Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 06 September 2015 12:50

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Ғарб мамлакатлари, айниқса Америка инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш резолюциясидан бир восита сифатида фойдаланиши ва инсонсеварлик шиорлари билан мустақил мамлакатларнинг ички ишларига дахолат этиб, мустамликачиликни бошқача бир янги кийимда намойишга қуйишмоқда.

Рисолат газетасининг ёзишича, инсон ҳуқуқлари, эркинлик, замонавий чиройли шиорлар ҳисобланади ва бир неча мамлакатлар томонидан нафақат мусодира этилган, балки бу мамлакатлар ўзларини ушбу заминада ҳақ эгаси деб фарз этишади ва жаҳоннинг учинчи мамлакатлар миллатларини таҳқир этиш учун бир восита қилиб олишган.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета таҳлилий ушбу мақоланинг давомида, инсон ҳуқуқлари атамасига нисбатан дунё ўлкалари аҳолисининг бадбинлигини келтириб чиқарган нарса бу инсон ҳуқуқлари фаолиятларини ёритишда мустамликачилик қудратларнинг жосуслик сайъ-ҳаракатлари ва инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш иддаочилари бўлмиш Америка ва Ғарб мамлакатлари томонидан ушбу ҳуқуқни комил тарзда поймол этишларидир,-деб ёзилади.     

   

                                                                                     ***

Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий намояндалигининг собиқ наттоқи Али Ризо Мир Юсуфий Теҳронда нашр этиладиган Эътимод газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Саъудия Арабистони подшоси Малик Салмоннинг Америкага қилган сафарига ишора этиб, исломий уйғониш ва Ўрта Шарқда халқ ҳаракатларининг ижод этилишидан кейин Вашингтон ва Риёзнинг ўртасидаги алоқалари янги босқичга кирган,-деб қўшимча қилди.

Мир Юсуфий Америка томонидан Ўрта Шарқда ўз сиёсатларини ўзгартиришидан Арабистон норозий эканлигини баён этиб, бундай ихтилофлар мавжуд бўлишига қарамасдан ушбу икки мамлакат ўз алоқаларидаги стратегияларини ўзгартиришни мақсад қилишган деб айтиб бўлмайди. Шунинг учун Малик Салмоннинг охирги сафарини ихтилофларни камайтириш ва минтақадаги ҳозирги вазъият ва ҳақиқатларга эътибор қаратган ҳолда, икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг йўл-йўриқларини лойиҳалаштириш учун бир сайъ-ҳаракат қилишдир,-деб таъкидлади.

У шунингдек Арабистон Сурия урушига туғридан туғри киришига тегишли масалани Америкадан илтимос қилишининг  эҳтимоли ҳақида тўхталиб, Арабистон томонидан Америкадан  урушга бевосита кириш бўйича истак-хоҳиш зоҳир этиши Американинг Ўрта Шарқдаги стратегиялари билан зиддир ва амалга оширилган ушбу сафар мазкур заминада бирон бир ўзгаришни ижод этмайди, -деб эслатиб ўтади.

 

                                                                                   ****

Сиёсий масалалар бўйича мутахассис Муртазо Маккий Теҳронда чоп этиладиган Жоми Жам газетаси билан қилган ўз сўҳбати чоғида, уруш гирдобига қарор олган Кобани шаҳридан бўлган суриялик Айлан номли уч яшар бола жасадининг тасвирларини нашр этиш Сурияда вужудга келган инсоний фожеаларнинг нишонаси саналади,-деб айтди.

Муртазо Маккий Суриядан қочқинларнинг бошпанаҳ излаб Европа мамлакатларига муҳожират қилишларининг тўлқини янада кенгайишига ишора этиб, Европага қочқинларнинг муҳожират қилишлари билан ҳамзамон Ғарб мамлакатларида ирқпарастлик ва ифротий ун қанотнинг ҳужум қилишлари янада куч олган, -деб таъкидлади.

Шунингдек, ушбу мутахассис Европалик давлатлар Ўрта Шарқ бўҳронларига ўз қарашлари ва сиёсатларини жиддий тарзда ўзгартиришлари лозимлигига ишора этиб,  эркинлик ва демократияни баҳона қилиб террористик гурўҳлардан ҳимоят этиш, Суриянинг инфраструктурасини бўзиб ташлаш,  ИШИД террористик гурўҳ номи билан дунёда энг катта террористик гурўҳни ташкил этиш ва Европага қочқинларнинг муҳожират қилиш жараёнлари Ғарб мамлакатларининг Ўрта Шарқдаги сиёсатларидан келиб чиққан натижа ҳисобланади,-деб қўшимча қилди.  

                                       

Media

Add comment


Security code
Refresh