Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Tuesday, 18 August 2015 14:11

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жоми Жам газетасининг сешанба кунидаги сонида нашр этилган мақолада Теҳронда исломий радио-телеведения иттифоқининг саккизинчи йиғилиши ўтказилишига ишора этиб, бугунги жаҳонда золимларнинг оммавий ахборот воситалари сионистик режим, Америка, Арабистон ва террористларнинг ваҳшийликча амалга оширилган жиноятларига эътибор қаратишмайди ва ислом дунёсининг оммавий ахборот воситалари уларга қарши кўрашишлари зарурий бир ишдир, -деб ёзилади.

Жоми Жам газетасининг ёзишича, исломий радио ва телеведения уюшмаси ахлоқий дастурлар ва ҳақиқий   хабарларни тайёрлаш ва нашр этишлари билан зўравон қудратларнинг оммавий ахборот воситалари томонидан амалга ошираётган сиёсатларнинг олдини олишлари лозим.

                                          ****

Рисолат газетасининг таҳлилий мақоласида шундай келтирилади: Милодий 2016 йилда бўлиб ўтадиган  президентлик сайловлари рақобатларида ҳузур топиш учун Американинг икки партияси, жумладан жумҳурийчилар ва демократлар партияси ўртасидаги  ички рақобатлар ушбу икки партиядан турли номзадларнинг ҳузур топишлари билан амалга оширилмоқда.

Бу маволада шундай ёзилади:  Жумҳурийчилар партиясининг лагерида Фларидо штатининг собиқ ҳокими Жеб Буш, жумҳурийчиларнинг сенатори Марк Робио, собиқ ҳоким Майк Хокоби ва америкалик миллиарднер Доналд Тромп ўртасида рақобатлар бошлаб юборилган.

Бу мақолага кўра, демократлар лагерида эса Американинг собиқ ташқи ишлар вазири  Хиллари Клинтон пешволик қилмоқда.

Бу мақоланинг давомида шундай ёзилади: Сионистик лобийларининг аксарияти қудрат бошига Хиллари Клинтоннинг ҳузур топиши учун салбий фикрга эга эмаслар  ва уларнинг эътиқодларига кўра, сионистик режимнинг манфаатларини таъминлашда унинг фаолияти янги консерваторларнинг аксариятига ўхшайди.

Шунингдек бу таҳлилий мақолада шундай келтирилади, бошқа томондан Америка президентлари томонидан сионистик режимни қуллаб-қувватлашишлари Оқ Уйнинг хорижий сиёсатларида доимий фаолият саналади.    

                                          ****

Иттилоот газетасининг таҳлилий мақоласида шундай келтирилади. Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғонни танқид қилувчиларнинг фикрларига кўра, у коалиция давлатини ташкил этиш мақсадида миллатчиларнинг райларини қулга киритиш далили билан Суриядаги урушга кирди.

Бу мақоланинг давомида курд партияси, жумладан халқ демократик партиясини заифлантириш Эрдуғоннинг бошқа мақсадларидан бири ҳисобланади,-деб ёзилади.

Бу моқолада Туркия раҳбарлиги сиёсатидаги охирги ҳодисалар  кўринишидан ИШИД террористик гурўҳни назарга тўтган бўлсада, аммо амалда парламентда ҳоким партиянинг қудратини мустаҳкамлаш ва асосий қонунда ўзгартириш киритишни осонлаштириш мақсадида ички мувозанатга барҳам бериш учун Туркиянинг курдларини заифлантиришни  ўз ишчи дастурига киритган, -деб ёзилади.   

 

Media

Add comment


Security code
Refresh