Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 05 September 2015 14:53

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг бош мақоласида, Америка давлатининг президенти, ташқи ишлар вазири ва бошқа масъуллари томонидан агар конгресс ядровий келишувни тасдиқламаса, бу ҳолда дунёда яккаланиб қолишлари ҳақидаги охирги эътирофлари Американинг ушбу келишувга эҳтиёж сезишининг ёрқин нишонаси саналади, -деб ёзади.  

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета охирги кунлар давомида Америка расмийлари томонидан баён этилган изҳоротлари уларнинг эҳтиёжларига мувофиқ келмаслигига ишора этиб, шундай ёзади, Демократлар ва жумҳурийчилар ўртасида келаси президентлик сайловларидаги рақобатлари ва шунингдек Америка президенти томонидан Баржом келишувини конгрессда тасдиқлаб олиши учун амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари ядровий келишув доиралари билан туғри келмайдиган изҳор этилган ушбу сўзларнинг икки муҳим омили саналади.

Жумҳурии Исломи газетасининг ёзишича, ўтган 36 йил давомида ортирган тажрибалар Америка давлатига шуни кўрсатдики, Эрон халқи ва давлати ҳар қандай зўравонликлар баробарида ўзининг бор вужуди, куч-қудрати ва ҳушёрлиги билан қарши тўради ва иқтидор билан ўзининг инқилобий йўлини давом этади.        

 

                                          ****

Эрон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида, Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасида ядровий келишув эришилганидан кейин, Теҳрон Европа, Осиё ва Африка  ширкатлари ва расмийларининг мизбонига айландиким, уларнинг ҳар бири иқтисодий санкциялар бекор қилинишидан кейин Эрон билан иқтисодий алоқаларни янгитдан йўлга қуйиш учун ўз мойилликларини зоҳир этишмоқда.

Эрон газетаси Германия, Франция, Италия, Англия, Япония ва Жанубий Корея иқтисодий намояндаларининг Теҳронга қилган охирги сафарларига ишора этиб,  шундай ёзади, жорий ҳафта давомида Испаниядан баланд мартабали сиёсий ва иқтисодий ҳайат Европа ва Эрон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва уни жиддий таҳлил қилиш учун Теҳронга сафар қилиши лозим,-деб ёзади.   

Эрон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай қўшимча қилади, Эроннинг нефто-химия, газ ва нефт саноати дунёнинг энг кўп даромадли саноатларидан бири саналадиким, иқтисодий санкциялар бекор қилиниши эҳтимоли жиддий ранг-тус олиши билан ушбу  саноатда ҳузур топиш учун жаҳоннинг йирик нефт ширкатлари ўртасида рақобат шакл олмоқда.

                                         ****

Офтоби Язд газетаси Европа қитъасига Сурия қочқинларининг муҳожират қилиш тўлқини ушбу қитъани жиддий кескинликларга юзмаюз этишига ишора этиб, шундай ёзади, Америка ва Ғарб мамлакатлари томонидан Ироқ ва Афғонистонга ҳужум қилишлари , ўз манфаатларини мастаҳкамлаш учун араб мамлакатларининг халқ ҳаракатларидан сўистеъмол қилишлари ва ушбу ҳаракатларни ички урушларга айлантиришлари Ўрта Шарқ минтақасидан иқтисодий қийинчиликларга гирифтор бўлган Европага муҳожират қилиш тўлқининг асосий омили саналади.  

Офтоби Язд газетасининг ёзишича, Ғарб қудратлари бўҳронларни ижод этиш ва ҳатто Ўрта Шарқда ИШИД ва Толибон каби террористик ва экстремистик гурўҳларни  ташкил этиш учун туғридан туғри дахолат этишлари,  эндиликда келиб  ўзлари қочқинларнинг муҳожират қилиш бўҳронларига юзмаюз бўлишган ва ушбу бўҳронлар келажакда нотинчликларнинг омили бўлиши муқаррар.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета, шунингдек Ғарб мамлакатлари томонидан дунёндаги учинчи мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига кўмак беришга тегишли бўлган берган ўз мажбуриятларига амал қилмасликлари Европа қитъасига муҳожират қилиш тўлқининг бошқа омилларидан бири саналади.                                                         

                                       

Media

Add comment


Security code
Refresh