Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 16 September 2015 12:43

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Рисолат газетасининг таҳлилий мақоласида шундай келтирилади, Европа мамлакатларининг ноинсоний фаолият олиб боришлари  натижасида, Европада бошпанаҳ изловчи муҳожирларнинг муаммолари ўзининг оғир вазъиятида боқий қолмоқда.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида, бугунги кунда бошпанаҳ изловчи муҳожирлар мавзўси бўйича Европа мамлакатларининг ўртасида ихтилофлар вужудга келган ва умумий муштарак айрим қарорларга келишларига қарамасдан ҳалигача Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг ўртасида муҳожирларни қабул қилишнинг шакллари ва мизони масалалари бўйича ихтилофлар боқий қолмоқда.

Рисолат газетаси ўзининг ушбу таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Европа Иттифоқи Америка билан биргаликда бошпанаҳ изловчи муҳожирлар бўҳронларининг кучайиши ва ушбу жараённинг вужудга келишига сабаб бўлган минтақадаги қонли бўҳронларни келтириб чиқаришда бевосита рол уйнашди.

                                           ****

Эрон исломий кенгаш раисининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Ҳусейн Шайхулислом Жавон газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Ол-Саъуд режими доимий равишда Ҳарамайни Шарифайнни бошқариш ва шунингдек ҳожийларнинг хавфсизликларини таъминлашда қобилиятсиз  ва лаёқатсиз эди, - деб айтди.

Эрон исломий кенгаш раисининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси ўз фикрининг давомида, бири Рамазон муборак ойи ва бошқаси Ҳажж фаслида ҳожийларнинг ҳузур топишлари ўз авжига етган вақтда, тинчлик, осойишталик ва хавфсизликларни таъминлаш лозимки, илмий ва режалаштириш каби бир ишга эҳтиёж сезади,-деб қўшимча қилди.

Эрон исломий кенгаш раисининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси ислом дунёси ушбу лаёқатсизлик ва қобилиятсизликларга қарши бирон бир чора-тадбирни уйлашлари лозим, -деб эслатиб ўтди.  

Маккада қаттиқ тўфон вужудга келиши натижасида ҳафтанинг жума куни 11 сентябрь ойида юк кўтариш крани Масжидул-Ҳаромнинг ичига қулаб тушди ва Байтулллоҳил-Ҳаромнинг зиёратчиларидан юзлаб шахсларнинг мажрўҳ бўлишлари ва ҳалоқ бўлишларига сабаб бўлди.  

                                           ****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, жумҳурийчилар партиясининг Баржом, яъни умумий муштарак сайъ-ҳаракатлар дастури номли ядровий келишувга қаршилик кўрсатишда мағлубятга юзмаюз бўлиши Эрон Ислом Жумҳуриятининг тинч йўлидаги ядровий фаолиятлари заминасида ушбу партиянинг махсус тарзда олиб борган урушқоқлик ва тажовузкорона ёндошишлари мағлуб бўлишидан далолат беради.

Жумҳурии Исломи газетаси таҳлилий ушбу мақоланинг давомида, шундай ёзади, Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасидаги ядровий келишув мавзўси бўйича ягона позицияга эга бўлган конгресснинг жумҳурийчилари ва АЙПАК каби сионистик лобийлар таърихий ушбу келишув жараёнларининг йўлига туғон бўла олмадилар.

Жумҳурии Исломи газетаси бу мақоланинг давомида, Америка конгресси томонидан ядровий келишувни қабул қилиниши турли мамлакатларда ҳам конструктив ва ўрта позицияга эга бўлган гурўҳлар Эрон ядровий масаласини тинч йўл билан ҳал этиш ва иқтисодий санкцияларни барҳам беришни ҳимоят қилишларининг бир нишонаси эди.  

                                     

Media

Add comment


Security code
Refresh