Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 27 August 2015 12:32

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Ироқнинг Теҳрондаги элчиси Рожеҳ Собир Абудул-Мусавий Теҳронда чоп этиладиган Кайҳон газетасининг бугун пайшанба кунидаги сонида билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Ироқда ислоҳот киритиш зарурати ҳақида тўхталиб, Ироқнинг сиёсий системасида катта хатолар мушоҳида этилган эди ва Ироқ  халқининг нуқтаи назаридан бу вазъиятга нисбатан сукут сақлаш ва чидаш мумкин эмас эди, деб айтди.

Ироқнинг Теҳрондаги элчиси ўз фикрининг давомида Ироқнинг ички шароити ислоҳот зудлик билан амалга оширишни талаб қиларди ва зудлик билан уни ижро этишда олий диний пешволар томонидан берилган охирги кўрсатмалар муҳим таъсир етказди, дея қўшимча қилди.

 

Ироқнинг Теҳрондаги элчиси шунингдек, Эрон Ислом Жумҳуриятининг Ироқдан ҳимоят этиши ҳақиқатан ҳам минтақа бўйлаб тинчлик ва хавфсизликни барқарор этувчи омил бўла олади,-деб эслатиб ўтди.    

                                          ****

Сиёсати рўз газетасининг таҳлилий мақоласида шундай келтирилади, Туркия ва Америка ҳимоятида Сурияда фаолият олиб бораётган террористлар сионистик режим томонидан  ишғолий "Жавлон" минтақасига қарши амалга оширилган ҳужумларидан истиқбол этган ҳолда, сионистик режимдан Сурия давлатини ағдариш учун улар билан ҳамкорлик қилишни  сўрашмоқда.

Бу мақоланинг давомида, сионистларнинг ҳимоятида бўлган ва ушбу режимнинг касалхоналарида табобат олаётган террористлар Сурия ва Ироқ халқининг ўлимга гирифтор бўлишларининг омиллари ҳисобланишади ва минтақада терроризмни ривож-равнақ беришда сионистларларнинг рол уйнаётганларидан далолат беради,-деб ёзилади.

Бу мақолада шундай ёзилади, бу ҳодисалар сионистлар ва терроризмни бир деб биладиган муқовимат позициясининг туғрилигини кўрсатади.

                                          ****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг бош мақоласида шундай ёзади, Европада қочқинларнинг вазъияти ушбу кунларда шундай даражага етганки, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қочқинлар бўйича олий комисариати ва Халқаро авф этиш ташкилоти ушбу вазъиятни охирги 30 йил давомида инсоний фожеанинг энг "афсўсланарли" ва "шармандали" вазъият деб билиб, Европа мамлакатларининг Осиё ва Африка қочқинларига нисбатан муносибатларини шиддат билан танқид остига олди.

Бу мақоланинг давомида Европадаги баъзи мамлакатлар, жумладан Славакия ва Австрия мусулмон қочқинларни қабул қилишда чекловларни ижод этишган,-деб ёзилади.

Бу мақолада бу овара бўлганлар Америка ва Европа мамлакатларининг Ўрта Шарқ ва Шимолий Африкада амалга оширилган хато сиёсатларининг натижасидир ва Ғарбнинг урушқоқлик сиёсатларини қуллашлари эса дунёда миллионлаб мусулмонларнинг овора бўлишлари сабабига айланган,-деб келтирилади.

Жумҳурии исломи газетаси бу бош мақоланинг давомида, Ғарб мамлакатлари Ўрта Шарқ, айниқса Сурия,Ироқ ва Яманда турли урушларни келтириб чиқаришлари билан минглаб одамларнинг мажбуран ўз ватанларини тарк этишлари ва муҳожират қилишларига сабаб бўлмоқда,-деб ёзади.   

                                      

Media

Add comment


Security code
Refresh