Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 29 September 2015 12:15

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг собиқ наттоқи Ҳамид Ризо Осифий Жоми Жам газетасининг сонида ёзган ўз мақоласида, Арабистоннинг Мино фожеасида минглаб нафар ҳожийларнинг тан жароҳати олишлари ва ҳалок бўлишларидан афсўсланиш изҳор этиш зимнида, шундай ёзади, суъдиялик режим бошқа мамлакатлар билан маслаҳатлашиш, масъулиятдан қочиш ва вақтни бекорга сарфлаш ва кенг тарзда таблиғот олиб бориш билан ушбу даҳшатли фожеа баробарида ўзларининг масъулиятсизликларини хаспўшлашга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг собиқ наттоқи бу фожеанинг масъулияти Саъудиялик расмийларининг зиммасида эканлигини таъкидлаб, ҳуқуқ нуқтаи назаридан фуқароларни қабул қилувчи мамлакат виза содир этиш билан мусофирларни муҳофазат этиш ва хавфсизликларини таъминлаш масъулиятини ўз зиммасига олади ва ушбу заминада Арабистон ҳам турли мамлакатлардан ҳожийларни қабул қилишда мустасно эмас ва ҳуқуқий ва консуллик масъулиятини ўз зиммасига олиши лозим,-деб ёзади.       

                                           ****

Офтоби Язд газетаси ҳам ўзининг таҳлилий мақоласида Арабистоннинг Мино сарзаминида минглаб нафар ҳожийларнинг ҳалок ва мажрўҳ бўлишларига ишора этиб, шундай ёзади, Саъудиялик расмийларнинг қобилиятсизликлари ушбу ўлкани бошқариш учун керакли маҳоратга эга бўлмасликларига сабаб бўлган ва Мино фожеаси ушбу масалани яққол далилидир.

Офтоби Язд газетаси ушбу мақоланинг давомида, Арабистон расмийлари бўҳронли шароитда унинг оқибатини назарга олмасдан қарор қабул қилишади ва бу эса ушбу мамлакатнинг ички вазъиятларидан бохабар бўлмасликлари ва қаобилиятсизликларидан далолат беради,-дея қўшимча қилади.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета қудратга етиш учун Саъудия Арабистонининг шаҳзодалари ўртасида мавжуд бўлган ўзаро ихтилофларига ҳам ишора этиб, Арабистон подшоси Салмон Бин Абдулазиздан кейин ўринбосарлик қудратига эришишда бўҳронларнинг кучайиши Арабистоннинг ички вазъиятидан назорат йўқлигини намоён этади ва вужудга келган охирги ҳодисалар умумий ушбу заифликдан далолат беради.   

                                        ***

Эрон парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Ҳусейн Шайхулислом Жавон газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Айпак ном олган сионистик лобийлар, Америка конгрессида уларнинг ҳомийлари ва сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳу Баржом ном олган ядровий келишув бирон бир натижага эришмаслиги ва ушбу келишувга қарши монеалар яратиш учун амалга оширган ўз мақсадларида мағлуб бўлишди,-деб айтди.

 Эрон парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси ўз фикрининг давомида, сионистик лобийлар охирги йиллар давомида, Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасида ўтказилган келишувлар жараёнларида бу келишувга қарши таблиғотлар олиб боришарди ва қандай бўлмасин иқтисодий санкцияларни барҳам бериш учун тўсиқликларни ижод этишга ҳаракат қилишарди,-деб қўшимча қилди.

Эрон парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси сионистлар, уларнинг ҳомийларининг мағлуб бўлишлари ва шунингдек Ол-Саъуд режими томонидан харажот қилган пуллар билан ҳам яна натижага эришолмадилар ва бу эса сиёсий ва стратегия нуқтаи назаридан Баржом номланган ядровий келишувга мухолиф бўлганлар учун катта мағлубият ҳисобланади,-деб таъкидлади.  

                                         

Media

Add comment


Security code
Refresh