Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 29 August 2015 13:03

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Таърих илмининг тадқиқотчиси Жавод Мансурий Жоми Жам газетасида, "таърихнинг такрор бўлишидан эҳтиёт бўлайлик" унвонида нашр этган ўз мақоласида шундай ёзади, Англия давлати бошқа мустамликачилик давлатлар каби бошқа мамлакатлар билан алоқа ўрнатишдан нафақат комил тарзда ўз манфаатларини кўзлайди, балки Англия давлати томонидан  турли мамлакатларда олиб борилган фаолиятларига бир назар ташланса, бу мамлакат аниқ бир сиёсатга эга эканлигини англаш мумкин.

Жумладан Англиянинг ўзгармас сиёсатлари бу тафриқалар солиш, бошқа миллатларнинг ўзлигини инкор этиш ва бошқа мамлакатларнинг ички ишларига дахолат этишдир.

Бу сиёсатларни, айниқса, Ўрта Шарқ минтақасида янада кучлироқ олиб борган ва агарчи Лондон ҳатто бошқа давлатлар билан оддий дипломатик алоқаларни ўрнатиш ёки дунёнинг барча минтақаларида ушбу сиёсатларни ўзгартириш учун тайёр бўлсада, аммо бизнинг минтақамизда эса, ўзининг ўзгармас сиёсатларини тарк этмайди.

Бу мақоланинг давомида, бундай шароитда Теҳрон ўзининг ҳушёрлигини қулдан бой бермаслиги ва ўз дўстларини ҳам Англиянинг янги стратегияларидан огоҳ этиши лозим. Бу янги стратегия эса ўтмишда Англия томонидан амалга оширилган стратегиясидан жиддий фарқ қилади. Агар бундан олдин Англия "Тафриқа солиб ҳукмронлик қил" сиёсатидан фойдаланган бўлсада, аммо ҳозирда эса "тафриқа сол ва икки томонни нобуд қил!" сиёсатидан фойдаланади ва унинг бўзғинчилик натижаларини минтақада мушоҳида этишимиз мумкин,-деб ёзилади.         

                                          ****

Эрон қишлоқ хўжалиги, маъдан, саноат ва савдо палатаси раисининг ўринбосари Муҳаммад Маҳдий Раисзода Теҳронда нашр этиладиган Эътимод газетасининг бугун шанба куни сонида ёзган ўз мақоласида шундай ёзади, Германия ва Италия охирги йиллар давомида Эроннинг Европадаги энг муҳим тижорат қилувчи шерикларидан эдилар ва Франция ҳам автомобиль ишлаб чиқариш заминасида Эроннинг шерики эди. Эндиликда, ядровий келишувга эришишдан сўнг, Европа мамлакатларидан турли ҳайат ва намояндалар Эронга келишди.

Эрон қишлоқ хўжалиги, маъдан, саноат ва савдо палатаси раисининг ўринбосари ядровий келишувлардан кейин Европа, жумладан Германия ва Италия давлатларининг иқтисодий ва сиёсий ҳайатлари Теҳронга кенг ҳузур топишган бўлсаларда, ҳам Италия ва ҳамда Германия Эроннинг Европадаги асосий ва муҳим шерикларидан бўлиб қолади,-деб ёзади.

                                          ****

Хуросон газетаси " Ҳалигача қурбонлик давом этмоқда" унвонли мақоласида шундай ёзади, Австрия полицияси бир юк ташувчи автомобильда 71 нафар суриялик қочқинларнинг жасадларини топди.

Бу мақоланинг давомида, Европага муҳожират қилиш тўлқини авж олган.Ўрта Шарқ ва Африка шимолидаги минтақаларда бўҳроннинг бошланишидан 5 йил вақт ўтмоқда ва муҳожирлар ҳозирги кунгача бундай катта мизонда Европага қочмаган эдилар,деб ёзилади.

Бу мақолада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг берган хабарига кўра, ўтган январь ойидан бошлаб Ўрта Ер денгизи орқали 300 (уч юз) минг нафар қочқинлар ўтганлар ва Европага етиб олиш учун қилган сайъ-ҳаракатларида улардан 2мингу 500 нафари ҳалок бўлишган. Австрия полицияси Венгрия чегаралари олдида катта автомобиль трассаларидан бирида 71 нафар суриялик қочқинлар жасадлари билан бир юк ташовчи мошинни топганларини тасдиқлади,-деб ёзилади.

Бу мақоланинг давомида шундай келтирилади, Австрия ички ишлар вазирининг айтишича, бу фожиа шундан далолат берадики, Европа Иттифоқи  қочқинларнинг жонларидан ғамхўрлик қилиш учун ягона бир сиёсатга эга бўлишга эҳтиёж сезади.

Бу мақолада, бошқа бир ҳалокатда Ливия қирғоқларида 400 нафар пассажир минган бир кема чукиб кетди. Ливия қирғоғидаги соқчи гвардиянинг хабар беришига кўра, ушбу пассажирларнинг ярими қурбон бўлишди. Қочқинларнинг катта тўлқини ва муҳожират этишнинг бўҳронлари Европани ўзига хос бир кескинликларга юзмаюз этган,-деб ёзилади.          

                                         

Add comment


Security code
Refresh