Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 22 August 2015 13:02

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Халқаро масалалар бўйича мутахассис Ҳасан Вола Эрон газетасининг бугунги сонида нашр этган мақоласида шундай ёзади: Англиянинг Теҳрондаги элчихонасининг қайтиб очилиши Теҳрон ва Лондон ўртасидаги муносибатларнинг яхшиланиши йўлида яхши бир сайъ-ҳаракат саналади ва келажакда икки мамлакат ўртасидаги муносибатлар ва ҳамкорликларни янада кенгайтиришнинг истиқболларига яхши фазони вужудга келтиради.

Ҳасан Вола ўз мақоласининг давомида, Англия жаҳоннинг тинчлиги ва хавфсизлиги мавзўлари баробарида масъулиятни ҳисс этиши билан бирга таъсирчан сайъ-ҳаракатларни амалга ошириш учун режа тузиши лозим, -деб айтди.

Халқаро масалалар бўйича ушбу мутахассис шунингдек Англия ва Эроннинг муштарак манфаатлари икки томонлама масалаларга чекланиб қолмайди, балки дунё жамиятидаги барча аъзоларнинг умумий эҳтиёжлариннинг энг асосий илдизларига бориб тарқалади, -деб эслатиб ўтди.

Эрта якшанба куни Англиянинг ташқи ишлар вазири Флип Хомунднинг Теҳронга сафар қилиши билан ҳамзамон ушбу мамлакатнинг элчихонаси тўрт йилдан кейин яна очилиши режалаштирилган. Англиянинг Теҳрондаги элчихонаси милодий 2011-чи йили Англия томонидан Эронда дахолат этиш сиёсатларини олиб боришига қарши эътироз этиш учун ушбу элчихонага талабаларнинг киришлари натижасида ёпилган эди.   

   

                                                               ****

Теҳронда нашр этиладиган Шарқ газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади: Туркиянинг ички ва сиёсий ўзгаришлари ўтган бир неча ой давомида минтақа бўҳронларида ушбу мамлакатнинг амалга оширилган бўзғинчилик  ролини янада ошкор этиб бериш томон йўл олмоқда.

Шарқ газетаси шундай ёзади: Ушбу бўзғинчилик  сиёсатларнинг марказида Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон қарор олган ва охирги йиллар давомида ўзининг усмонийлар императорлигини қайта тиклашдаги хом хаёлларини амалга ошириш, сиёсий қудрат ва иқтидорини мустаҳкамлаш учун асосий қонунга ўзгартиришлар киритиш орқали парламент тизимидан президентлик бошқаруви тизимига ўтишни режалаштирган эди.

Шарқ газетаси ўзининг мақоласида, Эрдуғон ички арсаларда уйинни ўз мухолифларига ютқазиб, хорижий сиёсатларда ҳам шиддат билан миллий, минтақавий ва халқаро оммавий афкорнинг босими остида қарор олган. Бинобарин ўзининг энг буюк душмани, яъни курдлардан қасд олиш пайига тушган,-деб ёзади.

                                                             ****

Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида Ўрта Шарқ минтақасида ИШИД террористик гурўҳи вужудга келишининг сабаби ҳақида тўхталиб шундай ёзади, ИШИД террористик гурўҳининг фаолияти шуни кўрсатадики, ушбу гурўҳ парданинг орқа томонидаги мақсадларини амалга ошириш учун ислом чеҳрасини бўзиш йўлини ўзи учун танлаб олган.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета ислом дунёси ИШИД террорчи гурўҳи номи билан ноқонуний бир гурўҳнинг вужудга келиши билан юзмаюз бўлган ва исломий уламоларнинг ушбу гурўҳга қарши тўтган аксуламаллари мазкур террористик гурўҳнинг моҳиятини ошкор этганига ишора этиб, ИШИД террорчи гурўҳининг ваҳшийликча олиб бораётган сайъ-ҳаракатларига қарши ислом дунёси бўйлаб диний уламоларнинг кўрсатган аксуламаллари ИШИД гурўҳининг моҳиятини ошкор этишда таъсирчан рол уйнаб, такфирийлар ва ваҳобийлик мазҳабидаги қарашлар билан кўраш олиб боришда исломий умматнинг ваҳдатини кўрсатди,-деб ёзади.

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади: исломий уламолар бирлашишлари ва жузъий қарашлардаги ихтилофларни бир томонга қуйиишлари билан ушбу гурўҳлар ва жараёнларни вужудга келтирган асосий душман, яъни Америка ва сионистик режим ва уларнинг жаҳондаги ижроия кучларига қарши уруш олиб боришга киришган,- деб ёзади.      

 

Media

Add comment


Security code
Refresh