд режимининг ўзи Яманда инсон ҳуқуқларини поймол этган асосий томон ҳисобланади.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай келтирилади, Арабистон ўзининг қарамида бўлган,  истеъфога чиққан ва қочқинликда кун кечираётган Абдурабба  Мансур Ҳодийнинг давлатидан ҳимоят қилиш баҳонаси билан Яманда жиноят содир этишдан қул тортгани йўқ ва Яманда ишлатиши манъ этилган қурол-яроқлардан фойдаланиб, том маънода ушбу ўлкада уруш жиноятларини содир этди.

Жумҳурии Исломи газетаси ушбу таҳлилий мақоланинг давомида шундай келтиради, Голландия мамлакати томонидан Яман урушининг ҳақиқатларини текшириб кўриш ҳақидаги резолюциясини қабул қилмасдан ва унинг ўрнига комилан нотуғри резолюцияни қабул қилиш Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва халқаро ҳамжамиятлиги учун бир уят ва расвочилик ҳисобланади.          

                                            ***

Халқаро масалалар бўйича мутахассис ва университетнинг устоди Ардашер Саноий Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Америка Сурия бўҳронини ҳал этиш учун можаронинг икки тарафида бўлган, жумладан Сурия президенти Башор Асаднинг асосий ҳомийларидан бири бўлган Россиянинг диққат эътиборини ўзига жалб этиши лозим,-деб айтди.

Халқаро масалалар бўйича мутахассис ва университетнинг устоди  ўз фикрининг давомида, Россия президенти Владимир Путин Украина бўҳронларидан кейин Россияга қарши жорий этилган иқтисодий санкциялар ва мухолифатларнинг кучайишини пасайтира олганидан кейин эндиликда шундай даражага қарор олганки, Америка айрим заминаларда, айниқса Сурия масласида Россия билан муомала ва мурасо қилишга мажбурдир,-деб таъкидлади.  

Халқаро масалалар бўйича мутахассис ва университетнинг устоди ўз сўҳбати давомида, Сурия бўҳронлари бошланишидан бўён Америка ва Ғарб мамлакатлари ушбу бўҳронларни ҳал этиш учун бирон бир натижага эришолмадилар ва пассив позицияни эгаллаган эдилар,-деб қўшимча қилди.

Университетнинг ушбу устоди Америка ва Ғарб мамлакатлари террористик гурўҳлар, айниқса Сурияда фаолият олиб бораётган ИШИД террористик гурўҳига қарши кўрашиш учун бирон бир мойиллик зоҳир этмадилар,-деб эслатиб ўтди.  

     

                                      

Media

Add comment


Security code
Refresh