Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 22 September 2015 13:58

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа қароргоҳидаги Эроннинг собиқ элчиси Сайид Али Хуррам Эътимод газетасининг бугунги сони билан қилган ўз сўҳбати чоғида, МАГАТЭ ташкилоти бош котиби Юкио Оманонинг сафари икки томонлар ўртасида ишончни ижод этиш учун амалга оширилди,-деб айтди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа қароргоҳидаги  Эроннинг собиқ элчисининг айтишича, МАГАТЭ ташкилотининг бош котиби Эроннинг расмийлари билан турли дийдорларни ўтказди ва ҳамда Эрон исломий парламентида Баржом ном олган ядровий келишувини таҳлил этиш комиссиясида ҳам иштирок этди.

БМТ-нинг Европа қароргоҳидаги Эроннинг собиқ элчиси, шунингдек Омано ушбу сафар жараёнида бир неча мақсадни кўзлаган эди ва кўзланган мавзўларни ҳал этишга ҳам муваффақ бўлди,-деб таъкидлади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа қароргоҳидаги Эроннинг собиқ элчиси музокаралар вақтида ва Венада Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасида ядровий келишувга эришишдан кейин экстремистлар, айниқса америкалик жумҳурийчилар ва сионистик лобийлар Эрон МАГАТЭ ташкилоти билан ҳамкорлик қилмайди, деб иддао қилишди. ,-дея эслатиб ўтди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европадаги қароргоҳида Эроннинг собиқ элчиси Омано ва агентлик назоратчиларининг сафари Американинг жумҳуриячилари ва синистик лобийларнинг мантиқсиз ва асоссиз иддаоларига барҳам беради,-деб таъкидлади.      

      

                                           ****

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида, Масжидул-Ақсога сионистлар томонидан амалга оширилган охирги ҳужумларига ишора этиб, шундай ёзди, сионистик ҳарбийлар ва ишғолий сарзаминда яшовчи яҳудийларнинг Масжидул-Ақсо масжидига қилган ҳужумлари яна бир мартаба шуни исботладики, Исроил режими минтақа ва жаҳонда фитна-найранг ва душманликларнинг сарчашмаси ҳисобланади ва ушбу режим бор экан ўзининг ишғолгарликларини давом этади ва минтақада ҳеч қачон тинчлик ва барқарорлик вужудга келмайди.

Рисолат газетаси Исроил режими томонидан бир неча маротабалар инсон ҳуқуқларини поймол этишига ишора этиб, Фаластинликларнинг муқаддас маконларига ҳужум қилиш, Ғазза секторини қуршаб олиш, фаластинликларни муҳокама қилмасдан қулга олиш, фаластинлик маҳбусларни қийноқларга солиш, мажбурлаб уларни бошқа жойларга кўчириш ва фаластинликларнинг уй-жойларини бўзиб ташлаш сионистлар томонидан инсон ҳуқуқларини поймол этиш жумласидандир,-деб ёзади.    

  

                                           ****

Жумҳурии Исломи газетасида нашр этилган таҳлилий мақолада, Ғарб қудратлари, жумладан Америка, Англия, Франция ва минтақадаги уларнинг иттифоқчилари Арабистон, Туркия ва Қатар Ливия диктатори Муаммар Қазофий каби Сурия президенти Башор Асад ҳам зудлик билан ағдарилади деб уйлаган эдилар, аммо жиддий хато қилдилар,-деб келтирилади.

Бу таҳлилий мақолада шундай келтирилган, Америка ва Ғарб мамлакатларининг Суриядаги мақсадлари Ироққа ўхшаб  Ғарбликларнинг дахолат этишларига шароит яратиш учун тўқнашувларни кучайтиришдир.

Бу таҳлилий мақолада, Ироқ ва Сурия бўҳронларини ҳал этиш учун сиёсий йўлларни қуллаш ва музокара этиш учун ғарбликларнинг иддаолари чин дилдан эмас. Чунки Вашингтон ва Оқ Уйнинг ғарбдаги ҳомийлари террористик гурўҳларнинг асосий ҳомийларидан ҳисобланишади. Бу мақоланинг давомида, Ғарбликларнинг дахолат этишлари ва амалга оширилган сайъ-ҳаракатлари фақат шимолий Африкада нотинчликларни кучайтирди,-деб ёзилади.

                                       

Media

Add comment


Security code
Refresh