Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 03 September 2015 13:15

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

 Эрон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, жаҳон нефть бозоридаги ўзгаришлар хом нефтнинг қиймати арзон бўлишида Арабистоннинг ҳаяжонли сиёсатларини мағлубиятга юзмаюз бўлиши учун шароит яратди.

Эрон газетасининг ёзишича, жаҳон нефт бозори нефтнинг нархи   тушиши ҳолатига қарор олган ва охирги бир йил давомида хом нефтни таъмин қилувчиларнинг ҳеч қайси бири, ўзларининг ишлаб чиқаришларини нархнинг арзон бўлиш мизонини мўътадиликка қайтариш ва унинг барқарорлигини сақлаш учун йўналтирганлари йўқ.

Эрон газетаси Арабистоннинг  нефть қазиб чиқаришни камайтирмаслигига ишора қилиб, шундай ёзадики, Риёз давлати  нефть қазиб олишнинг максимал даражасини камайтирмаслик ва нефт нархини пасайтириш билан ҳамда унча йирик бўлмаган нефть қазиб олувчиларнинг кўплари нефт ишлаб чиқармасликларини ва бозор табиий тарзда ўз мувозанатига қайтади,-деб иддао қилган эди.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета шундай ёзади, Арабистонинг нефт бўйича сиёсати нефт бозорини бир неча маротаба ҳаяжон ва хом нефт қийматини янада арзон бўлишига олиб келди. Эндиликда бозордаги ўзгаришлар Риёз томонидан қилинган иддаолар ва сиёсатлар  мағлубиятга юзмаюз бўлганга ўхшайди.           

                                          ****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида, шаҳарнинг гигиена вазъиятига эътибор қаратмаслик ва ҳамда  кўчаларда ахлатларнинг йиғилиши бориб-бориб сиёсий ранг-тус олади ва мухолиф жараёнлар Ливаннинг нотинчликларидан сиёсий баҳра олиш учун сайъ-ҳаракат қилишлари муқаррар,-деб ёзади.

Жумҳурии Исломи газетаси нинг ёзишига кўра, минтақадаги баъзи араб мамлакатлари ва 14 март номи билан маълум бўлган жараён парданинг орқа томонида Ливандаги нотинчликларга шиддат бериш учуг қарор олишган.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета, шундай ёзади: Ливан президентининг тақдири аниқ бўлмаганлигини ва ушбу ўринга эга бўлиш учун 14 март номли жараённинг сайъ-ҳаракатлари мағлубиятга юзмаюз бўлганлигини эътиборга олган ҳолда, эндиликда шундай назарга ташланадики, ушбу гурўҳ халқ эътирозларининг тўлқинларидан фойдаланиб, ўз мақсадларини амалга ошириш учун сайъ-ҳаракат қилишади.

Жумҳурии Исломи газетаси шунингдек шундай қўшимча қилади, Сурия бўҳронларида мағлубиятга дуч келган  Арабистон ва Қатар ҳам ҳозирги кунда Ливандаги сиёсий вазъиятларга шиддат бериш билан ўз мағлубиятларининг ўрнини қоплаш пайига тушишган. Чунки Ливаннинг Ҳизбуллоҳ партиясининг нуфузини Сурияда ўз мақсадларини амалга ошириш учун тўсиқлик деб билишади.        

                                          ****

Теҳронда нашр этиладиган Иттилоот газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Ғарб мамлакатларининг иқтисодий ва молиявий бўҳронларига қарамасдан Европа Иттифоқи  Сурия, Ливия, Ироқ,  Афғонистон ва бошқа бир нечита Африка мамлакатларидан Венгрия орқали Германия ва Франция мамлакатларига ўтаётган унлаб минг қочқинларнинг муҳожират қвилишларига шоҳид бўлмоқда.  

Бу газетанинг ёзишига кўра, европалик таҳлилчилар қочқинлар бўҳронининг ҳодисаларини Америка ва Европанинг уч мамлакати, жумладан Англия, Франция ва Германиянинг Ўрта Шарқда бўҳронларни ижод этишда ва ушбу минтақани уруш ва терроризм билан гирифтор  қилишда, йўл қуйган хато сиёсатларидан келиб чиққан ҳодиса деб билишади.  

                                       

Media

Add comment


Security code
Refresh