Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 17 August 2015 14:03

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жавон газетаси " Эрдуғоннинг қонунни поймол этиш ҳақидаги  жавоби" номли мақолани нашр этди. Ушбу мақолада шундай ёзилади: Туркия президенти уни ихтиёридаги ваколатлардан ташқари амал қилиши ҳақидаги айбловга жавоб бериб, мен ўз халқим томонидан сайланганман ва "ваколатим поёнига етгунча " бундан фойдаланаман,-деб айтди.

Ту Дей Замон газетасининг ёзишича, Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон  Чойли шаҳрида ўтказилган йиғилишда унинг қонунни поймол этишига тегишли бўлган танқидларга жавоб бериши зимнида,  мен аниқ ва қатъийлик билан эълон қиламанки, улар мен ҳақимда турли гумонларни яратишмоқда. Аммо шуни билишлари лозимки, мен ўз мамлакатим халқининг рай беришлари билан бу ерга келганман ва ушбу халқ томонидан менга берилган ваколатлардан охиригача фойдаланаман. Мен ўз вазифамнинг ҳад-ҳудуди ва чекланганлигини яхши биламан-деб таъкидлади.

Шунингдек у жума куни Туркия давлати шарт-шароит қуйиш билан президентлик системасига ўзгартирилган ва  Энди эса қонун доирасида ушбу норасмий шарт-шароитларнинг доираси янги асосий қонун билан охирга етказилиши лозим, -деб айтди.  

                                          ****

Аброр газетаси Туркия ва Америка ИШИД террористик гурўҳига қарши ҳаво орқали ҳужум қилишнинг жузъиётларини аниқлаш ҳолатида қарор олишган деб ёзади.

Американинг марказий қомондонлиги АҚШ ва Туркия Сурияда фаолият олиб бораётган ИШИД террористик гурўҳига қарши ҳаво орқали ҳужум ташкил этиш кампаниясининг янги эълон қилинган жузъиётларини аниқлаш билан шуғулланишмоқда, -деб эълон қилди.

Исна ахборот агентлигининг Син Хуа ахборот агентлиги нақлига таяниб тарқатган хабарига кўра,  Американинг марказий қомондонлигининг наттоқи Пет Ридер оммавий Ахборот воситалари иштирокида Пентагонда ўтказилган йиғилишда, Туркия яхши бир шерикдир ва Инжерлик ҳаво базасидан фойдаланишга рухсат берган. Биз учувчисиз учоқларимиз ва ўз лётчикларимизни ушбу ҳаво базасидан фойдаланиб учиш имкониятини беришимиз мумкин,-деб айтди.

У улар ИШИД террористик гурўҳга қарши амалиётлардак қатнашишга  нисбатан берган ўз ваъдаларига туришларини қатъийлик билан таъкидлашган ва биз рухсат бермагунимизгача ИШИД террорчи гурўҳга қарши ҳеч қандай амалиётларни амалга оширишмайди,- деб айтди.

Америка мудофаа вазирлиги (Пентагон)  ўтган чоршанба куни Америка ИШИД террористик гурўҳга қарши амалиётларини Инжерлик ҳаво базасидан бошлаб, ушбу террористик гурўҳ позицияларини бомбардимон қилишади,-деб эълон қилди.       

                                          ****

Хуросон газетаси ўзининг бош мақоласида шундай ёзади:

Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати сиёсий идорасининг раиси душман билан кўрашишда бизнинг ҳақиқий урушимиз ҳали бошлангани йўқ,-деб эълон қилди. Шу ҳолда Ансоруллоҳ ҳаракати сиёсий кенгашининг раиси яқин келажакда тажовузкорларнинг лойиҳаларини ижро этиш фурсатларини мағлубиятга юзмаюз этиш учун рўй берадиган зарурий ҳодисаларни ҳаммага исботлайди. Бу вақт ичида уруш стретегиясини ўзгартириш зарурий бир ишдир, - деб эълон қилди.

Бошқа жойда Яманнинг истеъфога чиққан давлатининг ахборот ва коммуникация вазири Нодия Ас-Сақоф Форс кўрфази ҳамкорлик кегашига аъзо мамлакатлар доирасида эҳтимолий федерал мамлакатни ташкил этиш ва Аданга Мансур Ҳодийнинг қайтиб келишининг яқинлашгани ҳақида хабар берди. Шунингдек, у Адан шаҳри келаси беш йил муддат давомида Яманннинг пойтахти унвонида сайланиши ва Мансур Ҳодий келаси бир неча кун ичида ушбу шаҳарга келиши учун қарор қилинган,- деб айтди.

Бундан олдин Яманнинг исъфога чиққан бош вазири Холид Баҳоҳ Адан шаҳри Ҳодийнинг кучлари назорати остида бўлганлиги сабабли ушбу шаҳарга сафар қилган эди. Аммо аэропортга кириши билан унга қарши ҳужум ташкил этилди. У соғлом қолганидан сўнг бир неча дақиқадан кейин Риёзга қочди. Эндиликда эса, 5 вилоят устидан ҳукмронлик қилиш иддаолари давом этмоқда, - деб айтди.  

                                        

Media

Add comment


Security code
Refresh