Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 23 September 2015 12:17

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Иттилоот газетасида чоп этилган мақолада шундай ёзилади, Эрон Сурия бўҳронларини сиёсий йўл орқали ҳал этишда шиор бериш босқичида қолмасдан,  Америка, Россия ва Сурия урушида тўқнашаётган томонларга тинчликка эришиш бўйича тўрт банддан иборат бўлган лойиҳани тақдим этди.

Иттилоот газетасининг ёзишига кўра, Сурия президенти Башор Асад ва Суриянинг расмий давлати бўйича Эрон ва Россия  муштарак сиёсатга эгадир ва уруш орқали ёки ҳар қандай музокаралар ўтказиш шарт-шароитларини қуйиш орқали Суриянинг қонуний тизимини ўзгартириш бўйича Американинг  лойиҳасини инкор этади.

Бу мақола Теҳрон ва Масква Америка томонидан Ироқ режимини ўзгартиришда қуллаган фаолиятларидан Сурияда ҳам нусха кучиришни қабул қилиб бўлмайдиган ва фожиалар келтирадиган лойиҳа деб билишларига ишора этиб, Башор Асадни тез вақт ичида, у ҳам бўлса уруш орқали инқирозга учратиш билан Боснияда вужудга келган геноцид каби фожиали қассос олишлар рўй беради, -деб келтиради.

Иттилоот газетаси шундай ёзади, ҳақиқат шундан иборатки, тўрт йил муддат ўтишидан кейин Суриядаги урушнинг фожеали хатарлари Европа шаҳарларига ҳам етиб келиб, терроризм бўҳронларининг цунами тўфони ҳам Ўрта Шарқдан ўтиб Ғарб мамлакатлари, айниқса Европа ва Америкага бориб етиш ҳолатига қарор олган.      

                                           ****

                              

Рисолат газетасида нашр этилган таҳлилий мақолада шундай келтирилади, Афғонистондаги инсон ҳуқуқларининг вазъияти, урушнинг давом этиши, нотинчликлар ва ноҳарбий бўлган шахсларни ўлдириш кўп хавотирланишларни вужудга келтирмоқда.

Бу таҳлилий мақолада шундай келтирилади, ўтган йиллар давомида Американинг бўзғинчилик сайъ-ҳаракатлари натижасида бегуноҳ инсонлар ҳалок бўлишлари бўйича берилган  статистик маълумотларга кўра, минглаб нафарларга етган ва бунинг ўзи эса Афғонистонда инсон ҳуқуқларини поймол этишдан далолат беради.

Бу таҳлилий мақолада шундай келтирилади, Афғонистон ва ушбу ўлканинг хавфсизлиги йиллар давомида Америка ва Нато  ҳарбий ташкилоти жиноятларининг қурбонига айланган.

Рисолат газетасида чоп этилган ушбу таҳлилий мақоланинг давомида, охирги йиллар давомида бегона ҳарбийлар томонидан амалга оширилган сайъ-ҳаракатлар Афғонистонда бўҳронларнинг шиддат билан кучайиши сабабига айланган,-деб келтирилади.       

 

Media

Add comment


Security code
Refresh