Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 13 August 2015 13:27

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

 

Хуросон газетасининг саҳифасида Амир Ҳусейн Яздонпаноҳ қаламига тегишли Зарифнинг халқаро паёми унвони остида нашр этган мақоласида шундай ёзади: 

Сайид Ҳасан Насруллоҳ билан Муҳаммад  Жавод Зариф минтақада муқовимат намунаси ҳисобланишади. Ва унинг фаластинлик баъзи гурўҳлар билан дийдор кўриши ва унинг Димишқда ҳузур топиши шу даражада муҳим ҳодиса саналадики, дунё ахборот воситаларининг асосий саҳифаларида қарор олиши муқаррар эди.

Муҳаммад Жавод Зарифнинг минтақада ҳузур топиши уч муҳим жиҳатга эгадир.

Биринчиси- Эрон Америка ва зўравон қудратлар тизими билан қарши кўрашишда гегемонияга қарши ўзининг ўзлигини ўзгартиришни хойламайди.

Иккинчиси- Ҳозирги шароитда такфирий террористларнинг таҳдидлари Эронга қушни бўлган мамлакатларга етган бир пайтда, муқовимат жараёнларидан ҳимоят этиш ҳақиқатан ҳам сармоя киритиш Эроннинг миллий ва мамлакатнинг хавфсизлиги манфаатидадир. Чунончи агар ўз чегараларинг ташқарисида душман билан кўраш олиб бормасанг бир куни ўз чегараларинг ичкарисида ўз ватанингни озод этиш учун кўрашасан!

Учинчи -Бу дийдор шундан далолат берадиким, Эрон ўз иқтидорининг омилларини яхши билади ва музокараларда қулга киритган мувафаққиятларининг муҳим қисмини минтақадаги ана шу қудрат ва иқтидор ташкил этишини ҳам яхши билади.

 

                                          ****

Шарқ газетаси Путин Шарқда қудратли давлатни қайта тиклаш пайидадир унвонида мақолани нашр этди.

Баҳора Муҳибий бу мақолада, шундай ёзади: Ўрта Шарқда бир неча вақтдан бери Маскванинг роли муҳим ўринни касб этган.  Баъзи мутахассисларнинг эътиқодига кўра, Владимир Путин бугунги кунларда совуқ уруш сиёсатларидан илҳом олган ҳолда ва Совет Иттифоқи даврида дипломатик тажрибасидан фойдаланиб, Ўрта Шарққа қайтиб, Эрон, Сурия, Фаластин Арабистон, Миср каби Вашингтоннинг суннатий иттифоқчилари билан алоқаларини мустаҳкамлаш билан нафақат бир қудрат унвонида ўз мавқеини қайтадан тиклаб олиш, балки Американи музокара олиб боришни қабул қилиш мавқеига қарор бериб, Оқ Уйнинг Марказий Осиё, Кавказ ва Ўрта Шарқдаги нуфузини чеклаб қуйишни мақсад қилган.

Владимир Путин бу мақсадга етиш учун Россиянинг ҳарбий қудратлари, жумладан қурол-яроқларни экспорт қилишдан фойдаланади. Россия агарчи зоҳиран Ўрта Шарққа нисбатан бир нейтрал сиёсатга эга бўлсада, аммо амалда Эрон орқали раҳбарлик қилинаётган жараёнлар, яъни Сурия, Ироқ ва Ямандан ҳимоят этишга мойиллик зоҳир этмоқда.

Мутахассисларнинг эътиқодларига кўра, Россия Ўрта Шарқда тинчлик ҳукмрон бўлишида иштирок этиши ва ушбу мамлакатнинг Фаластин ва Исроил расмийлари баробарида тўтган охирги стратегияси Ўрта Шарқ сиёсатида Россиянинг амалга оширилган муҳим таъсири ва сайъ-ҳаракатларидан бири саналади.      

                                          ****

Жоми Жам газетаси Эрон Суриянинг яклихтлиги ва халқ райини мудофаа этади унвони остида мақолани нашр этди.

Суриянинг ҳозирги ўзгаришлари шундай ҳолда рўй бермоқдаким, Башор Асад масъулияти остида Сурия армияси, халқнинг муқовимати ва устуворлиги билан Америка, Туркия ва Арабистон каби мамлакатлар томонидан икки ой давомида ушбу мамлакатнинг давлатини ағдариш бўйича мақсадларини ижро этишларига тўсиқлик яратдилар. Сурияда бўҳронлар вужудга келганидан муддатлар ўтмоқда. Эрон доимий равишда Суриянинг яклихтлиги ва халқ райини мудофаа этишга сайъ-ҳаракат қилиб келмоқда. Шунга асосланиб, Теҳрон ва Масква Сурияда барқарорликни ўрнатишни ҳимоят этиш бўйича тўрт моддадан иборат лойиҳани ҳимоят этиб, ушбу лойиҳани ижро этиш пайидадир. Бундай шароитда  Суриянинг яхлихтлиги ва ушбу мамлакатнинг келажагида Сурия халқининг муҳим рол уйнашини бўзишни истаган уйинчилар шуни билишлари лозимки, уларнинг бу масалага тегишли сиёсатлари мағлубиятга юзмаюз бўлади.        

        

                                      

Media

Add comment


Security code
Refresh