Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 26 August 2015 12:52

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Афғонистон ижроия кенгаши раисининг иккинчи ўринбосари Муҳаммад Маҳаққиқ Шарқ газетаси билан қилган сўҳбатида, Афғонистон ва Эрон ўртасидаги муносибатлар диний, маданий, таърихий ва қавмий муштаракликлар ва заруратлар асосида устувордир ва ушбу муносибатлар абадий қолади, -деб айтди.

Афғонистон ижроия кенгаши раисининг иккинчи ўринбосариреспублика президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Афғонистон ижроия кенгашининг раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ва мамлакатнинг бошқарув ҳайатлари Эрон билан муносибатларни ўрнатишга ишонишади,-деб таъкидлади.

Афғонистон ижроия кенгаши раисининг иккинчи ўринбосари минтақанинг ўзгаришлари ҳақида ҳам тўхталиб, ИШИД террористик гурўҳи ҳам ислом ва мусулмон халқига қарши яратилган занжирли бир жараён йўлида қарор олган,- деб айтди.

Афғонистон ижроия кенгаши раисининг иккинчи ўринбосари шунингдек, бу мамлакат ИШИД террористик гурўҳи билан қарши кўрашишда Эрон билан хавфсизлик муносибатларини кенгайтиришни истиқбол этади, -деб айтди.  

                                          ****

Ўрта Шарқ ишлари бўйича мутахассис Ҳусейн Рўйварон Ормон газетаси билан қилган ўз сўҳбатида,Туркиянинг Сурия давлатига қарши амалга оширилган сайъ-ҳаракатлари ва режалари мағлубиятга учради,-деб айтди.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассис ўз фикрининг давомида, Туркия хатоли муносибатларидан кейин ўз сиёсатларини ўзгартиришга мойиллик қилмоқда,-деб таъкидлади.

Ўрта Шарқ масалалари бўйича ушбу мутахассиснинг айтишича, Туркия ичкарисида ички ўзгаришлар ва курдларнинг муаммолари  давлатни хавфсизликни ижод этиш билан ички бўҳронлардан чиқиш учун вазифадор этади. Чунки ушбу мамлакатнинг президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон томонидан хато фаолиятларни таъкидлаши катта молиявий ва сиёсий харажотларни вужудга келтирди,-деб қўшимча қилди.

Ўрта Шарқ ишлари бўйича ушбу мутахассис шунингдек, Сурия майдонларида вужудга келган ҳақиқатлар билан туғри келадиган лойиҳалар Сурия мамлакатида натижа бериши мумкин,-деб эслатиб ўтди.

Ўрта Шарқ ишлари бўйича ушбу мутахассис Сурия армияси ўз мамлакатини мудофаа эта олди ва ушбу уруш жараёнларида унлаб нафар шахсларни  қурбон беришди. Бу эса ушбу мамлакатнинг давлати кенг ижтимоий базага эга бўлишидан далолат беради, -деб таъкидлади.     

                                          ****

Теҳронда нашр этиладиган Иттилоот газетаси нашр этган ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодий биринчи маротаба ислоҳотлар киритиш учун бундай фурсатни қулга киритди ва ушбу фурсатдан фойдаланишга эришган шароитда бу ислоҳотдан Ироқда бир катта ўзгариш унвонида эслатиб ўтиш мумкин.

Бу мақолада шундай келтирилган, Ал-Ибодий томонидан ислоҳотлар киритиш заминасида қулланадиган стратегияси халқ базасини яхшилаш учун таъсир етказади ва сиёсий арсаларда эса унинг базасини мустаҳкамлайди.

Бу мақоланинг давомида Ироқ бош вазирининг фасодлик билан кўраш олиб бориши турли мухолифатларни ҳам вужудга келтиради. Ироқ бош вазири амалда олий диний пешволар тавсиясига кўра ва ушбу мамлакат парламентининг намояндалари томонидан тасдиқлашларидан кейин ушбу иқтисодий ва сиёсий ислоҳот киритишни бошлади, -дея таъкидлаб ўтилган.      

                                        

Media

Add comment


Security code
Refresh