Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 26 September 2015 12:42

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Осиёнинг ғарби масалалари бўйича мутахассис Ҳасан Ҳонийзода, Теҳронда чоп этиладиган Жоми Жам гузетасида нашр этган ўзининг мақоласида Арабистоннинг Мено минтақасида вужудга келган аянчли фожиаларга ишора этиб, шундай ёзади, Макка ва Менода юз берган охирги ҳодисалар яна бир маротаба шуни исботладиким, Ол-Саъуд режими Ҳарамайни Шарифайнни бошқариш учун керакли қобилият ва шойисталикка эга эмас.

Ҳонийзода ўз фикрининг давомида, Арабистонда сиёсий икки қанотнинг рақобатлари ва мудофаа вазири Муҳаммад Бин Салмон ва подшонинг фарзанди ва Арабистоннинг ички ишлар вазири Муҳаммад Бин Ноиф ўртасида мавжуд бўлган ихтилофлар комил тарзда бундай аянчли воқеаларнинг вужудга келишига ўз таъсирини етказади,-деб таъкидлайди.

Осиё ғарби бўйича ушбу мутахассис исломий мамлакатлардан Ҳарамайни Шарифайнни бошқариш учун бир кенгаш ташкил этиш ҳақида истак билдириб, агар мусулмонлар Мено ҳодисасига аҳамият бермасалар ва Арабистоннинг Ироқ, Ливан ва  Сурия халқига нисбатан фитна-найрангларни ижод этиши ва Яман халқини бомбардимон қилиши давом этса, кейинги йиллар давомида ҳам Ҳажж маросимларида бундай ҳодисалар албатта рўй бериши муқаррар,-деб эслатиб ўтади.    

                                           ****

Иттилоот газетасида чоп этилган таҳлилий мақолада ҳам минглаб нафар шахсларнинг мажрўҳ бўлишлари ва ҳалок бўлишларига сабаб бўлган Мено ҳодисаларига ишора этиб, шундай келтиради, бундай ҳодисаларнинг илдизи мусулмонларга нисбатан эга бўлган ваҳобизмнинг тафаккури ва Ол-Саъуд хонадонининг қарашаларидан келиб чиқади ва саъудияликлар учун бир мусулмон шахснинг ҳалок бўлиши  оддий бир ҳодисага айлангани боис, улар бундай ҳодисалар баробарида ҳеч қачон масъулиятни ҳисс этишмайди.

Иттилоот газетаси шундай ёзади, Арабистон подшоси Салмон Бин Абдулазиз Мино ҳодисаларидан кейин Ҳажж маросимларини ўтказиш масъулиятларини ўз заммаларига олган фарзандларидан қадрдонлик қилиши, комил тарзда уларнинг хато эътиқодлари ва ақидаларини аниқлади ва уларнинг қарашлари ваҳобизмдан издиз олишини кўрсатди.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета бу тафаккур ва қарашлар билан кўраш олиб бориш учун исломий мамлакатларнинг ролларига ишора этиб, исломий мамлакатлар ваҳобийлар эътиқодларига қарши кўрашиш учун бирлашишлари ва Ҳажж маросимларини ўтказиш масъулиятини ўз заммаларига олишлари лозим ва Ол-Саъуднинг ваҳобий ва қобилиятсиз режимига бундай хато ишонч ва эътиқодларни ривожлантиришларига рухсат бермасликлари керак,-деб келтиради.   

                                           ****

Эътимод газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида, Мено фожиалари ва минглаб ҳожийларнинг мажрўҳ бўлишлари ва ҳалок бўлишларига ишора этиб, Ол-Саъуд хонадонида умумий анъанавий бир ягона қарашга эга бўлмасликлари ва шоҳзодалар хоҳлаган ишларини ижро этишлари боис, бундай ҳодисаларнинг вужудга келиши комил тарзда уларнинг нотуғри бошқаришларини яққол кўрсатади,-деб келтиради.

Эътимод газетаси шундай ёзади, Саъудия шоҳзодалари ўз мойилликлари асосида, ўз кучларининг бир қисмини Яманга қарши ҳужум қилиш учун ушбу ўлканинг чегара ҳудудларига жўнатишган ва кучларининг бошқа бир қисми билан эса Баҳрайн, Ливан, Ироқ ва Суриядаги террористлардан ҳимоят қилишади. Ва табиийки, улар Ҳажж маросимларини ўтказиш учун сиёсатларини аниқлаш ва режа тузиш учун ўз  вақтлари ҳам бўлмайди.

Эътимод газетаси шунингдек, исломий мамлакатлардан Ҳажж маросимларини бошқариш учун бирлашишлари ва Ҳажж маросимларини бошқариш учун ҳарбий бир ҳайатни ташкил этишларини сўради.  

 

Media

Add comment


Security code
Refresh