Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 30 August 2015 13:25

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

 

Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Аҳмад Козимзода Жавон газетасида нашр этилган ўз мақоласида шундай ёзади, Миср президенти Абдулфаттоҳ Ас-Сисийнинг ўтган ҳафта давомида Россияга қилган сафари халқаро муносибатлар,  шунингдек Шарқ миҳварида, жумладан Россияни ўзининг муҳим стратегик шерики деб билишидан далолат беради.  

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассис шундай ёзади, Россия Қоҳира билан муносибатларни кенгайтиришни истиқбол этиши Ғарб мамлакатлари томонидан Россияга қарши иқтисодий санкциялар жорий этилишидан кейин янада шиддат олган ва Масква сиёсатчиларини Ғарб мамлакатлари билан бўлган алоқаларида вужудга келган бушликларни қоплаш учун араб мамлакатлари билан ҳар қандай алоқаларни ўрнатишдан истиқбол этиш ва вужудга келган фурсатдан фойдаланишга ўндамоқда.

Козимзоданинг ёзишича Миср расмийлари Ғарб мамлакатлари, айниқса Америка Исроил режимининг хавфсизлигини таъминлаш сабаби билан Мисрга ҳар қандай кўмак беришдан ўзларини тияшлари ҳақиқатини эътиборга олган ҳолда, ушбу заминаларда ўз эҳтиёжларини таъминлаш учун  Россияга мойиллик қилишмоқда.    

                                          ****

Яман инқилобий халқ комитетининг раиси Сайид Содиқ Шарқий Эрон газетаси билан қилган сўҳбатида, Яманда  Саъудия Арабистонининг ҳарбий сиёсатлари мағлубиятга юзмаюз бўлган сабаби шундан иборатки, Яман халқи Ол-Саъуд режими ҳужумларига қарши биргаликда кўрашдилар ва халқ комитетлари, Яман армияси ва Ансоруллоҳ ҳаракатидан ҳимоят қилишди, деб айтди.

Яман инқилобий халқ комитетининг раиси Арабистон томонидан Яманга қилган ҳужумининг муҳим мувафаққиятлари бу душманга қарши яманлик турли гурўҳларнинг иттифоқлари ва бирлашишларининг вужудга келишидир.

Яман инқилобий халқ комитетининг раиси Яман халқининг Саъудия Арабистони ва Риёз билан иттифоқдош мамлакатларга  қайтарилган жавоби улар кўтганларидан ҳам жиддийроқ эди,- деб таъкидлади.

Яман инқилобий халқ комитетининг раиси Ол-Сауъд  режими ва шунингдек Риёзнинг иттифоқчи мамлакатлари Яманга ҳужум қилиб, фақат минтақада суботсизликнинг сабабига айланишди ва шак-шубҳасиз тажовузкорлар ушбу нотинчликлардан биринчи зиён кўрадиган шахслардан ҳисобланишади,-деб таъкидлади.  

                                          ****

Сиёсати рўз газетасининг "Ғарб сиёсат уйинларининг қурбонлари" унвонида нашр этилган таҳлилий мақоласида шундай келтирилади, ҳар куни инсон ҳуқуқлари, айниқса Европада қочқинлар номи билан диний аққалиятни ташкил этувчиларнинг ҳуқуқларини поймол этишнинг турли жиҳатларини мушоҳида этиш мумкин бўлган бир ҳолда, инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш иддаосини қилишади.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай келтирилади, Франция, Англия ва Италия, энг кўп иммиграция оқибатларига учраганлар деб иддао қилишмоқда. Ҳолбуки, мустақил ташкилотларнинг берган хабарларига кўра, бу мамлакатлар томонидан ушбу фуқароларга нисбатан амалга оширилган муомалалари инсон ҳуқуқларига туғри келмайди.

Сиёсати рўз газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Европа мамлакатлари қочқинлар мавзўсини ҳал этиш ўрнига муҳожирларга қарши ноинсоний ва ҳарбий муносибат қилишмоқда.    

                                    

Media

Add comment


Security code
Refresh