Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 12 September 2015 13:12

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Теҳронда чоп этиладиган Иттилоот газетаси ўзининг бугунги сонида  нашр этилган таҳлилий мақоласида шундай келтиради, сионистик лобийлар Америка президенти Барак Абамани мағлубиятга учратиш ва "Баржом" ядровий келишувини инкор этиш учун кўп харажотларни сарфлашди. Аммо эндиликда эса сиёсатчиларнинг аксарияти Исроилда нуфуз топишлари  билан сионистик режим бош вазири Бинямин Натаниёҳунинг истеъфога чиқиши ва янги сайловлар ўтказилишининг тарафдори бўлишмоқда.

Иттилоот газетасининг ёзишича, Натаниёҳунинг танқидчилари сионистик режимнинг бош вазири ўзининг мағлуб бўлган сиёсатлари билан Америка ва Исроил ўртасида бир бушликнинг  вужудга келиши ва амалда эса Исроилни халқаро ҳамжамиятлигида ёлғизланиб қолиши сабабига айланган деб айтишмоқда.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета ўзининг ушбу таҳлилий мақоласида шунингдек Абама ва Американинг демократлар партияси Натаниёҳунинг таҳдидлари ва босимларига қарши жавоб беришларига ишора этиб, жумҳурийчилар партияси сенаторлари лойиҳаларининг мағлуб бўлишининг бошқа бир аҳамияти шундан иборатки, эндиликда Эрон ва ядровий келишув мавзўси Америка президентлик сайловларига  номзадларни сайлаш учун партиявий сайловлар жараёнларига кириб қолган, -деб ёзилади.    

                                ***

Теҳронда нашр этиладиган Эрон газетасининг бош мақоласида шундай келтирилади, Европанинг уч мамлакати, жумладан Франция, Англия ва Германия мамлакатларининг раҳбарлари томонидан ядровий келишувдан ҳимоят этишлари шундан далолат берадики, Америка ташқи ишлар вазири Жон Керрининг жумҳурийчиларга агар Баржом ядровий келишувига мухолифат қилинса унинг мамлакати ёлғизланиб қолиши ҳақидаги огоҳлантириши комилан мантиқий ҳақиқат саналади ва Вашингтон Эрон боробарида яккаланиш хатарига қарор олади.

Эрон газетасининг бош мақоласида Америка жумҳурийчиларининг Сенатда минимал керакли райларни касб этиш учун мағлубиятга учраганлари дунё аҳлининг оммавий афкори ва америкалик музокарачилар командаси учун буюк бир ғалаба ҳисобланади ва Американинг ички ва хорижидаги умумий фазо эса ядровий келишувни ижро этиш ва уни тасдиқлаш томон ҳаракат қилади,-деб ёзилади.      

                                         ***

Ироқ Курдистон минтақасининг Эрондаги намояндаси Нозим Дибоғ Теҳронда нашр этиладиган Эътимод газетаси билан қилган сўҳбатида, Туркия давлати тинчликни барқарор этиш ва тинчлик йўли орқали масалаларни ҳал этиш ўрнига курдлар ва ПКК, яъни Туркиянинг Курдистон ишчилар партиясига қарши ўзининг ҳарбий ҳужумларини кучайтириб, кўп халқни овора қилиб қуйган, -деб айтди.

Нозим Дибоғ ҳоким адолат ва тараққиёт партияси парламент сайловлари бошқатдан ўтказилиши арафасида Туркияда ўз ҳукуматининг фаолиятини давом эттириш мақсадида бўҳронли шароитни вужудга келтирган ва ҳатто шу йўл орқали ўз мавқеи ва муҳаббатини ортиришга умидворлик қилмоқда,-деб қўшимча қилди.

Ироқ Курдистон минтақасининг Эрондаги намояндаси ПКК партиясини ҳарбий йўл орқали нобуд қилиб бўлмайди ва ҳозирги кунгача ҳарбий сайъ-ҳаракатлар ҳеч қандай натижа бергани йўқ, -деб таъкидлади.      

                                        

Media

Add comment


Security code
Refresh