Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 08 September 2015 13:54

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Сиёсий масалалар бўйича мутахассис Сайид Али Хуррам Эътимод газетаси билан қилган сўҳбатида, европаликлар Эрон билан икки томонлама ҳамкорликларни ўрнатиш учун ҳаракат қилишмоқда ва минтақа бўҳронларини тинч йўл билан ҳал қилишда эса Эроннинг мавқеларидан фойдаланишни мақсад қилишган, -деб айтди.

Сиёсий ишлар бўйича ушбу мутахассис ўз фикрининг давомида, Европа мамлакатлари шундай хулосага келишганки, агар Ўрта Шарқнинг бўҳронлари ҳал этилмаса, Европадаги ҳозирги номуносиб вазъиятининг шиддат олишига сабаб бўлади, -деб эслатиб ўтди.

Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассиснинг айтишича, Европа мамлакатлари ва Эрон расмийлари ўртасидаги муносибатлар кундан кунга авж олмоқда ва улар икки томонлама, минтақа ва халқаро масалалар ҳақида музокара олиб боришмоқда.

 Сиёсий масалалар буйича ушбу мутахассис европаликлар экстремизм ва душманликлар билан қарши кўрашиш учун  Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўрни ва муҳим рол уйнашидан яхши огоҳ бўлишган ва минтақада барқарорлик ва тинчликни ўрнатиш учун Эрон томонидан олиб борилаётган фаолиятини мушоҳида этишмоқда. Ҳамда Эрон улар учун ишончли шерик эканлигини ҳам яхши билишади,-деб қўшимча қилди.

                                         ***

Сиёсий ишлар бўйича мутхассис Ҳасан Биҳиштийпур Эрон газетасида шундай ёзади, Америка ва унинг иттифоқчилари ядровий дастур масаласини Эронга қарши босим ўтказиш учун бир баҳонага айлантирган эдилар. Ҳолбуки Эрон Ислом Жумҳуриятининг давлати  бундай шароитни назарга олиб, санкциясиз ва босимсиз ядровий ёқилғи циклидан баҳраманд бўлишни таъминлаш учун янги стратегияларни лойиҳалаштириши билан ишнинг кўзини биладиган командани танлаб олди.

Сиёсий масалалар бўйича ушбу мутахассис ўзи фикрининг давомида, ядровий донишмандларнинг қулга киритган мувафаққиятлари ва ютуқларининг мажмўаси Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг назорати остида амалга оширилган, -деб ёзади.

Бу мақоланинг давомида, Эрон агентликнинг назоратларини қабул қилиши зимнида, уранни бойитиш дастурини амалга оширишга мавафаққ бўлди ва Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасидаги ядровий келишувнинг аҳамияти ҳам ана шу муҳим нуқтага тегишлидир,-деб қўшимча қилади.

Сиёсий ишлар бўйича ушбу мутахассиснинг ёзишича, ядровий дастурнинг ривожланиши ва хорижий қудратлар билан музокара олиб боришда санкциялар баробарида Эроннинг муқовимат кўрсатиши,  икки томонни ядровий келишувга эришиш ва ҳозирги мавқеига қарор берди.        

                                         ***

Рисолат газетасининг таҳлилий мақоласида шундай ёзилади, Украина президенти Петро Порошенко шундай хулосага келганки, ҳозирги шароитда унинг мамлакати Нато блокига қўшилишининг имкони мавжуд эмас. Украина республикасининг президенти яхши биладики, Нато ташкилоти томонидан Украинани ушбу ташкилотга қабул қилиш ҳақида берган ваъдалари натижа бермайди ва ушбу ташкилотга аъзо мамлакатлар Украинани ўз ташкилотларига қабул қилиш учун ҳозир бўлишмайди.

Рисолат газетасининг таҳлилий мақоласида шундай келтирилади, Нато ташкилоти шарқда ўз нуфузини кенгайтириш масаласи Москва учун бир стратегик ва хавфсизлик масаласига айланган бир шароитда, Украинани ушбу ташкилотга қабул қилиш имкони мавжуд эмас.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида, Нато ташкилоти Киевдаги хавфсизлик бўҳронлар ва Украина шарқида вужудга келган тўқнашувларда бўзғинчи ва муҳим рол уйнади. Аммо ушбу мамлакатни ўз ташкилотига қабул қилиш учун ҳозир эмас,-деб таъкидлайди.                           

                                     

Media

Add comment


Security code
Refresh