Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 01 October 2015 12:29

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Халқаро ҳуқуқ устоди ва мутахассиси Муҳаммад Ризо Зиёий Бегдилий Эрон газатисида нашр этган ўз мақоласида, шундай ёзади, халқаро қонунлар бўйича бошқа мамлакатларнинг фуқароларини ўз мамлакатига кириш учун виза содир этган давлат уларнинг хавфсизликларини таъминлаш учун вазифадордир ва ушбу мажбуриятни поймол этиш эса бу давлатга масъулиятларни ижод этади.

Халқаро ҳуқуқлар бўйича ушбу устод ва мутахассис ўз фикрининг давомида, виза содир этган Арабистон давлати ва бошқа мамлакатлар ҳам хорижий фуқароларнинг ҳуқуқларига энг яхши тарзда кафолат беришлари лозим.

Халқаро ҳуқуқлар бўйича ушбу устод ва мутахассиснинг айтишича, Арабистон давлати Мино фожеалари баробарида халқаро масъулитятларга эгадир ва халқаро ташкилотларда баён этилаётган иддаолар ва шикоятлар ўзининг механизмларига эгадир ва унинг натижаси эса Арабистон давлати томонидан товон тўлаш саналади.

                                       ***

Эрон транспорт ва шаҳар қўриш вазири Аббос Охундий

Теҳронда нашр этиладиган Шарқ газетаси билан қилган сўҳбатида, хорижийлар учун  муҳим ҳодиса ва тадбир бу Эрон давлатининг уларга нисбатан ёндошишидир ва ушбу ўлка халқаро қонун ва шартномалар асосида, амал қилишга мойиллик зоҳир этади ва ўз зиммасига олган барча халқаро мажбуриятлар ва шартномаларни амалга оширади,-деб таъкидлади.

Эроннинг транспорт ва шаҳар қўриш вазири ўз фикрининг давомида, Эрон Ислом Жумҳурияти халқаро стандартларга асосланган муносиб хорижий сармоя киритиш қонунига эгадир,-деб қўшимча қилди.

Эроннинг транспорт ва шаҳар қўриш вазирининг айтишига кўра, хорижий сармояларни жазб этиш учун Эронда қонуний нуқтаи назаридан бирон бир қийинчилик мавжуд эмас.

Эрон транспорт ва шаҳар қўриш вазири минтақада 400 миллион нафар тижорат қиладиган катта бозор, хавфсизлик, жануб ва шимолда эркин сувларга чиқиш, Эрон орқали Марказий Осиё,  Хитой ва Россия  бозорларида тижорат қилиш учун имкониятларга эга бўлиш минтақада хорижий сармояларни жазб этиш учун энг қулай имтиёзлар ҳисобланади,-деб эслатиб ўтди.

Эроннинг транспорт ва шаҳар қўриш вазири маълумот олган инсоний кучлар ва устувор хавфсизлик ҳам хорижий сармояларни жазб этиш учун Эроннинг иккита махсус афзалликлари саналади, -деб таъкидлади.     

                                           ****

Осиё ғарбининг масалалари бўйича мутахассис Али Ризо Оятий Теҳронда чоп этиладиган Эътимод газетаси билан қилган сўҳбатида, Сурия бўҳронлари баробарида Эроннинг ёндошиши уша аввалидан бошлаб, сиёсий йўл ва ушбу мамлакат халқининг райларига ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш эди, -деб айтди.

Осиё ғарбининг масалалари бўйича мутахассис Сурияда ўтказилган сайловлар шуни кўрсатдики, Сурия халқи террористларни исташмайди ва ҳозирги ҳукуматнинг назорати остида мамлакатда ислоҳот ўтказиш тарафдоридирлар,-деб эслатиб ўтди.

Оятий шунингдек, ҳақиқий ёндошиш шундан иборатки, Сурия президенти Башор Асадни ағдариш стратегик бир хатолик саналади ва террористлар ушбу хатоликдан баҳраманд бўлишади, -деб таъкидлади.

Осиё ғарбининг масалалари бўйича мутахассис Туркия, Арабистон ва Америка шуни яхши билишадиким, Башор Асаддан бошқа киши Суриянинг яхлихтлигини ва хавфсизликларини таъминлай олмайди,-деб қўшимча қилди.

Ўрта Шарқнинг сиёсий масалалари бўйича ушбу мутахассис  Сурия бўҳронларини сиёсий йўл орқали ҳал этиш бўйича Эрон Ислом Жумҳурияти ва Сурия бир қарашга эгалар,- деб таъкидлаб ўтди.      

                                         

Media

Add comment


Security code
Refresh