Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 02 September 2015 12:39

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жумҳурии Исломи газетасида нашр этилган таҳлилий мақолада шундай келтирилади, халқаро фазо, Американинг сиёсий арсасида ҳоким бўлган вазъият ва конгресс намояндаларининг ўзига хос тарзда сиёсий шакл беришлари шундан далолат берадики, сионистик лобийларнинг Баржом, яъни ядровий келишувларга қарши амалга ошираётган бўзғинчилик сайъ-ҳаракатлари бирон бир натижа бермайди.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида, конгресс намояндалари томонидан ушбу масалани сиёсий ранг-тус бериш ва шунингдек Америка президенти Барак Абаманинг вето бериш ҳақ-ҳуқуқи Баржом келишувини инкор этиш йўлида энг буюк монеалар жумласидан саналади.  

Бу таҳлилий мақолада шундай ёзилади, Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасида ядровий келишувга эришишдан кейинги халқаро шароит Америка ва сионистик режимнинг яккаланиши имконига шиддат берган ва  Оқ Уй расмийларининг эътироф этишларига кўра, ядровий дастур бўйича зарур бўлмаган бўҳронларни давом этишнинг бошқа баҳонаси қолмади.

Мазкур газетада нашр этилган ушбу таҳлилий мақолада, ядровий дастур фаолиятлари тинч йўлида эканлигини исботлаш учун  Эрон Ислом Жумҳуриятининг иродаси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хавфсизлик кенгашида янги резолюцияни содир этиш ва олдинги резолюцияларни бекор қилиш каби собиқасиз ҳодисаларгача халқаро қонун ва қоидалар асосида ривожланди,-дея ёзилади.

                                                                                           ****

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида, Баҳрайн халқининг инқилобига ишора этиб, Баҳрайн халқи ҳушёр эканлигини исботлади ва бошқа мамлакатларнинг фитна найрангларига тушмайди, ҳамда Ол-Халифа режимининг бостиришларига сабр-тоқат қилиб, ўзларининг  истак-хоҳишларини амалга оширгунларига қадар ўз эътирозларини давом этишади,-дея келтирилади.

Рисолат газетаси ушбу таҳлилий мақоланинг давомида, Ол-Халифа режимига қарши Баҳрайн халқининг эътирозли кўча намойишларининг давом этишига ишора этиб, баҳрайнликларнинг инқилобчиларига қарши кўраш олиб боришда Ол-Сауъд ва Ғарб мамлакатларининг кенг сайъ-ҳаракат олиб боришларига қарамасдан Ол-Халифа режими ҳалигача инқироз ва ҳалокатга юзмаюз бўлиш томон ҳаракат қилмоқда.

Баҳрайн милодий 2011 йилда халқ қиёмларини бостириб ташлаш замонидан бошлаб, ҳозирги кунгача сиёсий ислоҳотлар киритиш тарафдори бўлган ушбу мамлакат халқининг эътирозларига шоҳид бўлиб келмоқда,-деб ёзилади.

                                                                                            ****

Теҳронда нашр этиладиган Иттилоот газетасининг таҳлилий мақоласида, минтақада ИШИД террористик гурўҳига қарши Америка раҳбарлигида хорижий коалициянинг олиб бораётган ҳаракатларига ишора этиб, шундай ёзади, коалиция томонидан минтақада олиб борилаётган фаолиятлар мамлакатларнинг ички ишларига дахолат этиш ва уларнинг давлатларини заифлантиришдир.

Иттилоот газетаси ушбу таҳлилий мақоланинг давомида, бу дахолат этишлар Ўрта Шарқ минтақасида кескинликлар кучайишининг  сабабидир ва фақат номида ИШИД террорчи гурўҳига қарши кўрашувчи мазкур коалициянинг ҳимояти билан ИШИД террорчи гурўҳ ва бошқа террористик гурўҳлар Америка ва сионистик режимининг мақсадларини ҳаётда татбиқ этиш учун сайъ-ҳаракат қилишади. ИШИД террористик гурўҳи минтақа ва минтақадан ташқарида бўлган кучларнинг кенг ҳимоятлари билан Ироқ ва Сурия ер-ҳудудларининг бир қисмини ишғол этишга муяссар бўлган ва  ИШИД террористик гурўҳи ҳозирги кунгача Сурия ва Ироқ фуқароларига қарши ваҳшатли жиноятларни содир этган бир пайтда, Америка раҳбарлигида номида терроризм билан кўраш олиб бориш халқаро коалиция ўз иддаосини баён этмоқда,-деб қўшимча қилади.      

 

Media

Add comment


Security code
Refresh