Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 25 August 2015 13:11

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Англия ташқи ишлар вазири Флип Ҳомонд Эрон газетасининг бугунги мақоласида турли заминаларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар, жумладан терроримзга қарши кўраш олиб бориш ва Ўрта Шарқ минтақасида тинчликни барқарор этиш учун муносиб имкониятлар мавжуддир, -деб ёзади. Англия ташқи ишлар вазири Теҳронда ушбу ўлканинг элчихонаси бошқатдан очилишига ишора этиб, Лондонга сафар қилиш учун Теҳронда виза бериш хизматларини амалга ошириш масаласи биринчи муҳим вазифалардан саналади ва келаси бир неча ой давомида бу хизматлар тақдим этилади, -деб ёзади.

Англия ташқи ишлар вазирининг ёзишига кўра, ўзаро ҳурмат-эҳтиромни, айниқса дипломатия орқали ижод этиш ва дарк этиш келажакда тижорат қилиш ва савдо-сотиқни йўлга қуйиш орқали икки мамлакатнинг халқи манфаат олишлари ва баҳраманд бўлишлари учун сайъ-ҳаракатларни давом этамиз,-деб ёзади.  

                                          ****

 Халқаро алоқалар масалалари бўйича устод Кайҳон Барзгар Эътимод газетасининг бугун сешанба куни нашр этилган сони билан қилган ўз сўҳбати чоғида, Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасидаги ядровий келишув минтақанинг ҳамкорликлари ва муносибатларининг мустаҳкамланишига сабаб бўлади, -деб айтди.

Университетнинг ушбу устоди ўз фикрининг давомида, Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасидаги ядровий келишув минтақа ўзгаришлари ва шунингдек ушбу минтақада тинчликнинг барқарорлиги учун катта таъсир етказади, -деб таъкидлади.  

Халқаро алоқалар масалалари бўйича ушбу устод бу келишув янги сиёсий фазони ижод этади ва ушбу сиёсий фазода Эрон фаолият олиб бориш қудратига эга бўлади,- деб эслатиб ўтди.

Халқаро алоқалар бўйича ушбу мутахассиснинг айтишича, Энди келишувдан кейин халқаро бошқа уйинчилар, жумладан Европа мамлакатлари, Хитой, Россия, Ҳиндустон ва Туркия мамлакатлари Эрон билан ҳамкорлик қилиш учун мойиллик зоҳир этишмоқда.

 

                                          ****

Теҳронда нашр этиладиган Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида умумий муштарак сайъ-ҳаракатлар дастурига барҳам бериш учун Ол-Саъуд режимининг фитна-найрангларига ишора этиб, шундай ёзади: Ол-Саъуд раҳбарлари Америка сенаторларига пора бериш билан Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасидаги ядровий мувафаққиятларни мағлубиятга юзмаюз этиш учун сайъ-ҳаракат қилишмоқда.

Рисолат газетаси шунингдек Арабистон Американинг кўмаклари билан Яманга қарши қилган ҳужумларига ишора этиб, Американинг ҳар иккала партияси, яъни ҳам жумҳурийчилар ва ҳамда демократлар партиясида Ол-Саъуд режими манфаатларини таъминлайдиган сенаторлар бор ва энди Ол-Саъуд режими Яманда амалга оширган даҳшатли жиноятларда кўмак беришмоқда, -деб ёзади. Арабистон Араб баъзи мамлакатлари ва Американинг ёрдамида истеъфога чиққан ва ушбу ўлкадан қочиб кетган республика президенти Абду Рабба Мансур Ҳодийни қайта ҳукумат бошига қайтариш ва Яман шаҳарларининг хавфсизликларини ўз ихтиёрида олган Ансоруллоҳ халқ ҳаракати куч-қудрат олишининг олдини олиш учун ўтган 26-чи март ойидан бошлаб  Яманга қарши кенг қамровли ҳужумларни бошлади.,-деб ёзади.  

                                      

Media

Add comment


Security code
Refresh