Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 13 September 2015 13:08

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

 Эрон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида Сурия Ироқ, Яман, Афғонистон ва Ливия мамлакатларида таърихий обидаларни нобуд қилишда ИШИД террористик гурўҳи томонидан амалга оширилган жаноятларига ишора этиб, ИШИД террорчи гурўҳ моддий ва маънавий меросларни йўқ қилиб ташлашдаги сайъ-ҳаракатлари хатарли сайъ-ҳаракатлардан саналади. Чунки инсониятга қарши амалга оширилаётган ушбу жараён миллатларнинг минг йиллик маданиятини шундай бир ҳолда нобуд қилмоқдаким, ушбу маданият ва мерослар жаҳон арсасида қадимий ва эски илдизларга эгадир,-деб ёзади.  

Эрон газетаси таҳлилий ушбу мақоланинг давомида, таърихий обидаларини нобуд қилишдаги ИШИД террористик гурўҳининг мақсадларига ишора этиб, шундай келтиради, қадимий таърихга эга бўлган бир миллат ўзининг ўзлигини қулдан бой берса, янги қараш ва янги ўзликни қабул қилиш пайида бўлади ва ана шу вазъиятда душманлар ушбу мамлакатларда янги ўзликларни режалаштириш ва лойиҳалаштириш пайига тушадилар.

Эрон газетаси мамлакатлар ва миллатларнинг ўзлиги ва таърихий обидаларини бўзиб ва йўқ қилиб  ташлаш бу инсоният маданияти ва меросининг ўлими ҳисобланишини эътиборга олган ҳолда, дунё жамоатчилиги бундай сайъ-ҳаракатларга қарши кўрашиш учун фаолият олиб бориши лозим,-деб ёзади.      

                                           ****

Рисолат газетаси бугун нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Американинг жумҳурийчилар ва демократлар икки партияси расмийларининг ҳеч қайси бири 11 сентябрь воқеалари ҳақидаги тушунмовчиликлар ва Америка томонидан ушбу ҳодисаларни ташкил этиш эҳтимоли ҳақидаги унлаб саволларга жавоб беришни исташмайди.

Бу газета ушбу таҳлилий мақолада милодий 2001 йил  11   сентябрь ойида вужудга келган ҳодисалар Американинг асосий икки партияси учун муштарак бир жиддий муаммосига айланганига ишора этиб, 11 сентябрь воқеалари устидан мустақил текширув ва тергов қилиш ҳозиргача амалга оширилгани йўқ экан. Чунки Американинг хавфсизлик идоралари ва ушбу мамлакатнинг жосуслик ташкилотлари оммавий ахборот воситалари ва халқнинг парданинг орқа томонидаги ушбу маълумотларга эга бўлишлари учун монеа бўлишган,-деб ёзади.

Рисолат газетасининг ёзишича, Американинг расмий ва давлат ташкилотлари томонидан 11 сентябрь воқеалари бўйича тақдим этган расмий маълумотлар мавжуд бўлган айрим фактлар ва далиллар билан туғри келмайди.

Рисолат газетаси шундай ёзади, 11 сентябрь ҳодисаларини Американинг хорижий сиёсатларида янги фасл очиб берган ва ушбу мамлакатнинг давлати террористлар ҳужумларига қарор олди деган далилллар билан ўзини мудофаа этишни ўз ҳаққи деб билиб ва жамоатчилик фикрини Афғонистон ва Ироққа ҳужум қилиш учун тайёрлаган ўзгаришлар жумласидан деб билиш мумкин.  

 

                                ***

Жоми Жам газетаси Европа мамлакатларига бошпанаҳ сўраб келган муҳожирларнинг кириб келишларига ишора этиб, Европа мамлакатларининг халқи турли кампанияларни ташкил этишлари билан бошпанаҳ излаб келган муҳожирларнинг ўз мамлакатларига кириб келишларини исташмоқда. Аммо Европа сиёсатчиларининг ихтилофлари ушбу мамлакатларга бошпанаҳ излаб келган муҳожирларнинг кириб келишларига монеалар яратмоқда-деб ёзади.

Жоми Жам газетасининг ёзишича, Македония ва Венгрия каби Европа мамлакатларига муҳожир овораларнинг кириб келишлари олдини олиш учун хавфсизлик  чора-тадбирларини шиддат билан кучайтириш шундай шакл олганки, ушбу мамлакатларнинг полиция кучлари кўз ёши оққузувчи газ ва резинали дубинкалар билан овора бўлган муҳожирларга жиддий тан жароҳатларини  етказишди.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета ўзининг мақоласида милодий 2015 йилнинг аввалги бир неча ойилари давомида, 38 минг нафар муҳожирлар Ўрта Ер денгизи орқали Европа мамлакатларига етиб боришни мақсад қилишган. Бу ўртада 1 мингу 800 нафар муҳожирлар эса Европа мамлакатларининг раҳбарлари томонидан амалга оширилган сайъ-ҳаракатлар натижасида ҳалок бўлишган, деб келтирилади.     

                                       

Media

Add comment


Security code
Refresh