Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 19 September 2015 13:19

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эроннинг Англиядаги собиқ элчиси Сайид Жалол Содотиён Теҳронда нашр этиладиган Эрон газетасида чоп этган ўз  мақоласида, шундай ёзади, Америкада ядровий келишувларга мухолиф бўлганлар, жумладан конгресснинг жумҳурийчилари ва сионизмга тегишли бўлган лобийлар ўтган икки йил давомида, Баржом ном олган муштарак умумий сайъ-ҳаракатлар дастурини ижро этишдан Америка давлатини чалғитиш ва йўлдан қайтариш учун молиявий нуқтаи назаридан катта харажотларни сарфлашган эди.

Содотиён ушбу мақолада шундай ёзади, Сенатда демократларнинг ғалаба қозонишлари бир томондан жумҳурийчиларнинг сиёсий тақдирларига ва шунинг билан бирга Америка ва Исроил ўртасидаги сиёсий муносибатларида муҳим таъсир етказади ва бошқа томондан эса Америка президенти Барак Абаманинг хорижий сиёсатларини ривожлантириш ва йиллар давомида унинг давлати юзмаюз бўлаётган жиддий бўҳронларни ҳал этишда таъсирчан бир воситага айланиши мумкин.

Эроннинг Англиядаги собиқ элчиси ўз мақоласининг давомида, Америка расмийлари шундай хулосага келишганки, Эроннинг минтақа муносибатларидаги таъсири ва ҳамда минтақада мавжуд бўлган қийинчилик ва муаммоларни ҳал этишда Эроннинг  ролига эътибор бермаслик мумкин эмас,-деб таъкидлади.

                                           ****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Ливия диктатори Муаммар Қазофий режимининг инқирозга юзмаюз бўлиши ва ушбу ўлкадаги вазъиятнинг янада мураккабланишидан кейин Қатар, Туркия ва Арабистон каби мамлакатлар Ливияда бўҳронларнинг бошланиши билан ўз дахолатларини бошлаган эдилар ва эндиликда келиб турли баҳоналар билан ушбу мамлакатнинг ички ишларига дахолат этишларини кенгайтириш учун сайъ-ҳаракат қилишмоқда.

Жумҳурии Исломи газетаси Ливия таҳлилчилари шундай эътиқодга эгаларки, Туркия сиёсатлари ва ушбу мамлакат томонидан дахолат этишдаги фаолиятининг кундан кунга ортиб кетиши Ливияда қудрат учун тўқнашаётган гурўҳлар ўртасида ихтилофларнинг кучайишига сабаб бўлган, -деб ёзади.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета, Арабистон, Араб Амирликлари, Миср ва Форс кўрфазида жойлашган бошқа Араб мамлакатларининг Ливия ишларига дахолат этишларига ишора этиб, Туркия Ливияда нуфуз топиш ва сармоя киритиш учун ҳаракат қилмоқда. Чунки Форс кўрфази ҳошиясида жойлашган мамлакатлар ва Ғарб мамлакатлари ҳам ушбу ўлкада нуфуз топиш пайига тушганлар,-деб келтиради.    

                                            ****

ВенгриянингТеҳрондаги элчиси Януш Ковач Теҳронда чоп этиладиган Ҳамшаҳри газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Европа мамлакатларига келиш учун бошпанаҳ изловчи муҳожирларни ташвиқ этишда Германия давлатининг ҳимоят этишлари ва ҳақиқатга туғри баҳо бермасдан амалга оширган сайъ-ҳаракатлари натижасида Европада бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг бўҳронларга юзмаюз бўлишларининг кучайишига сабаб бўлди, -деб айтди.

Януш Ковач Сербия билан ўз чегараларини ёпиш учун Венгрия давлати томонидан амалга оширган сайъ-ҳаракатларга ишора этиб, бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг қонуний тарзда Венгрияга кириб келишлари мақсадида, Венгрияга муҳожирларнинг ноқонуний кириб келишларига тўсиқликлар яратиш учун сайъ-ҳаракатлар амалга оширилмоқда,-деб айтди.

Януш Ковач ўз сўҳбатининг давомида, Европа мамлакатларининг позициялари ва сўзларидаги қарамақаршиликлар Европанинг шарқидаги мамлакатларни қийинчиликларга юзмаюз этган ва шу сабаб билан Венгрия давлати уруш оворалари ва бошқа мамлакатларнинг муҳожирлари ўртасида фарқ қуйишга мажбур бўлмоқда,- деб қўшимча қилди.

 

Media

Add comment


Security code
Refresh