Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 30 September 2015 12:42

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жоми Жам газетаси Ол-Саъуднинг расвочилик далиллари унвонида нашр этган таҳлилий мақолада, шундай ёзади, бу йилги Ҳажж маросимлари Ҳарамайни Шарифайнда хизмат кўрсатишда Ол-Саъуд масъулиятсизлиги ва қобилиятсизлигининг бир далили эди.   

Масжидул-Ҳаром масжидида юк кўтариш мосламасининг қулаб тушиши ва зиёратчиларнинг тан жароҳатлари олишлари ва ҳалок бўлишларига қўшимча, ҳожийларнинг рами жамарот, яъни шайтонга тош отиш маросими жараёнида Мино сарзаминида вужудга келган фожеалар ҳам ушбу қобилиятсизлик ва масъулиятсизликни исботлади ва  ислом дунёсини ушбу масъулиятсизликлар ва қобилиятсизликлар такрор бўлишининг олдини олиш учун бирон бир чора-тадбир кўришга ундади.

Бу газета шундай ёзади, Ҳажж мавзўси барча мусулмонларнинг тақдирлари билан боғлиқ бўлиб қолган ва Ол-Саъуд ўзининг авторитаризми ва масъулиятдан қочиши билан қобилиятсизлиги ва заифлигини хаспўшлаб олмайди ва ўз вазифаларини амалга ошириш фикрида бўлган ва ҳамда рами жамаротни амалга ошириш учун Мино минтақасига борадиган бир нечита етакчи йўларни бекитиш билан минглаб зиёратчиларнинг ҳалок бўлишлари сабабига айланишини ўз фикрига келтирмаган ва ҳамда иллоҳий зиёфат ва меҳмонлигида бўлган ҳожийларнинг буйнига гуноҳларни улоқтира ҳам олмайди.    

 

                                       ***

Рисолат газетаси аншр этган ўзининг таҳлилий мақоласида ИШИД террористик гурўҳнинг минтақадаги сайъ-ҳаракатларига ишора этиб, Америка ўз сиёсатларини амалга ошириш ва Ўрта Шарқ ва ислом дунёсида ўзининг маданий ва сиёсий стратегияларида ҳалокатга учратиш омиллари стратегиясидан фойдаланди ва ИШИД террористик гурўҳини вужудга келтирди, -деб ёзади.

Рисолат газетаси шундай ёзади, Америка томонидан қулланилган  ҳалокатга учратиш омиллари шундай гурўҳ ва шахслар ҳисобланишадиким, ислом дунёси ва минтақада улар томонидан ижро этилган  уйинларнинг якуний натижаси ва маҳсули фақат Ғарбнинг манфаатига бўлади ва ИШИД террористик гурўҳининг Ироқ ва Суриядаги фаолиятлари ҳам комил тарзда ана шу йўналишда олиб борилмоқда.  

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газетанинг ёзишига кўра, Ироқда ИШИД террорчи гурўҳининг фаолиятлари Сурия президентлик сайловларида Башор Асаднинг ғалаба қозониши билан замон нуқтаи назаридан бир вақтда вужудга келиши ва Ироқ парламенти сайловларида Арабистонга қарам бўлган чеҳраларнинг мағлубиятга дуч келиши сабабсиз эмас ва ушбу омилларнинг ҳаммаси шундан далолат берадиким, Америка Ўрта Шарқда ўз мақсадларини амалга ориш учун ИШИД террористик гурўҳидан фойдаланади.   

                                           ****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида Сурия бўҳронларига ишора этиб, шундай ёзади, сионистларнинг Суриядаги мақсадлари уларнинг манфаатлари ва нуқтаи назарларига қараб ҳаракат қилмаган Сурия тизимини ағдаришдан иборат эди ва ушбу мақсадни амалга ошириш учун Туркияни танладилар.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, сионистлар Туркиянинг ҳозирги давлатини Усмонийлар императорлигини қайта тиклаганлар деб айблашди ва Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон ҳам сионистлар томонидан унинг давлати ва ўзига илтифот кўрсатишларини эътиборга олган ҳолда, Сурия тизимини ағдариш пайида эди.

Теҳронда чоп этиладиган ушбу газета Сурия тизимини нобуд қилиш учун Туркиянинг амалга оширган сайъ-ҳаракатларига ишора этиб, шундай ёзади, Сурия давлатига қарши амалга оширилган фитна-найрангларда Қатар ва Арабистон мамлакатларининг нефть даромадларидан қулга киритилган  долларлари билан бирга Европа ва Американинг барча томонлама иштирок этишлари Эрдуғоннинг оптимизмига куч бағишлади ва ўз мақсадига эришиш яқинлашгани ва Туркия  Сурияни ўз ҳукумати остида қарор бера олади деган алаҳсирашларни унда вужудга келдирди.  

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, бир томондан Сурия халқининг кўтилмаган тарзда устуворлик ва муқовимат кўрсатишлари ва бошқа томондан муқовимат фронтининг ҳимояти Эрдуғоннинг орзулари бир ёмон тушга айланиб қолишининг сабабига айланди.      

                                          

Media

Add comment


Security code
Refresh