Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 10 September 2015 12:46

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

 

  Дунёи иқтисод газетасининг берган хабарига кўра, Эроннинг тижорат, маъдан, саноат вазирининг ўринбосари  Маҳдий Карбосиён Эко ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг метал ва темир тоши маҳсулотлари ҳавзаси мутахассисларининг  йиғилишида, минтақанинг ичкариси ва унинг ташқарисида тижоратни ривожлантириш Эко ташкилотининг асосий мақсадларидан бири саналади ва аъзо мамлакатлар минтақада иқтисодий бирлашиш ва тижорат қилиш ҳамкорликлари заминасида сайъ-ҳаракат қилиб келишмоқда,-деб айтди.  

Эроннинг тижорат, маъдан, саноат вазирининг ўринбосари Эко эркин тижорат минтақасини ижод этиш учун амалга оширилган сайъ-ҳаракатларга ишора этиб, милодий 2015 йилгача Эко ташкилотининг тижорат ва ривожланиш банкини йўлга қуйиш, Эко ташкилотининг суғурта ширкатини ижод этиш, сармоя киритиш мизонини кўтариш бўйича келишувларни имзолаш ва янада кенгроқ сармоя киритиш учун хусусий секторларни тарғиб ва ташвиқ этиш аъзо мамлакатлар ўртасидаги муносибат ва муомалалар кенгайишининг стратегияси саналади,-деб таъкидлади.

Эроннинг тижорат, маъдан, саноат вазирининг ўринбосари  Эрон томонидан Эко ташкилотига аъзо мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиши жуда муҳим ва таъсирчан бўлиши мумкин. Чунки ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар дунёнинг энг муҳим минтақаларидан бирида жойлашган ва уни Осиё ва Европани бир бирига қушадиган каридор сифатида билиш мумкин,-деб таъкидлади.                               

Теҳронда нашр этиладиган Эрон газетаси ўзининг бугунги сонида шундай ёзади, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон ва ҳоким партия бўлмиш адолат ва тараққиёт партиясининг ўтган парламент сайловларида мағлубиятга юзмаюз бўлиши шундай бир шароитда вужудга келдики, Сурия давлатига қарши Анкара давлатининг минтақадаги сиёсатлари ҳам бирон бир натижа бермади.

Эрон гезетаси шундай ёзади, Эрдуғон сиёсий назоратчилар томонидан энг кўп харожотли сиёсий лойиҳа сифатида тан олинган  минтақавий доктринасини давом этишини шундай бир вазъиятда таъкидламоқдаким, Туркиянинг сиёсий қудрат бошида     Эрдуғон партиясининг мавқеи мамлакатнинг ичкариси ва хорижида жиддий таҳдидлар билан юзмаюз бўлган.

Эрон газетаси ўзининг ушбу мақоласида шундай ёзади, Туркия ва минтақадаги Араб мамлакатларига тегишли давлатларнинг Сурия республикаси президенти Башор Асаднинг шахсиятига қарши амалга оширилган душманона ва адоватли сиёсатлари ҳам минтақада бўҳронларни келтириб чиқаришнинг асосий омили саналади.

Эрон газетасининг ёзишига кўра, Туркия давлати ИШИД террористик гурўҳини қуллаб-қувватлашишининг ошкор бўлиши ҳам Эрдуғоннинг бошқа муаммоларига айланган.                                          

Рисолат газетасининг таҳлилий мақоласида шундай келтирилган, қочқинларнинг муҳожират этишларининг дараёнлари давом этиши билан Европанинг баъзи мамлакатлари Шенген шартномасини поймол этишлари билан чегарада кенг текширувлар ўтказиш ва махсус қарорларни ижод этишга сайъ-ҳаракатларни амалга оширишмоқда.

Бу таҳлилий мақолага асосан, қочқинларнинг муҳожиратлари бу гал шу даражада жиддий ва кенгайганки, Европа Иттифоқининг раҳбарлари ҳам Шенген шартномаси имзоланишидан олдинги даврга қайтиш учун мухолифат қилишмайди. Рисолат газетасининг таҳлилий мақоласида шундай ёзилади, жиноий     терроризмдан ҳимоят этиш асосида тартиб этилган Америка ва Ғарб мамлакатларининг сиёсатлари эндиликда, ушбу жараёнларнинг асосий эгалари бўлмиш Вашингтон ва Европа Иттифоқини ҳам жиддий муаммоларга гирифтор этган. 

Media

Add comment


Security code
Refresh