Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 14 September 2015 12:55

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жумҳурии Исломи газетаси чоп этган ўзининг мақоласида Масжидул-Ҳаром масжидида юк кўтариш мосламасининг қулаб тушишига ишора этиб, шундай ёзади, саъудияликлар баланд қаватли яшаш иморатлар, тижорат идоралари ва бир неча миллатларга тегишли ширкатларнинг намояндаликларини қўришлари билан бирга Макка ва Мадина шаҳарларида шайтоний чеҳра ва шаклни вужудга келтириб, мусулмонларнинг энг муқаддас маконини таҳқир қилишмоқда,-деб ёзади.

Жумҳурии Исломи газетасининг ёзишича, сауъдияликлар ислом таърихини мужассамлаштирадиган исломий муҳим макон ва биноларни бўзишлари билан Масжидул-Ҳаром масжидини кенгайтириш қолибида "Аткинтер" номли Англиянинг меъморчилик ширкати ҳамкорлигида ўз фитна-найрангларини ижро этишмоқда.

Теҳронда чоп этиладиган ушбу газета ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Масжидул-Ҳаром масжидининг ҳудудида бир неча тоннали юк кўтариш кранларидан фойдаланиш ва Амни иллоҳий ҳарамига таматтуъ ҳажж аъмолларини ижро этиш учун ташриф буюрган миллионлаб зиёратчиларнинг бошларига қулаб тушиши Ол-Саъуд расмийларининг масъулиятсизликлари ва лоқайдсизликларидан далолат беради.  

     

                                           ****

Шарқ газетаси ўзининг мақоласида, ИШИД террористик гурўҳининг минтақада амалга оширилган жиноятларига ишора этиб, шундай келтиради, исломий донишманд ва олимлар ИШИД террорчи гурўҳининг назария теориясининг асосларини кўриб чиқиш ва уни таҳлил этишларидан кейин исломдан раҳмоний бир қироатни тақдим этиб, ИШИД террористик гурўҳига қарши кўрашиш ва ниҳоят ушбу гурўҳни нобуд қилиш учун замина яратишлари мумкин,-деб ёзади.

Шарқ газетасининг ёзишича, илм ўрганиш, адолат, мухолифнинг қарашларига нисбатан сабр-тоқат қилиш, сўз эркинлиги, дин ва ақидаларни таблиғот қилишда қуполликдан парҳиз қилиш, тинчликдан истиқбол этиш, шахснинг обрў-эътибори, жон ва мол-мулкини муҳтарам деб билиш ва ушбу қадриятни қабул қилиш учун сайъ-ҳаракатлар каби исломий қадриятларни таништириш ИШИД террорчи гурўҳининг назария ва ақидаларини танқид қилишдан кейин энг муҳим ишлардан саналади.

Теҳронда чоп этиладиган ушбу газета шундай ёзади, бошқа дин ва мазҳабларнинг раҳбарлари билан музокара қилиш ва алоқалар ўрнатиш ва исломий мазҳабларнинг дастурларида иштирок этиш бундай экстремистик тафаккурлар билан қарши кўрашишнинг бошқа йўлларидан бири ҳисобланади.

ИШИД террорчи гурўҳининг террористлари Америка ва минтақанинг айрим давлатлари, жумладан Арабистон, Қатар ва Туркия ҳимояти билан ҳалигача минтақа мамлакатлари, айниқса Сурия ва Ироқда ваҳшатли жиноятларни содир этишмоқда.

                                                     ****

Рисолат газетаси чоп этган ўзининг мақоласида Каталония халқи Испаниядан ажралиб ўз мустақилликка эришиш учун амалга оширилган эътирозли кўча намойишларига ишора этиб, Испания ва Каталония минтақасидаги истиқлолталаблик ҳаракатининг тўлқини замон ўтиши билан хотиралардан чиқиб кетди деган тасаввурлар вужудга келган бир ҳолда, Каталония халқининг ўртасида истиқлолталабликка бўлган мойилликлар яна бир маротаба шиддат билан куч олди, -деб келтиради.  

Рисолат газетасининг ёзишича, Каталония Испаниянинг иқтисодий ва сиёсий арсасида тақдирни белгилайдиган ва муҳим минтақа саналади. Мадрид иқтисодий бўҳрон билан юзмаюз бўлган ҳозирги бир шароитда,  ушбу минтақа Испаниянинг жиддий бир таянчига айланиши мумкин.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета Испания расмийлари ҳозирда Каталония халқининг кенг эътирозли кўча намойишларига қарши бирон бир позиция олмасликка қарор қилишган. Аммо вужудга келган ҳозирги шароитни назорат қилишда Испания бош вазири Мариано Рахойнинг заифлигидан далолат беради, -деб келтиради.      

Media

Add comment


Security code
Refresh