Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 20 August 2015 13:21

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жумҳурии исломи газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади: Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон келаси эҳтимолий парламент сайловларида рақобат қиладиган партия, айниқса курдларнинг тарафдори бўлган партия райларининг камайиши ва  у керакли ўринларни касб этиши билан Туркиянинг сиёсий саҳнасида якка ҳукмронликни иккинчи мартаба қулга киритиш учун умидворлик қилмоқда.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета ўтган июнь ойида ўтказилган парламент сайловларида Туркияда доимий раҳбарликни қулга киритиш учун Эрдуғоннинг сайъ-ҳаракатлари мағлубиятга юзмаюз бўлганига ишора этиб, Туркия президенти ўтган парламент сайловларида унинг партияси мағлубиятга учраганидан кейин қалбаки боши берк сиёсатларни танлаши билан ўзгаришларнинг жараёнларини мўҳлатидан олдин парламент сайловларини ўтказишга ҳидоят этган, -деб ёзади.  Жумҳурии Исломи газетаси Туркиянинг ПКК,яъни Курдистон ишчилар партияси билан тўқнашувларнинг кучайиши, хавфсизлик вазъиятини бўҳроний этиб кўрсатиш, ИШИД террорчи гурўҳга қарши номойишли сайъ-ҳаракатлар ва Америкага Инжерлик ҳарбий базасидан фойдаланишга рухсат бериш ҳам Эрдуғоннинг ўз мақсадларига етишдаги сайъ-ҳаракатлари жумласидандир, деб ёзади.        

                                          ****

Ўрта Шарқ ишлари бўйича мутахассис Жаъфар Қанодбоший Эрон газетасида нашр этган ўз мақоласида Арабистоннинг Ямандаги золимона урушига ишора этиб, бу урушни иккитомонлама ўзгариш ҳолатида қарор олган деб билиб, шундай ёзади: Яманнинг жанубида Арабистон ҳимояти билан ИШИД террорчи гурўҳининг қарор олиши минтақада ўзгаришларнинг саҳнасини тўқнашувлар шаклида вужудга келтирган ва Уммонда ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти мизбонлиги билан яманлик гурўҳлар келишувга келиш учун сайъ-ҳаракат қилишмоқда, -деб ёзади.

Қанодбоший ўз фикрининг давомида, жанубда ушбу минтақаларни ва Адан шаҳрини халқ ҳаракатига топшириш билан Яман армияси ва Ансоруллоҳ ҳаракати  кучларининг оқилона ва амалга оширилган янги стратегияси  Ол-Саъуд ва унинг иттифоқчиларини жиддий қийинчиликларга юзмаюз этган,-деб қўшимча қилди.  

                                          ****

Фарҳихтагон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Греция иқтисодий бўҳронларга юзмаюз бўлган бир шароитда,  Европа қитъасига муҳожирлар киришининг асосий марказларидан бирига айланган.    

Бу мақоланинг давомида шундай келтирилади, Европага кенг қамровли муҳожират қилиш бўҳронини ҳал этиш учун ҳеч қандай аниқ ва зудлик билан бирон бир жавоб мавжуд эмас.

Бу мақолага кўра, Европанинг шарқида жойлашган мамлакатлар, жумладан Венгрия ва Чехия республикаси ҳам муҳожирларга қарши кўрашиш учун қаттиқ сиёсатлардан фойдаланишмоқда.

Бу мақоланинг давомида, Европада ҳеч қайси мамлакат айниқса Греция ва Италия ёлғиз ўзи, муҳожират қилишнинг азим тўлқинини бошқара олмайди ёки уларнинг кириб келиш йўлларини бекита олмайди, -деб ёзилади.

Бу таҳлилий мақолада Европа Иттифоқи ҳам ҳозирги кунгача муҳожирларнинг эҳтиёжларини минимал даражада таъминлашда қодир бўлолмади, -деб келтирилади.    

       

Media

Add comment


Security code
Refresh