Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 24 August 2015 13:01

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Иттилоот газетаси ўзининг мақоласида Англиянинг ташқи ишлар вазири Флип Ҳомонднинг Эронга қилган сафарига ишора этиб, Англия иқтисодий ва сиёсий ҳайатларининг Эронга келишлари ва Теҳронда Британиянинг элчихонасини очиш Лондон ўтмишда қилган ўз хатоларини тушунгани ва ушбу хатони тузатиш пайига эканлигидан далолат беради, деб ёзади.

Иттилоот газетаси Англия ва Эрон ўртасидаги сиёсий алоқалар узоқ таърихга эга эканлигига ишора этиб, бугунги дунёда мамлакатнинг миллий манфаатларини ҳал этиш йўли бу бошқа мамлакатлар билан дипломатик алоқаларни бўзиш ва сиёсий тўсиқлар яратиш  эмас, балки шак-шубҳасиз вужудга келган дипломатик фурсатлардан фойдаланиш мамлакатларнинг иқтидори ва қудратига куч қўшади,-деб келтирилади.

Англия ташқи ишлар вазири Флип Хомунд Теҳронда Англия элчихонасини очиш маросимида иштирок этиш учун  якшанба куни икки кунлик сафар билан Теҳронга келди.  

       

                                          ****

Яман стратегия ва сиёсий тадқиқотлар марказининг раиси Абдурраҳмон Рожеҳ Теҳронда нашр этиладиган Жоми Жам газетасининг душанба куни нашр этилган сони билан қилган сўҳбатида, ҳозирги кунда террористлар Арабистон ва Америка учун таҳдид солишмайдиганларини баён этиб, агарчи Вашингтон ва Риёз ҳозирги кунда ўз мақсадларини амалга ошириш учун террористлардан бир восита сифатида фойдалансаларда, аммо келажакда ушбу гурўҳ уларга ҳам хатар солишади ва ушбу хатар ҳаммадан олдин Яман билан муштарак чегараларга эга бўлган Арабистонга ҳам таъсир етказади,-деб таъкидлади.

Яманнинг стратегия ва сиёсий тадқиқотлар марказининг раиси   террористик гурўҳларнинг ўзаро ихтилофларга эга бўлишлари фақат зоҳирий жанбаларга эга эканлигига ишора этиб, шундай қўшимча қилади, террористик гурўҳлар Америка ва Арабистоннинг ҳарбий ва молиявий қуллаб-қувватлашишларидан баҳраманд бўлиши оммавий афкорни чалғитиш мақсадида зоҳиран ўзаро ихтилофларга эга бўлишларини кўрсатишади. Аммо амалда эса уларнинг ҳаммаси Вашингтон ва Арабистоннинг мақсадлари йўлида фаолият олиб боришади.

                                          ****

Ормон газетасининг бугунги мақоласида шундай келтирилади, Ғарб мамлакатлари, айниқса Америка ва Исроил режими ўтган 50 йил давомида доимий равишда Ўрта Шарқда янги режаларни амалга оширишни мақсад қилишган эди ва ушбу минтақанинг мазлум халқига қарши мақсадларни лойиҳалаштириш пайидадирлар.

Ормон газетаси Ўрта Шарқнинг географик жойлашиши Ғарб мамлакатлари учун аҳамиятли масала эканлигига ишора этиб, шундай ёзади: Ўрта Шарқнинг арзон нефтини сотиб олиш, ишлаб чиқарилган товарларни минтақа халқига сотиш, минтақанинг мустабид ҳокимларига аслаҳалар сотиш ва Америка ва Ғарб мамлакатлари банкларига нефть долларларининг қайтиши Ғарбнинг минтақадаги шум мақсадлари жумласидандир.

Ормон газетаси шундай ёзади, инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш, демократия, ички ва минтақавий урушларни ижод этиш ва мусулмонларни ўлдириш шиорлари остида Ўрта Шарқ минтақасини тақсимлаш учун Американинг режаси фақат сионистик режимнинг манфаатидадир.

Ормон газетаси Америка, Исроил режими ва уларнинг иттифоқчилари минтақада ўз мақсадлари ва режаларини амалга ошириш учун Ал-Қоида ва ИШИД террористик гурўҳлар каби зўравон, жинояткор, душман ва йўлланма гурўҳларни ташкил этиш ва уларни молиявий таъминлаш учун сайъ-ҳаракат қилиб,  афсўски ушбу бўзғин режаларни амалга оширишда муваффақиятга ҳам эришдилар, - деб ёзади.       

 

Media

Add comment


Security code
Refresh