Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 31 August 2015 12:46

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жумҳурии Исломи газетаси душанба куни нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Ироқ давлати парламентда кўп рай олиш ва ҳамда давлатнинг ислоҳот ўтказиш лойиҳасидан диний пешволарнинг қатъий ҳимоят этишлари билан ислоҳот ўтказиш пакетининг тасдиқланиши бош вазир Ҳайдар Ал-Ибодийнинг ўз лойиҳаларини зудлик билан ижро этиши учун кифоят қиладиган бир таянч эди.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида, Ироқ давлати ва Ал-Ибодий бош вазир унвонида молиявий ва маъмурий фасодлик муаммоларига қўшимча бошқа қийинчиликлар билан юзмаюз бўлишган, -деб ёзади.

Бу таҳлилий мақолада шундай келтирилади, Ироқ давлати ислоҳот ўтказиш билан бирга такфирий ва террористик гурўҳлар ва  шунингдек хорижий давлатларнинг ҳимоятлари билан бўҳронларни келтириб чиқарувчи экстремистик сиёсий гурўҳлар билан қарши кўраш олиб боришни ўз ишчи дастурига қарор берган.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида, собиқ баъс режими диктаторлик тизимининг давом этиши ва Америка томонидан  ушбу мамлакатда бўҳронларни келтириб чиқариши сабабли Ироқнинг маъмурий тизими фасод, камситиш ва нотуғри тизим билан юзмаюз бўлган,-деб ёзилади.  

                                          ****

Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Иброҳим Раҳимпур Эътимод газетаси билан қилган сўҳбатида, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг Покистон ва Ҳиндустонга қилган охирги сафари ҳақида тўхталиб, минтақа мамлакатлари, жумладан қушни мамлакатлар Эрон хорижий сиёсатларининг муҳим ва биринчи вазифаларидан саналади. Чунончи ядровий келишувдан кейин Эрон ташқи ишлар вазири кўп вақт ўтмасдан зудлик билан ушбу икки мамлакатга сафар қилди,-деб айтди.

Раҳимпур Ҳиндустон ва Покистон ўртасидаги кескинликни енгиллаштириш доирасида, Эрон доимий равишда ижобий сайъ-ҳаракатларни амалга оширганини баён этиб, Ҳиндустон ва Покистонда тинчлик ва осойишталик барқарор бўлиши Эронда ҳам тинчлик ва осойишталик барқарор қолади ва Эроннинг муҳим роли ушбу ҳар иккала мамлакатни уруш ва тўқнашувлардан узоқда сақлашдир, -деб эслатиб ўтди.

Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари шунингдек Эроннинг шарқий чегараларида мавжуд бўлган нотинчликларга ишора этиб, бундан олдин толибон гурўҳининг ҳузур топишлари масаласи билан  дуч келган Эроннинг шарқий чегаралари эндиликда ИШИД террористик гурўҳининг ҳузур топиши билан юзмаюз бўлмоқда ва Эрон бу ҳақда Афғонистон ва Покистон билан маслаҳат қилмоқда, дея эслатиб ўтди.

                                          ****

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Туркия ва Германия йўналишида ва бу ҳам бўлса Австрия ер-ҳудудларида унлаб бошпанаҳ изловчиларнинг ҳалок бўлишлари Европа қитъасини яна бир маротаба янги муаммолар ва қийинчиликларга юзмаюз этган ва Ғарбда муҳожирлар ва қочқинларнинг муаммолари охирга етмайдиганга ўхшайди.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета, Венгрия ва Австрия чегара ҳудудларининг яқинида бир юк ташувчи машинада  70 нафар суриялик қочиқинлар жасадларининг топилиши шундан далолат берадики, Европа тўқнашувларга шиддат бериш ва кескинликларни ижод этишда ўзи муҳим рол уйнаган мамлакатлар, жумладан Африка ва Ўрта Шарқ мамлакатларидан қочқинларнинг муҳожират қилиш муаммолари билан юзмаюз бўлган,-деб ёзади.

Рисолат газетаси шундай ёзади, Евро минтақасида иқтисодий бўҳронларнинг вужудга келиши муҳожират қилиш ва қочқинлар бўҳронини Ғарбда ижтимоий ва сиёсий энг мураккаб ва асосий муаммоларга айлантирган.

Бу газета ўзининг таҳлилий мақоласида Европадан бўлмаган муҳожирларни қабул қилиб олишнинг мизонини камайтиришга тегишли Европа Иттифоқининг сиёсатлари доирасида,  қочқинларга кўмак бериш хидматларини каймайтириш  бошқа мамлакатларга етиб бориш учун фавқулодда хатарли шароитда сайъ-ҳаракат қиладиган қочқинларнинг саноқсиз муаммоларига янада шиддат берган, -деб қўшимча қилади.

                                  

Media

Add comment


Security code
Refresh