Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 15 September 2015 12:33

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Сиёсий масалалар бўйича мутахассис Ҳасан Ҳонийзода Қудс газетасида чоп этган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, ўтган йиллар давомида ачинарли ҳодисалар, жумладан Менада ҳожийларнинг ҳижобларини ёқиб ташлаш, тунель ва кўприкларнинг қулаб тушиши ва охири Худонинг хонаси бўлмиш Каъбанинг ёнида юк кўтариш мосламасининг қулаб тушиши шуни исботладики, Ол-Саъуд режими ва ушбу ўлканинг ҳукумати Ҳарамайни Шарифайнни бошқариш учун керакли қудрат ва иқтидорга эга эмас.

Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассис ўз мақоласининг давомида шундай ёзади, Риёзда ҳоким бўлган хонадоннинг ичида мавжуд бўлган ихтилофларнинг ортиб кетиши шак-шубҳасиз Худо хонасини зиёрат қилувчилар ва ҳожийларнинг хавфсизликларига ҳам хатар солмоқда.

Сиёсий ишлар буйича ушбу мутахассиснинг ёзишича, Ҳарамайни Шарифайнни бошқариш учун исломий мамлакатлардан бир кенгаш ташкил этиш исломий ушбу икки муҳим маконни, яъни Макка ва Мадинани террористик жараёнларнинг нуфуз топишидан сақлаши ва ҳимоят қилиши мумкин.

Бу мутахассис ўз мақоласининг давомида, Ол-Саъуд режими катта миқдорда пул ва катта имкониятларга эга бўлишига қарамасдан ушбу режимнинг масъулиятсизлик ва қобилиятсизлиги ва шунингдек ички урушлар билан қарши кўрашиши туфайли ҳодисалар ва ҳошиялардан холи бўлган Ҳажж маросимларини ўтказиш учун устувор бир сиёсат қудратига эга эмас. Шунинг учун исломий жомеа ушбу масала бўйича ҳожийларнинг хавфсизликларини таъминлаш учун ўз вазифаларига жиддий амал қилишлари зарур,-деб келтиради.  

 

                                           ****

Халқаро ишлар бўйича мутахассис Фаридун Мажлисий Ормон газетаси билан қилган ўзининг сўҳбатида, жумҳурийчилар партияси Америка Сенатида Баржом ном олган ядровий келишувига қарши мухолифат қилиш учун демократлар партияси билан қарши кўраш олиб боришдаги фаолияти мағлубиятга учради ва бирон бир натижага эришмади.

Халқаро ишлар бўйича ушбу мутахассиснинг айтишича, жумҳурийчилар партияси сионистик режимнинг ҳомийси бўлган урушқоқ унчи бир қудрат унвонида ўзининг бўзғинчилик ишларини давом этмоқда.

Халқаро ишлар бўйича ушбу мутахассис ўз мақоласининг давомида, ушбу жараён Американинг келаси президентлик сайловларига ҳам таъсир етказиши мумкин ва бу иш жумҳурийчиларга туғри келмайди, -деб эслатиб ўтади.

Бу мутахассис жумҳурийчилар партияси Баржом ном олган  ядровий келишувга мухолифат қилишлари кўпроқ  манфаат кўриш ва партиявий нуқтаи назардан эди,- дея эслатиб ўтади.  

                                           ****

Туркиянинг ижтимоий ва сиёсий тадқиқотлар ташкилотининг раиси Садот Лочинер Эрон газетаси билан қилган сўҳбатида, Анкара расмийлари томонидан ИШИД террористик гурўҳига қарши кўрашиш учун Туркия давлатининг қўшилиши ҳақидаги иддаоларининг асосий сабаби бу Америка ва Ғарб мамлакатларининг босимидир, -деб айтди.

  Туркиянинг ижтимоий ва сиёсий тадқиқотлар ташкилотининг раиси ўз фикрининг давомида ПКК, яъни Туркиянинг Курдистон ишчилар партияси билан Анкаранинг кўраш олиб бориши учун Ғарб мамлакатларининг ҳамжиҳатлиги ва ҳимоятларини касб этиш ИШИД террорчи гурўҳ билан қарши кўрашиш учун Анкаранинг қўшилиши ҳақидаги иддаоларнинг бошқа сабабларидан бири ҳисобланади.

Туркиянинг ижтимоий ва сиёсий тадқиқотлар ташкилоти  раисининг айтишига кўра, Туркиядаги охирги нотинчликлар ва давлатга қарши ички босимлар ҳам бундай қарорга келиш учун таъсир етказди.

Туркиянинг ижтимоий ва сиёсий тадқиқотлар ташкилотининг раиси шунингдек Туркиядаги ички мухолифлар ИШИД террорчи гурўҳ билан давлатнинг алоқаси ва ҳамкорликларини шиддат билан танқид қилшарди, -деб эслатиб ўтди.

Туркиянинг ижтимоий ва сиёсий тадқиқотлар ташкилотининг раиси ўтказилган ижтимоий сўровларга кўра, ҳоким бўлган адолат ва тараққиёт партияси келаси парламент сайловларида райларнинг аксариятини касб эта олмайди,-деб қўшимча қилди.       

 

Media

Add comment


Security code
Refresh