Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 20 September 2015 12:36

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эрон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Сурия бўҳрони масаласи бўйича Вашингтон ва Масква ўртасида музокараларнинг бошланиши Россия президенти Владимир Путин учун ғалаба қозониш маъносидадир ва у Сурия бўҳронини ҳал этиш учун ўзининг янги дипломатия лойиҳасини Нью-Йоркда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош ассамблеясининг йиллик йиғилишида очиб беришни ўз ишчи дастурига киритган.

Эрон газетасининг ёзишига кўра, Америка ва Россиянинг музокралари Оқ Уй қандайдир ўз позициясини ўзгартириши ҳисобланади. Чунки Сурия бўҳрони шу даражада мураккаблашиб қолганки, Америка бошқа мамлакатлар, жумладан Эрон билан музокара қилишдан бошқа варинтга эга эмас.

Бу газета шундай ёзади, Америка Сурия бўҳронини ҳал этишда эҳтимолан Сурия президенти Башор Асад ва суриялик бошқа расмийларнинг истеъфога чиқишларига қатъийлик билан қаршилик кўрсатмаса керак. Чунки ушбу мамлакатнинг ташқи ишлар вазири Жон Керри ҳам Сурия бўҳронлари баробарида ўз мамлакатининг ўзгарувчанлигига ишора этиб, Американинг асосий диққат-эътибори ИШИД террористик гурўҳни нобуд қилиш ва Сурия бўҳронини ҳал этишда сиёсий йўл топишдир,-деб таъкидлади.

Эрон газетаси ўзининг мақоласида шундай келтиради, Сурия бўҳронининг таҳдиди ва Европа чегара ҳудудларида миллионлаб суриялик овораларнинг ортиб кетиши Американи Сурияда амалга оширилган сиёсатлари боис халқаро танқидлар остига қарор берган.         

                                           ****

Жумҳурии Исломи газетасининг бош мақоласида, шундай келтирилган, Ўрта Шарқ минтақасининг хавфсизлиги ва барқарорлигига бевосита таъсир етказган ва Европа қитъасига бошпанаҳ изловчи муҳожирлар тўлқинининг кучайишига сабаб бўлган   бўҳрон ва натинчликлар Ғарб зўравон қудратларнинг минтақада амалга оширган фаолиятларидан илдиз олади.

Теҳронда чоп этиладиган ушбу газетанинг ёзишича, бошпанаҳ изловчи муҳожирларни истиқбол этишда Ғарб мамлакатларининг албатта вақтинчалик инсонсеварлик ҳаракатлари эндиликда ўз ўрнини хавфсизлик диворларни қўриш сиёсати ва ўтиш учун тўсиқлик яратадиган монеалар, жумладан бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг йўлларида тиконли симларни ижод этишга бушатиб берган.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Ғарб мамлакатлари бошпанаҳ изловчи муҳожирларга вақтинчалик бир табассум қилиш билан ҳозирги бўҳронларнинг асосий илдизи бўлган минтақадаги ўзларининг қора фаолиятларини махфий қолдириб,  дунёнинг оммавий афкорини чалғита оладилар деб тасаввур қилишади.

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг бош мақоласида шундай келтиради, Ғарб мамлакатларининг моҳияти террористик гурўҳлар томонидан амалга оширилган фожеаларни ҳимоят этиш ва уларни жиҳозлантириш, демагогияга эга бўлган бошпанаҳ изловчи муҳожирларни истиқбол этиш ва ниҳоят бошпанаҳ изловчи муҳожирлар учун чегара ҳудудларини ёпиб ташлашдан иборатдир.        

                                            ****

 Теҳронда чоп этиладиган Шарқ газетаси ўзининг мақоласида шундай ёзади, акаси Мулло Умар, фарзанди Мулло Яъқуб ва   Афғонистон Толибон гурўҳининг собиқ раҳбари Мулло Умарнинг ушбу гурўҳнинг янги раҳбари Мулло Ахтар Мансур билан байъат қилишлари Покистоннинг ҳимояти билан амалга оширилган сайъ-ҳаракатдир.

Шарқ газетасининг ёзишига кўра, мутахассисларнинг эътиқодларига кўра, Мулло Умарнинг ўринбосари Мулло Мансур Афғонистонда Покистоннинг сиёсатлари ва лойиҳаларини ижро этувчи шахс саналади ва бу нарса ушбу мамлакатнинг ички ишларига Покистоннинг бевосита дахолат қилишидан далолат беради.

Шарқ газетаси шунингдек, Афғонистонда Толибон гурўҳи томонидан бомба портлатиш орқали ҳужум қилишларининг  кучайиши сабабли халқаро ҳамжамиятлигининг босими остига қарор олди,-деб ёзади.    

                                       

Media

Add comment


Security code
Refresh