Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 21 September 2015 13:33

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Теҳронда чоп этиладиган Жоми Жам газетасида нашр этилган таҳлилий мақолада, МАГАТЭ ташкилотининг бош котиби Юкио Оманонинг Эронга қилган сафарига ишора этиб, МАГАТЭ агентлиги низомномаси 7-чи моддасининг 5-чи бандига биноан, агентликнинг бош котиби ва мутахассислари ўз вазифаларини бажаришда, агентликдан бошқа ҳеч қайси расмий идоралардан бирон бир буюртма ёки таклифларни қабул қилишмайди,-деб келтиради.

Жоми Жам газетаси ўзининг мақоласида МАГАТЭ ташкилоти ҳозирги кунгача ўз низомномасини риоят қилмаганига ишора этиб, шундай келтиради, Ғарб мамлакатларининг мухбирлари томонидан ҳакамлар кенгашининг даврий учрашувлари остонасида МАГАТЭ ташкилоти бош котиби изҳор этган  изҳоротларининг муҳим бандларини нашр этишлари ва Эроннинг ядровий фаолиятлари дастури бўйича технологияларга тегишли масалаларни шарҳ-изоҳ беришлари бу агентлик ўз низомномасига қараб амал қилмаслигидан далолат беради.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета агентлик томонидан ушбу ташкилотга аъзо бўлган мамлакатларнинг махфий маълумотларини муҳофазат этишда ўз низомномасига қараб амал қилмаганига ишора этиб, агентликнинг бош котиби ушбу ташкилотнинг ҳакамлар кенгашида аъзо бўлган айрим Ғарб мамлакатлари, жумладан Американинг сиёсий босимлари таъсири остида қарор олган ва махфий маълумотлар эса осонлик билан Ғарб мамлакатларининг оммавий ахборот воситалари ва сиёсий расмийларининг ихтиёрларида қарор олишига сабаб бўлади,-деб келтиради.  

      

                                           ****

 Осиёнинг ғарби ишлари бўйича мутахассис Ҳасан Ҳонийзода Ормон газетасида шундай ёзади, Масжидул-Ақсога ҳужум қилишда бу ҳам бўлса, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан  халқаро ушбу ташкилотнинг қароргоҳида Фаластин байроғини қуйишга розийлик беришидан бир неча муддат ўтишидан кейин Исроил томонидан амалга оширилган сайъ-ҳаракатлар Фаластин ишғолий сарзаминларида янги бўҳронларни ижод этиш мақсади билан амалга оширилган.

Ҳонийзода, ишғолий сарзамин унвонида Фаластинни таништириш бир ишғолгар режим унвонида Исроил режимига  кўп масъулиятларни юклатади ва ушбу режим эса Фаластин халқига қарши амалга оширилган ўзининг қупол ва душманлик сайъ-ҳаракатлари баробарида масъул бўлишлари муқаррар,-деб таъкидлайди.

Осиёнинг ғарби ишлари бўйича ушбу мутахассис сионистик режими ишғолий бир сарзамин унвонида Фаластинни таништиришдан олдин Масжидул-Ақсони бўзиб ташлаш, ҳамда  ислом дунёси ва Фаластин миллати ваҳдатининг намунаси унвонида унинг моҳиятини ўзгартиришга сайъ-ҳаракат қилмоқда,-деб эслатиб ўтди.  

Ҳонийзода дунё ҳамжамиятлиги, Араб Иттифоқи ва исломий ҳамкорлик ташкилотининг Қудснинг бўҳронли вазъияти баробарида сукут сақлашлари сионистлар томонидан исломий муқаддас маконга қарши ўз бўзғинчилик сайъ-ҳаракатларини янада кенгроқ амалга оширишларининг сабабига айланади,-деб таъкидлади.    

                                           ****

Эроннинг Ливандаги собиқ элчиси  Муҳаммад Али Субҳоний Теҳронда чоп этиладиган Эрон газетасида нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида, милодий 2011 йилдан бошланган Сурия бўҳрониларига ишора этиб, ўз мамлакатларининг  қйинчиликлари ва муаммоларини ҳал этишда Сурия халқининг иродасига нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиш ушбу бўҳронлардан чиқишнинг ягона йўли саналади,-деб ёзади.

Субҳоний ўз мақоласининг давомида, охирги йиллар давомида вужудга келган тўқнашувлар жараёнларида унлаб минг нафар шахсларнинг ҳалок бўлишлари ва тан жароҳат олишларига ишора этиб, Сурия ичкарисида муҳожирларнинг ортиб кетиши ва жамиятнинг жой алмаштиришлари нафақат Сурияни вайронага айлантирилган, балки минтақани терроризм ва ҳарбий тўқнашувларга юзмаюз этган,-деб қўшимча қилди.

Эроннинг Ливандаги собиқ элчиси Сурия бўҳронларидан чиқиш учун мамлакатлар томонидан тақдим этилган йўл-йўриқларга  ҳам ишора этиб, ушбу мамлакатнинг президенти Башор Асаднинг ҳузури билан Сурия бўҳронларини ҳал этиш учун мамлакатлар томонидан қуллаган позициялар ушбу ўлканинг бўҳронларини ҳал этиш заминасида муҳим бир қадам ташлаш саналади,-деб таъкидлади.   

 

Media

Add comment


Security code
Refresh