Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 07 September 2015 12:47

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эроннинг Норвегия ва Венгриядаги собиқ элчиси Абдурризо Фаражийрод Эътимод газетаси билан қилган сўҳбатида, Европа сиёсий ҳайатларининг Эронга кенг ҳузур топишлари Эрон билан барча томонлама муносибатларни кенгайтириш учун Европа мамлакатларининг истак-хоҳишларидан далолат беради,- деб айтди.

Эроннинг Норвегия ва Венгриядаги собиқ элчиси ўз фикрининг давомида, Эронда ҳузур топиш учун Европа мамлакатлари ва хусусий секторларда рақобат вужудга келган ва улар ўз сиёсатчиларидан Эронга келишларини исташмоқда,-деб таъкидлади.

Эроннинг Норвегия ва Венгриядаги собиқ элчисининг айтишича, европаликлар Теҳронга сафар қилишлари билан америкаликлар ва  Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасидаги ядровий келишувига мухолифлар бўлганларга Оқ Уйнинг Эронга қарши сиёсатларига бошқа амал қилмасликлари паёмини етказишни хойлайдилар.

Эроннинг Норвегия ва Венгриядаги собиқ элчиси шунингдек ғарбликлар минтақадаги бўҳронларни ҳал этишда Эрон билан ҳамкорлик қилишга эҳтиёж сезишларига тушуниб етишган,-деб эслатиб ўтди.       

                                          ***

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Америка минтақада террористик ва экстремистик гурўҳларнинг фаолият олиб бориши ва қудратга эга бўлишидан  манфаат кўради ва шунинг учун Америка сиёсатчилари томонидан ИШИД террорчи гурўҳи билан уруш олиб бориш ҳақидаги иддаолари фақат сиёсий бир характерга эгадир.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай келтирилади, ИШИД ва жиноий экстремистик гурўҳлар  Американинг минтақадаги мақсадлари учун кўп хизматларни бажо келтиришди ва сионистик режимнинг боқий қолиш имкони учун хавфсизлик  фазосини яратиб беришди.

Жумҳурии Исломи газетасининг таҳлилий ушбу мақоласида, Арабистон, Қатар ва Туркия каби мамлакатларнинг ҳузур топишлари билан ташкил этилган коалициянинг фаолияти маълум эмас. Чунки ушбу мамлакатлар, террористлар, жумладан ИШИД террористик гурўҳининг ҳомийси, ҳимоятчиси ва унинг омили ҳисобланишади,-деб келтирилади.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида, ИШИД террорчи гурўҳ ва Ўрта Шарқ, айниқса Ироқ ва Сурия мамлакатларида фаолият олиб бораётган бошқа террористик гурўҳлар Ғарб мамлакатлари ва минтақадаги уларнинг иттифоқчилари ташкил этган гурўҳлар ҳисобланишади ва шак-шубҳасиз уларни ҳимоят этиб, уларни қуллаб-қувватлаб келишмоқда,- деб ёзилади.   

                                        ***

 Теҳронда нашр этиладиган Шарқ газетаси чоп этган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон парламент сайловларини янгитдан ўтказиш ва коалиция давлатини ташкил этиш учун бошқа партиялар билан келишилмовчиликларни таъкидлаши, икки томони ўткир  қиличга ўхшайдиким, адолат ва тараққиёт партиясини ғалабага эришиши ёки сиёсий ҳокимиятнинг қулашига қарор беради.

Шарқ газетасининг ёзишича, еттинчи июнда ўтказилган парламент сайловларидан кейинги Туркиянинг ўзгаришлари, яъни яккаҳукмронликка эришишдан адолат ва тараққиёт партиясининг мағлубиятга юзмаюз бўлишидан сўнг,   Эрдуғон томонидан асосий қонунда ўзгартиришлар киритиш ва коалиция давлатини ташкил этишдаги хом хаёлларининг охирга етиши ва сиёсий музокараларнинг мағлубиятга учрагани биринчи ноябрь ойида парламент сайловларини бошқатдан ўтказиш томон ҳидоят этмоқда.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета шундай ёзади, ПКК, яъни Курдистон ишчилар партияси билан кўрашишда Эрдуғоннинг ҳавфсизлик-ҳарбий стратегияси ва Сурияда жойлашган ИШИД террористик гурўҳининг позицияларига ҳужум қилиши парламент сайловларини қайтадан ўтказиш ва келаси парламент сайловларида ғалаба қозониш мақсадида курдлардан қасос олиш учун турк миллатчилик ҳисс-туйғуларидан баҳраманд бўлиш учун можароларининг янги сценарияси ҳисобланади.                                                    

                                        

Media

Add comment


Security code
Refresh