Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 19 August 2015 14:11

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

 Теҳронда нашр этиладиган Ормон газетаси ўзининг бош  мақоласида Эроннинг ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг Россияга қилган сафарига ишора этиб, бу сафар Теҳрон ва Масква давлатининг минтақа масалалари, айниқса Сурия бўҳрони масаласида яқин ва ўхшаш позицияга эга эканликлари ва ушбу масалани ҳал этишга сайъ-ҳаракат қилишларини кўрсатди, -деб ёзади.  

Ормон газетаси Россия ва Эрон минтақада барқарорлик ҳукмрон бўлиши пайида эканликларини баён этиб, Теҳрон ва Масква Сурия бўҳронларини суриялик томонлар ўзаро тинчлик йўли билан ҳал этишни мақсад қилишган,-деб ёзади.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета шундай ёзади: Эрон  Ўрта Шарқ минтақасини яхши билиши ва минтақа мамлакатлари ўртасида нуфузга эга бўлиши Ўрта Шарқнинг янги тизимига Россиянинг кириши ва минтақада янги шерикларга эга бўлиши учун Теҳрон ва Маскванинг бундан ҳам яқинроқ муносибатда бўлишлари учун муҳим бир нуқтага айланиши мумкин.                                        

Рисолат газетаси ўзининг мақоласида Сурия бўҳронларига ишора этиб,  Америка ва унинг Араб ва Ғарбдаги иттифоқчиларининг Сурия давлатига қарши амалга оширилган фитна-найрангларининг охири йўқ ва уларнинг Димишққа қарши тўтган бу ишлари "кўп қиррали фитна-найранг"-дир, -деб ёзади.

Рисолат газетаси Америка ва унинг иттифоқчилари Суриянинг ички ишларида янги фитналарни ижод этиш пайида эканликларини таъкидлаб, шундай ёзади: Ғарб мамлакатлари ва Ол-Саъуд террористик гурўҳлардан ҳимоят этишлари билан Сурияда хавфсизлик бўйича бўҳронларини кучайтириш пайида тушганлар . Аммо улар Сурияда ҳеч қачон ғалабани қулга кирита олмайдилар, деб ёзади.

Бу газета Сурия президенти Башор Асад кўп қиррали фитна-найранглардан чиқиш учун амалга оширилган сайъ-ҳаракатларига ишора этиб, Сурияда милодий 2014 йилда ўтказилган сайловлар ушбу мамлакатда ўзгартиришларни ижод этишдаги Ғарбнинг умидларига барҳам берди ва Ол-Саъуд, Туркия ва Американинг минтақадаги иттифоқчиларининг Сурияда ҳоким бўлган тизимни инқирозга юзмаюз этишга бўлган мақсадларини мағлубиятга учратди,-деб ёзади.                                         

Афғонистон миллий ваҳдат давлатининг ижроия раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳнинг иккинчи ўринбосари Муҳаммад Муҳаққеқ Эрон газетасининг чоршанба кунида нашр этилган сони билан қилган сўҳбати чоғида, Толибон  гурўҳи тинчлик, ҳамдиллик ва ҳамжиҳатлик билан мувофиқат қилишмайди ва турли баҳоналар келтириш билан музокара столи атрофида ўтиришдан қочишади,-деб айтди.

 Афғонистон миллий ваҳдат давлати ижроия раисининг иккинчи ўринбосари ўз фикрининг давомида, ислом дунёсида ИШИД террорчи гурўҳ ўзининг экстремистик ҳаракатлари билан бир муаммо бўлганидек, Толибон гурўҳи ҳам бу экстремизмнинг бошқа бир турини намойиш этмоқда, -деб таъкидлади.

Афғонистон миллий ваҳдат давлати ижроия раисининг иккинчи ўринбосар, ислом дунёсининг ҳозирги муҳим муаммоларидан бири бу ИШИД террорчи гурўҳ ва экстремизмдир ва ушбу террористик гурўҳ бегоналар томонидан таълим тарбия берилган ва улар томонидан яратган гурўҳ саналиб,  барча мазҳаблар билан мухолифат ва душманлик қилади,-деб таъкидлади.         

 

Media

Add comment


Security code
Refresh