Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 01 September 2015 13:31

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Офтоби Язд газетасида нашр этилган таҳлилий мақолада, нефтни ишлаб чиқарувчи мамлакатлар учун нефть даромадларининг аҳамиятига ишора этиб, шундай ёзади, нефтнинг нархи ҳар қандай стандартларга туғри келмайдиган шаклда ошиши ёки пастга тушиши  нефтни ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг саноати, иқтисодий уфуқлари ва иқтисодида чуқур таъсир етказиши мумкин.

Офтоби Язд газетаси нефтни бу маҳсулотни ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг миллий хавфсизлигини таъминлаш, сиёсий, саноат, иқтисодий мақсадларига етиш учун асосий омил деб билиб, пул қиймати нуқтаи назаридан хом нефтни тижоратини сармоялашни таъминлаш жиҳатидан дунё тижорати мажмўасининг 10 фоизини ўзига ихтисос берадиким, бошқа тижорат товарларига қиёслаганда унинг аҳамияти кўпроқдир,-деб таъкидлайди.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета охирги ойлар давомида нефт нархининг тушиши жараёнларига ишора этиб, нефть нархининг арзон бўлиши ушбу маҳсулотни ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг хавотирланишлари сабабига айланган ва ҳозирги шаклида нефть нархининг қолиши ёки нархи арзон бўлишининг давом этиши ушбу мамлакатларнинг иқтисодини  бюджетнинг етишмовчилиги хатарига юзмаюз этган,-деб ёзади.

Офтоби Язд газетаси охирги ойлар давомида нефть нархи арзон бўлишининг далилларини таҳлил этиш билан шундай ёзади, нефть нархи тушишининг сабабларидан бири бу минтақада Америка мақсадларини амалга ошириш жиҳатида фаолият олиб бораётган Арабистоннинг сайъ-ҳаракатлари саналади.     

          

                                          ****

Эрон Исломий парламентнинг хорижий сиёсатлари ва миллий хавфсизлик комиссиясининг аъзоси Аваз Ҳайдарпур Қудс газетаси билан қилган ўзининг сўҳбати чоғида, МАГАТЭ ва дунёнинг барча мамлакатлари мантиққа асосланган ва Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасидаги ядровий келишув доирасида ҳаракат қилишлари лозим,-деб ёзади.

Парламентнинг хорижий сиёсатлари ва миллий хавфсизлик комиссиясининг ушбу аъзоси ўз фикрининг давомида, қарши томон Эрондан номаъқул ва мантиқсиз истак-хоҳишларни талаб қилишлари мумкин эмас. Чунки Эрон Ислом Жумҳурияти берган барча ваъдаларини ҳамеша бажариб келмоқда,- деб таъкидлади.

Парламентнинг хорижий сиёсатлари ва миллий хавфсизлик комиссиясининг ушбу аъзосининг фикрига кўра, Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасидаги келишувда Эрон Ислом Жумҳуриятининг ҳарбий муассасаларини текшириш ва уни ўрганиш ижозат берилгани йўқ.    

                                          ****

Иттилоот газетасида чоп этилган таҳлилий мақолада, Америка расмийлари томонидан позиция олишлари шундан далолат берадики, Оқ Уй Бирлашган Миллатлар Ташкилоти хавфсизлик кенгашининг резолюцияларидан Сурия давлатига қарши зарба бериш ва бир восита унвонида фойдаланади,-дея ёзилади.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай келтирилади, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг резолюциялари, жумладан Сурия бўҳронини ҳал этиш учун хавфсизлик кенгаши томонидан чиқарган 2235-чи резолюцияси Оқ Уйнинг тўсиқликлар яратиш ва путур етказишлари билан юзмаюз бўлган.

Бу мақоланинг давомида, Америка химиявий аслаҳалардан фойдаланишга асосланиб, Сурия давлатига қарши янги иддаолар лойиҳаларини таклиф этишлари билан ҳозирги шароитда   Димишқ давлатига қарши босим ўтказиш воситаси унвонида , ушбу масаладан фойдаланиш учун ушбу мамлакатларнинг бўҳронларини ҳал этиш учун минтақада фаолият олиб бориш сайъ-ҳаракатлари остонасида қарор олишган,-деб келтирилади.

Бу таҳлилий мақолага кўра, Америка ва Ғарб мамлакатлари Димишқ давлатига қарши айблов эълон қилиш стратегиялари шундай бир шароитда амалга оширилмоқдаким, мустақил ташкилотлар томонидан нашр этилган маълумотлар Сурияда террористларнинг химиявий қурол-яроқлардан фойдаланишларини тасдиқлайди.    

                                        

Media

Add comment


Security code
Refresh