Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 16 August 2015 13:37

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Жоми Жам газетаси Америкада мусулмонларга қарши камситишлар қоратанлиларга қараганда ҳам шиддат олган номли мақолани нашр этди.

Армагеддон тарқатган хабарига кўра, Нью-Йоркда Америка ва араб жамияти ижроия комитетининг раиси ва Американинг араб миллатига тегишли шахслардан муҳофазат этиш миллий тармоғининг мудири Линда Сарсор Америкада мусулмонларга қарши нохолисликлар билан кўраш олиб бориш заминасида бирон бир келишувга келиш лозим ва бундай сайъ-ҳаракатларга қарши ошкора бир позиция олиш керак,- деб таъкидлади.

Сарсор Америкада ҳатто бир мусулмонни таҳқирлаш барча мусулмонларни таҳқирлаш ва уларга нисбатан душманлик қилиш маъносидадир, деб қўшимча қилди.   

Сарсор Америкада ошкора ёки махфий тарзда қоратанлиларга қарши ҳар қандай ирқпарастлик сайъ-ҳаракатларни амалга ошириш ёки бирон бир сўз айтиш мумкин эмас. Аммо афсўски, исломга қарши нохолислик комил тарзда мумкин бўлиб қолган бир ишдир ва оммавий ахборот воситалари мусулмонларга қарши нафратланиш ва нохолисликларни президентлик сайлов рақобатларида иштирок этиувчи номзадлар орқали ривожлантиришмоқда, -деб эслатиб ўтди.

Нью-Йоркдаги Америка ва араб жамиятининг ижроия бошлиғи Америкада ҳозирги кунда терроризм термини  мусулмонлар ва арабларнинг синонимига айланиб қолган, -деб таъкидлади.    

 

                                          ****

Қудс газетаси "Форс кўрфази ҳошиясидаги араб мамлакатларидан бири ҳамкорлигида Ливияни тақсимлаш учун Франциянинг лойиҳаси" унвонли мақолани нашр этди.

Қудс Онлайн ва Тасним ахборот агентлигининг халқаро гурўҳи нақлига таяниб  тарқатган хабарига кўра, ливиялик расмий манбалар Ал-Жазоир Аш-Шуруқ газетасида Араб мамлакатлари Ливия жанубидаги қомондонлар, шу жумладан армия, полиция зобитлари ва қабилаларнинг машҳур шахслари билан яширин тарзда йиғилишларни бошлаб юборишган,-деб эълон қилди.  

Аш-Шуруқ номларини фош этмасдан  ушбу манбаларнинг нақлига таяниб, агарчи ушбу йиғилишлар Ливия мамлакатининг муаммоларини ҳал этиш учун ягона йўл унвонида Ливия жанубида ваҳдатни вужудга келтириш учун ўтказилсада, аммо ҳақиқат шундан иборатки, бу йиғилишлар Ливия жанубига ҳукмронлик қилиш ва Ливияни тақсимлаш ва мустамлакачилик даврини қайтариш учун францияликларнинг лойиҳаси бўлади,-деб эслатиб ўтди.

Араб сиёсий фаолларнинг эътиқодларига кўра, ушбу хабарда ишора этиб ўтилган, аммо бу мамлакатнинг номи  эслатиб ўтилмаган Форс кўрфази ҳошиясидаги араб мамлакат албатта бу Бирлашган Араб Амирликларидир.      

                                          ****

Хуросон газетаси бугунги сонида "ИШИД террорчи гурўҳининг етакчи раҳбари америкалик гаровга олинган қизни бир неча маротаба тажовуз қилган" унвонида мақола нашр этди. Бу мақолада шундай келтирилади: Америка расмийлари ИШИД террорчи гурўҳ томонидан гаровга олинганидан кейин қатл этилган ушбу мамлакатнинг нажоткор фуқароси Койлан Мюллер ушбу террористик гурўҳининг етакчи раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодий томонидан бир неча маротаба жинсий тажовузига қарор олган эди, -деб эълон қилди.

Рой Терз ахборот агентлигининг хабарига кўра,  Суриянинг Ҳалаб шаҳрига кўмак бериш учун борган Мюллер  милодий 2012 йилда уғирлаган эди. ИШИД террористик гурўҳи 26 яшар бу қиз Иордания қирувчи самалётлари ҳужумлари натижасида ҳалок бўлди,-деб эълон қилди. Аммо Американинг хавфсизлик идоралари эълон қилинган ушбу иддаони инкор этишмоқда.

Эй Би Си телеканалининг хабарига кўра, Ал-Бағдодий шахсан ўзи кўмак берувчи бу қизни ИШИД террористик гурўҳининг олий мартабали аъзоларидан бошқа бири Абу Сайёф номли шахснинг уйига олиб бориб, у ерда бу қизни жинсий тажовузга қарор берган.

ИШИД террорчи гурўҳ  уша шаклланишидан бошлаб "Никоҳ жиҳоди" каби бидъатни ривожлантириш билан террористларни жазб этиш учун сайъ-ҳаракат қилишган. Такфирий гурўҳлар нуқтаи назаридан кофир бўлган аёллар ва қизларга нисбатан тажовуз қилиш  муқаддас ишдир,-деб билишади.   

                                   

Media

Add comment


Security code
Refresh