Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 15 August 2015 14:01

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Хуросон газетаси ўзининг шанба кунги сонида Муҳаммад Жавод Зариф Ҳиндустон ва Покистон расмийлари билан қилган музокаралари ҳақида мақола нашр этди. Бу мақолада шундай келтирилади: Ҳиндустон бош вазири Эрон билан алоқаларни ўрнатишнинг янги даврига тайёрмиз деб таъкидлади.

Акбарий ушбу мақолада Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф Исломободда 10 соат ҳузур топиши ва Покистоннинг олий мартабали расмийлари билан дийдор кўрганидан кейин Ҳиндустоннинг олий мартабали расмийлари билан учрашиш мақсадида Деҳлига сафар қилди.

Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Муҳаммад Жавод Зариф Ҳикдустон бош вазири Норандра Модий билан дийдор кўргани чоғида,  Ҳиндустон бош вазирига  Эрон президентининг иллиқ саломини етказиш ва Ҳасан Руҳонийнинг бош вазирни Теҳронга сафар қилиш учун даъват қилиши зимнида, биз иккитомонлама  муносибатларнинг имкониятларини янги вужудга келган фазода кенгроқ ва баландроқ натижаларга эришиш томон ҳаракат қилиш учун иқтидорга эга деб баҳо берамиз ва аниқ ва конструктив тарзда икки мамлакат олий расмийларининг маслаҳатлашиб олиш учун диққат-эътибор қаратишларининг тарафдоримиз,-деб айтди.

Ҳиндустон бош вазири ҳам Россиянинг Уфа шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишнинг ҳошиясида доктор Руҳоний билан қилган учрашуви натижаларига ишора этиб, бу учрашувдан кейин Эрон билан алоқаларнинг янги даврини бошлаш учун мамлакатнинг барча масъулларини тайёрлаганман,-деб изҳор этди.

Акбарий ўз фикрининг давомида, мамлакатимизнинг ташқи ишлар вазири шунингдек Исломободда ушбу ўлканинг бош вазири Муҳаммад Навоз Шариф ва ўз касбдоши Сартож Азиз , Сенат раиси Ризо Раббоний ва ушбу мамлакатнинг миллий парламентининг раиси Сардор Аёз Содиқ билан дийдор кўрди ва ўзининг покистонлик касбдоши билан муштарак матбуот конфренциясида иштирок этганидан кейин ушбу мамлакат парламентининг ташқи ишлар комитетида суханронлик қилиши билан Покистонга қилган сафарини якунлади,- деб ёзади.         

                                          ****

Хабар газетаси ўз мақоласида шундай ёзади: Жеб Буш ИШИД террорчи гурўҳ қудратга эга бўлишининг масъули барак Абамадир,деб таъкидлади.

Америка собиқ президентининг акаси ва ушбу мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида ўз  номзадлигини қуйган Жеб Буш ИШИД террористик гурўҳни ҳозирги дунёда ёвузлик марказининг ядроси деб билди ва Американинг амалдаги президенти Барак Абама ва унинг собиқ ташқи ишлар вазири Хиллари Клинтонни ўз хато сиёсатлари , жумладан Ироқ ер-ҳудудларидан ушбу мамлакатнинг кучларини чиқаришда шошилинч билан амал қилишлари Ўрта Шарқ минтақасида бўҳронларнинг кенгайиши сабабига айланишди -деб айблади .

 Америка президентлик рақобатларида ушбу номзад вужудга келган хатардан шошилиб қочиш, шу даражада хатарли бўлишини таъкидлаб, Абама ва унинг ташқи ишлар вазири бу масалага шоша-пиша яқинлашишлари натижасида ва ҳамда ўз номларини таърихда боқий қолдириш умидида ушбу минтақада нотинчликнинг вужудга келиши ва ундан келиб чиққан аламли оқибатларга сабаб бўлдилар,-деб айблади.

У шундай иддао қилди: Ушбу мамлакатнинг келаси  президентлик сайловларида ғалабани қулга киритган куни вужудга келган шароитни ўзгартириш кунига айланади ва ушбу мамлакатнинг қуролли кучларини қайта тиклаш учун сайъ-ҳаракат қилади.

Сиёсий таҳлилчилар Сурия бўйича Жеб Бушнинг идааоларини бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашиш ва президентлик сайловлари рақобатлари арафасида Америка халқининг оммавий афкорини чалғитиш учун сайъ-ҳаракат,-деб баҳо беришмоқда.    

                                          ****

Жоми Жам газетасида  нашр этилган мақолада, Россиянинг таъкидлашича Исроил режими Эн ПиТи ташкилотига қўшилиши лозим, -деб ёзади.

Ал-Олам телеканали ахборот марказининг хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков кеча жума куни бўлиб ўтган ахборот конфренциясида Россия Исроил режимини оммавий қирғин қуролларини кенгайтириш ва уни манъ этиш шартномасига қўшилишини талаб қилади, -деб эълон қилди.

У Россия Исроил режимининг Эн Пи Ти ташкилотига қўшилишини муҳим иш деб билишини таъкидлади.

Рябков бизнинг эътиқодимизга кўра, муҳим бундай шартномаларга умумийликни таъминлаш ҳозирги босқичнинг муҳим ва асосий маъмуриятларидан бири бўлиши лозим,-деб айтди.

Рябков шунингдек, Россия ва Эроннинг ядровий масалалар, айниқса Бушеҳрдаги атом электростанциясини ривожлантириш бўйича амалга ошираётган  ҳамкорликларини яхши деб тавсиф бериб, Масква Эронга қарши санкциялар жорий этиш учун янги халқаро шартномалар тасдиқланишига ижозат бермайди-деб қўшимча қилди.    

 

Media

Add comment


Security code
Refresh