Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 23 August 2015 12:47

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жумҳурии исломи газетасининг бош мақоласида шундай келтирилади, Англия сиёсатчилари бу гал Эрон билан дўстона муносабатда бўлишни таклиф этишмоқда ва ушбу мамлакатнинг ташқи ишлар вазири Англиянинг Теҳрондаги элчихонасини қайтадан очиш учун Эронга сафар қилгани ўтган йилларга хилоф тарзда Эрон Ислом Жумҳуриятига дунё ва минтақанинг бир қудрати унвонида баҳо бериб, Эрон халқи баробарида ушбу миллатнинг ҳуқуқ ва мавқеъларини расман тан олиш учун мажбур бўлишмоқда.  

Жумҳурии исломи газетасининг ёзишича, Англияликлар 36 йил ўтганидан кейин шундай хулосага келишдики, Эрон халқини ўзларининг истак-хоҳишларини амалга ошириш учун таслим эта олмайдилар ва ушбу мамлакат билан муносибат ўрнатишдан бошқа чоралари ҳам йўқ ва шу билан бирга ҳақиқатни тан олишлари лозим бўлади.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Европа расмийларининг Теҳронга қилган сафари шундан далолат берадики, биринчи томондан Эронга қарши жорий этилган иқтисодий санкциялар мағлубиятга учраган ва европаликлар Эрон билан ўз алоқаларини қайта тиклаш мақсадида бир бирларидан ўтиш учун ҳаракат қилишмоқда ва бошқа томондан эса ушбу мусобақа қилиш Америка конгрессига шундай паёмни етказадики, Венанинг ядровий келишуви Американинг жумҳурийчилар партияси намояндаларининг қарорларини кўтиб қолмайди.           

                                          ****

Ормон газетаси ўзининг бугунги сонида нашр этилган таҳлилий мақоласида шундай ёзади, минтақадан ташқарида бўлган қудратлар Ўрта Шарқдаги бўҳронларни мудирият этишлари билан ушбу минтақанинг нотинчликларини ўз манфаатларини таъминлаш учун заиф мувозанатга юзмаюз этиш пайига тушганлар.

Ормон газетасининг ёзишига кўра, Ўрта Шарқ митақасидаги мамлакатларда нотинчликларни ижод этиш ва минтақавий низоъларни яратиш эса сиёсий ва диний тафриқа солиш қолибида  зўравон қудратлар томонидан келтириб чиқарилмоқда.

Ормон газетаси шундай ёзади: митнақадаги низоъ ва можаролар минтақа давлатларининг сармояларини минтақадан ташқаридаги қудратлар билан кўраш олиб бориш ўрнига минтақа қудратлари билан қарама-қаршилик қилиш учун сарфланмоқда.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета ўз мақоласининг давомида, ўтган ун йиллик давомида нефть нархининг ортиши ва Ўрта Шарқ мамлакатларида табиий ресурслардан бойлиги минтақадан ташқарида бўлган қудратлар тўқнашувларни ижод этиш йўли билан осонликча нефть даромадларидан қулга киритилган  долларларни минтақани ривож-равнақ бериш ўрнига минтақанинг ичкарисида можаро ва тўқнашувларни келтириб чиқариш ва ҳарбий амалиётлар учун сарфлашмоқда,-деб эслатиб ўтади.   

 

                                          ****

Эрон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, эндиликда Европанинг баъзи расмийлари муҳожират қилиш ҳодисаларига нисбатан  тўтган позицияларини ўзгартиришмоқда ва мазкур мавзўдан ўз сиёсий мақсадлари учун баҳраманд бўлишади.

Эрон газетасининг ёзишига кўра, агар Европа муҳожирларни қабул қилиб олиш учун муносиб бир сиёсатни танламаса ва уларга нисбатан яхши муносибатда бўлмасдан кириб келишларига монеалар яратсалар, ҳақиқатан ҳам Европа Иттифоқининг асосий қадриятлари, яъни инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш қадриятларига нисбатан ҳурматсизлик ва хиёнат қилган бўлади.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета шундай ёзади, муҳожирсиз Европа қариб қолишга юзмаюз бўлаётган Европа саналади ва агар муҳожирлар бўлмасалар Европанинг кейинги авлоди учун мавжуд бўлган фурсатлар қулдан кетиб қолади.

Эрон газетаси Европа Иттифоқида жамият ва ёш ишчи кучнинг  камайишига ишора этиб, Европа раҳбарлари бундай шароитда муҳожирларни қабул қилиш ва узоқ муддатли бўҳронларнинг ҳақиқати, яъни Европа жамиятининг камайиши ва ушбу қитъанинг ёш ишчи кучга эҳтиёж сезиши масаласи ўртасидан бирини танлашлари лозим бўлади, -деб ёзади.  

                                       

Media

Add comment


Security code
Refresh