Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 28 September 2015 14:27

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Фаластин исломий муқовимат ҳаракати "Ҳаммос"нинг Эрондаги намояндаси Холид Қудумий Эрон газетасининг бугунги сони билан қилган сўҳбатида, сионистик режим ўзининг ишғолгарликларини бошлаганидан бўён гижгижлантириш сайъ-ҳаракатларини амалга ошириб, исломий ва масеҳий муқаддас мерослар ва халққа қарши жиноят содир этишни тўхтатмасдан ва бу масалада ҳеч қандай жиноятлардан қул тортгани йўқ,-деб айтди.

Ҳаммос ҳаракатининг Эрондаги намояндаси ўз фикрининг давомида, фаластинликлар Масжидул-Ақсонинг ичида, кечаю кундузда ва ҳатто тасвирга оладиган камералар олдида ҳужум ва камситишларга қарор олишади. Ҳамда қулга олиш  ва қамоққа тушлаш каби турли озор беришларга юзмаюз бўлишади, -днб эслатиб ўтди.

Ҳаммос ҳаракатининг Эрондаги намояндаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва инсон ҳуқуқларини ҳимоят этувчи халқаро барча ташкилотлар сионистик режим жиноятлари  баробарида маъсул ҳисобланишади,-деб таъкидлади.

                                           ****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Россиянинг коалицияси Ўрта Шарқнинг турли минтақаларида сиёсий, ахборот ва ҳарбий  ҳамкорликларни ўзига қамраб олади ва ушбу коалицияга аъзо бўлган томонлар Россия, Эрон, Сурия ва Ироқ мамлакатлари ва бешинчи аъзо эса Ливаннинг Ҳизбуллоҳ партияси ҳисобланади.  

Жумҳурии Исломи газетасининг ёзишича, Россия шундай хулосага келганки, Америка ва унинг минтақадаги иттифоқчилари, айниқса Туркия ва Арабистон Сурия бўҳронини ҳал этиш учун жиддий бирон бир сайъ-ҳаракатни амалга оширишни истамайди ва ушбу ўлка ўз сиёсий мувафаққиятларига эришиш учун уруш майдонидаги вазъиятни ўзгартиришга сайъ-ҳаракат қилади.

Жумҳурии Исломи газетаси Сурия масаласи баробарида Россиянинг ўз  позициясини мустаҳкамлашиши терроризмга қарши минтақавий коалиция ташкил этиш бўйича Маскванинг лойиҳасига Туркия ва Арабистоннинг масъулиятсизлиги ва эътиборсизлиги деб билиб шундай ёзади, терроризм билан қарши кўрашиш учун Сурия давлати ҳамкорлик қилишини  эълон қилишига қарамасдан Туркия ва Арабистон Маскванинг лойиҳаларига иштирок этишга мухолифат қилиб, Сурия президенти Башор Асаднинг истеъфога чиқишини таъкидлашди.   

                                        ***

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида Каталония минтақаси парламентининг сайловларини ўтказиш ва унинг натижалари Мадриднинг иқтисодий ва сиёсий мувозанатларига тақдирни белгиловчи муҳим таъсир етказиши мумкин,-деб ёзади.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай келтирилади, агар Каталония милодий 2017 йилгача Испаниядан ажралиб чиқса, бу мамлакат жиддий ва оғир молиявий ва иқтисодий бўҳронларга юзмаюз бўлади.

Рисолат газетасида нашр этилган ушбу таҳлилий мақоланинг давомида шундай ёзилади, Каталония халқининг Испаниядан ўз истиқлолларига эришиш учун ажралиш бўйича келган қарорлари Европадаги истиқлолга эришиш учун мойиллик зоҳир этадиган гурўҳларга ҳам ижобий таъсир етказиши мумкин.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай ёзилади, евро минтақаси ва Европа Иттифоқининг раҳбарлари ҳам агар Каталония Испаниядан ўз истиқлолини қулга киритса, бу минтақа Европа Иттифоқи ва Шенген шартномасидан чиқади деб огоҳлантиришмоқда.

 

 

Media

Add comment


Security code
Refresh