Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 27 September 2015 11:44

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эроннинг Уммондаги собиқ элчиси Муртазо Раҳимий Теҳронда нашр этиладиган Эрон газетасида чоп этган ўзининг таҳлилий мақоласида, Мино сарзаминида вужудга келган аянчли ва даҳшатли ҳодисаларга ишора этиб, шундай ёзади, Арабистон ушбу ҳодисанинг масъулиятини қабул қилишига қўшимча, ушбу ҳодисанинг омилларини аниқлаб, жазо беришга вазифадордир. Аммо Риёз расмийларининг позиция олишлари ушбу заминада жиддий иродага эга эмасликларидан далолат беради.

Раҳимий бу таҳлилий мақоланинг давомида, Мино ҳодисаси шундай бир шароитда юз бердиким, Арабистон Ҳажж маросимини ўтказиш масъули унвонида Ҳажж маросимларини ўтказиш учун барча керакли заминаларни тайёрлаши лозим эди.

Аммо хавфсизлик кучлари ва Арабистонда Ҳажж маросимларини ўтказиш бўйича масъулларнинг    қобилиятсизлиги туфайли Мино ҳодисасида зарар кўрганлар ва ўз жонларини берган шахсларнинг сони ортиб кетди,-дея қўшимча қилади.

Бу заминада Эрон парламенти қошидаги ижтимоий комиссиясининг раиси Абдурризо Азизий ҳам Эрон газетасида ёзган ўз мақоласида шундай ёзади, Ол-Саъуд расмийлари уларнинг қобилиятсизликлари ва масъулиятсизликларининг нишонаси бўлган бу йилги Ҳажж маросимларида юз берган охирги ҳодисалар баробарида жавоб беришлари лозим.

Азизий ўз мақоласининг давомида, бу йилги Ҳажж маросими дунё оммавий афкори учун шундай ҳақиқатни ошкор этдиким,  саъудияликларнинг бепарволиклари ва қобилиятсизликлари сабабли комил тарзда зиёратчилар жонининг хавфсизликларини таъминлаш учун Ҳажж маросимларини бошқаришни исломий мамлакатлар кенгашига топшириши лозим,-деб ёзади.        

                                           ****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида Ол-Саъуднинг минтақадаги жиноятларига ишора этиб, шундай ёзади, Ол-Саъуднинг Яманга қарши қилган ҳужумлари, террористик гурўҳларни ҳарбий ва молиявий ҳимоят қилишлари ва бу йилги Ҳажж маросимларида юз берган бир нечита даҳшатли ҳодисалар Ол-Саъуднинг масъулиятсизлиги ва қобилиятсизлиги бўйича исломий мамлакатлар ягона бир фикрга келишди.

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида бу йилги таматуъ Ҳажжи айёмларидан олдин Ол-Саъуд фақат Яманда халқнинг қонини тукади деган тасаввур бор эди. Аммо энди эса зиёратчилари Минода ҳалок бўлган исломий бир нечита мамлакатлар халқининг қонларига қўшилди,-деб ёзади.

Теҳронда чоп этиладиган ушбу газетанинг ёзишича, Ол-Саъуд сионистларнинг омили эканлигига ишора этиб, шундай келтиради, Фаластин сарзаминларида ишғолгарликни мустаҳкамлаш учун сионистларга кўмак бериш, сионистик режим манфаатлари учун Араб мамлакатларининг ички ишларига дахолат этиш ва Ўрта Шарқ ишлари бўйича  Америка томонидан тузган режаларни ижро этиш учун асосий рол уйнашни ўз заммасига олиши Ол-Саъуднинг томирсиз хонадонининг хойинлик чеҳрасини яққол намойиш этади.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, исломий мамлакатлар саъудиялик расмийларнинг масъулиятсизликлари ва қобилиятсизликлари баробарида ягона бир фикрга келишлари билан Ҳажж маросимларини ўтказиш учун бирон бир чора-тадбир кўришлари ва масъулиятсиз ушбу режимга бошқа бундай жиноятларни амалга ошириши учун ижозат бермасликлари лозим.   

                                           ****

Осиё ғарбининг сиёсий масалалари бўйича мутахассис Муҳаммад Али Муҳтадий Теҳронда нашр этиладиган Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбатлари чоғида, Ғарб мамлакатлари, айниқса бундан олдин Сурия президенти Башор Асад давлатининг ҳукумат бошидан ағдарилишини таъкидлайдиган Америка эндиликда Башор Асадни терроризм билан кўраш олиб боришда муҳим рол уйновчи шахс унвонида тавсиф этишмоқда,-деб айтди.

Муҳтадий фикрининг давомида, Сурия бўҳронлари баробарида Ғарб мамлакатлари ўз позицияларини ўзгартиришларининг сабабини баён этиб, бу позицияларни ўзгартиришнинг сабабларидан бири бу Башор Асаднинг қонуний тизимини ағдариш учун Ғарб мамлакатлари, Исроил режими ва минтақадаги бир нечита мамлакатлар, жумладан Туркиянинг  ҳарбий сайъ-ҳаракатлари боши берк кўчасига юзмаюз бўлишидир,-деб қўшимча қилди.

Муҳтадий Эрон, Россия ва Ливаннинг Ҳизбуллоҳ партияси  минтақанинг муқовимат маркази унвонида Суриядан ҳимоят этишларига ишора этиб, Россиянинг қуллаган охирги позицияси ва Сурияда ҳузур топиши Ғарб, айниқса Американи минтақада терроризмга қарши кўрашиш учун Масква билан ҳамкорлик қилишга мажбур этган,-деб қўшимча қилди.    

 

                                     

Media

Add comment


Security code
Refresh