Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 12 August 2015 13:26

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Аброр газетаси ўзининг мақоласида Украина бош вазири ўзининг кабинетига ислоҳот киритади, -деб хабар берди.

Аброр газетасининг ёзишича, Украина бош вазири зудлик билан парламентга янги кабинет аъзоларини эълон қилади.

Исна ахборот агентлигининг Спутник ахборот агентлигига таяниб тарқатган хабарига кўра, Украина давлатининг оли мартабали расмийлари, жумладан бир нечи нафар қунун чиқарувчи идораларнинг намояндалари ва вазирлари ўтган икки ой давомида ўз вазифаларидан истеъфо бериб ёки ўз вазифаларидан озод этилган.

Украинанинг бош вазири Арсений Ятеснюк ушбу истеъфога чиқишларни эътиборга олган ҳолда, ўз кабинетига ўзгартиришлар киритишни амалга оширишини эълон қилди. Унинг эълон қилишича, ўзининг давлат вазирларидан уларга юклатилган вазифаларни ижро этиш ва бу ҳақда унга ҳисобот беришни сўраган.

Ятеснюк шундай таъкидлайди: Бу ҳисоботлардан келаси сентябрь ойигача қайси ишлар амалга оширгани ёки амалга оширилмагани аниқ бўлади. Ҳар бир вазирнинг ижро этган амалларини таҳлил этишни эътиборга олган ҳолда, мен парламентга янги кабинетни ташкил этиш учун ўз таклифларимни киритаман.

Ятеснюк унинг таклифлари Украина давлатида таъсирчан структуравий ўзгаришларни ўзига қамраб олади,-деб таъкидлади.          

 

                                          ****

Жоми Жам газетаси Абама жумҳурийчилар мен сабабли ядровий келишувга мухолифат қилишмоқда сарлавҳаси остида мақола нашр этди.

Эрон телерадио кампанияси хабарига кўра, Барак Абама Американинг Эн Пи Ор миллий радиоси билан қилган сўҳбатида, шундай эслатиб ўтди: Эрон билан келишувга келиш бизнинг ушбу мамлакат билан бўлган усулий муаммоларимиз ҳал бўлишига сабаб бўлмайди.

У Эроннинг минтақадаги суботсизлигига таъсир етказадиган номли фаолиятларини тўхтатишни келишувга эришиш билан унинг пайида бўлишни мақсадлардан бири деб билди.

Барак Абама афсўски жумҳурийчиларнинг аксарияти менга мухолиф бўлганлари сабабли мен амалга ошираётган ишларга ҳам мухолифат қилишмоқда,-деб таъкидлади.

У Эрон билан ядровий келишувнинг хулосаси ҳақида баён этилган танқидларнинг туғри эканлигини тасдиқлади. Аммо шу билан бирга ўзининг танқидчиларини "идеологик" ёки "мантиқсиз" деб билди. Америка когресси келишувнинг матнини хулоса қилиш ҳолатида қарор олган вав шаҳривар ойининг 26-чиси, яъни милодий 17 сентябрь ойигача ушбу ҳақда рай беришлари лозим. Абама агар конгресс намояндалари келишув бўйича хулосаларга мухолифат қилсалар, бундай ҳолда конгресс райини вето қилишини эслатиб ўтган.     

    

                                          ****

Хуросон газетаси чоршанба куни нашр этган ўзининг мақоласида шундай ёзади: Шўҳратпарастлик ва орзу қилиш сиёсатнинг ажралмас бир қисмидир. Бу икки хусусиятга эга бўлмаган кам сиёсатчиларни учратиш мумкин. Шу ҳол билан ҳаддан ташқари орзу ва ҳою-ҳавасга берилиш ҳатто болаларга ҳам зиён келтиради. Сиёсат ва орзу-ҳаваснинг бирлашмаси ҳам зарардан бошқа натижа бермайди. Усмонийлар императорлигини қайта тиклаш ҳақидаги Эрдуғоннинг орзу-ҳаваси бугунги кунларда Истанбул хиёбонларида ўзгариш ҳолатида қарор олган.

Туркия ўзининг энг қонли кунларини ўз бошидан ўтказмоқда. Америка элчихонасига ҳужум қилиш, полиция идораси олдида бомбанинг портлаши, армия кучлари тайёргарлик курувчи йўлида бомбанинг портлаши ва курдлар яшовчи шаҳарлар хиёбонларида тўқнашувларнинг вужудга келиши ва бошқа ҳодисалар оммавий ахборот воситалари томонидан Эрдуғоннинг орзулар юртидан тарқатаётган қурқинчли хабарлар жумласидандир. Таҳлилчиларнинг эътиқодларига кўра, Эрдуғон учун янги уйин бошланган. Тукиядаги нотинчликлар уч жиҳатдан иборатдир. Биринчиси бу ПКК партияси, иккинчиси ИШИД террорчи гурўҳи ва ниҳоят учинчи эса давлат кучлари. Ҳозирги кунгача давлат кучлари ва курдлар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. ИШИД террорчи гурўҳи  бўҳроннинг учинчи жиҳати унвонида ушбу уйинга кириб келиши билан Эрдуғоннинг орзуси бир даҳшатли тушга айланади.

       

Media

Add comment


Security code
Refresh