Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 03 October 2015 12:18

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Америка масалалари бўйича мутахассис Амир Али Абулфатҳ Эрон газетасида шундай ёзади, Сурияда вужудга келган бўҳронлардан тўрт йилдан ортиқ вақт ўтмоқда ва Вашингтон томонидан Башор Асад ўз мамлакатининг қудрати ва сиёсати тизимидан кетишини таъкид қилиши эса Эрон ва Россия Сурия президентининг жиддий ҳомийлари унвонида ИШИД террористик гурўҳига қарши Ғарб мамлакатларининг амалиётларига иштирок этиш учун мойиллик зоҳир этишларига сабаб бўлди.

Америка ишлари бўйича ушбу мутахассис Ироқ ва Сурияда ИШИД террористик гурўҳининг содир этган жиноятлари ва сайъ-ҳаракатлари шуни кўрсатдиким, агар Ғарб мамлакатлари терроризм ҳодисаларига нисбатан икки стандартли муносибат қилишни давом этсалар ушбу хатарлар боқий қолаверади,-деб таъкидлади.

Абулфатҳнинг айтишига кўра, Сурия баробарида Ғарб мамлакатларининг позициялари ўзгариш ҳолатида қарор олган. Ҳолбуки Россия қатъийлик билан эълон қилдиким,  Сурия тизимини муҳофазат қилиш Россиянинг ҳаётий манфаатларининг бир қисми деб талқин этилади ва Масква давлати ҳеч қандай шароит остида Суриядаги ўз манфаатларидан қул тортмайди.

Америка масалалари бўйича ушбу мутахассис келажакда назорат қилиши қийин бўлган бўҳронни пасайтириш учун Ғарб мамлакатлари Эрон ва Россиянинг қарашларига мойиллик зоҳир этишмоқда,-деб қўшимча қилади.  

Америка масалалари бўйича ушбу мутахассис террористларнинг Сурияда мағлубиятга юзмаюз бўлишларидан кейин демократик бир жараёнда Сурия халқининг истак-хоҳишлари амалга оширилади,-деб таъкидлади.          

                                            ***

Теҳронда нашр этиладиган Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида, Россия давлати ўтган бир неча кун давомида Сурияда террористик гурўҳларнинг позицияларига қарши амалга оширилган ҳаво ҳужумларини бошлаганини Ўрта Шарқ ва ҳатто жаҳоннинг ўзгаришларида муҳим бир масала деб унвон бериш мумкин,-деб ёзади.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида, Сурияда террористларнинг позицияларига қарши Россия томонидан ҳарбий ҳужумларни амалга оширишидан кейин турли позиция олишларни эътиборга олган ҳолда,  ушбу ҳужум Кремль саройининг Вашингтонга берган қатъий бир паёми деб талқин бериш мумкин,-деб келтирилади.

Рисолат газетаси шундай ёзади, америкаликлар террористларни нобуд қилиш учун жиддий бир иродага эга эмасликларини кўрсатишди. Ҳолбуки энди Масква минтақада ИШИД террористик гурўҳининг можароларига якун ясай олади ва бу эса халқаро арсаларда Россия учун бир катта ютуқ  ҳисобланади.

Рисолат газетасининг таҳлилий ушбу мақоласида шундай келтирилади, Россиянинг ҳужумлари агар ИШИД террористик гурўҳини бевосита заифлантирмасада, аммо Ўрта Шарқ минтақасида Россия учун яхши шерик сифатида Сурия президенти Башор Асадни бевосита мустаҳкамлайди ва бу масала эса Американинг истак-хоҳишларига хилоф эканлиги муқаррар.      

                                          ***

Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Сабоҳ Зангина Теҳронда нашр этиладиган Ормон газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Баҳрайн сиёсатчилари ошкора тарзда минтақада Арабистоннинг сайъ-ҳаракатларига қараб амал қилишади ва ҳеч қандай истиқлолга эга эмас, -деб айтди.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассиснинг айтишига кўра, Баҳрайннинг сиёсатчилари халқчиликка эътибор қаратиш ўрнига ҳукуматда доимий равишда пайравлик қилиш йўл-йўриқларидан фойдаланишни давом этишмоқда.  

Зангина Баҳрайннинг вазъияти Арабистон ушбу ўлканинг ички ишларига дахолат этиши сабабига айланган,-деб таъкидлади.

 

                                      

Media

Add comment


Security code
Refresh