Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Monday, 10 August 2015 13:27

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Эрон газетаси ўзининг мақоласида шундай ёзади: Ол-Халифа режими томонидан Баҳрайнда "Ал-васат" номли мустақил газетанинг фаолиятини тўхтатиш Баҳрайнда матбуотга тўсиқлик яратиш ва уни буғиш фазоси яна бир маротаба оммавий афкорнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этди. Ва бу газета фаолиятини тўхтатишнинг асосий сабаби Ол-Халифа режимини танқид қилиш ва ҳужжатли хабарларни тарқатиш ва нашр этишдан иборатдир.  

Эрон газетасининг ёзишича, Ол-Саъуд Ол-Халифа режими билан бирга оммавий ахборотнинг куч-қувватга эга бўлиши уларнинг ҳукумат устунларининг заифланиши сабабига айланмаслиги учун фикрий, янги ва эркин  ахборот фазонинг зуҳур топишига тўсиқлик яратишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета шундай ёзади: Ол-Саъуд ва Ол-Халифа режимларининг ташвишга келишлари, айниқса Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасидаги ядровий келишувдан кейин янада ортиб кетмоқда. Шунинг учун Яман ўзгаришлари, Эрон, Сурия ва инсон ҳуқуқлари ҳақида мақола нашр этиш ёки суханронлик қилиш таҳдид деб талқин этилади ва оммавий ахборот воситаларида ушбу мавзўлар заминасида мақола ёки хабар нашр этиш учун рухсат берилмайди.

                                         ****

 Ироқ Курдистон минтақасининг Эрондаги намояндаси Нозим Даббоғ Эътимод газетасининг душанба кунги сони билан қилган сўҳбатида, Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал-Ибодийнинг ушбу мамлакатнинг сиёсий тизимини ўзгартириш бўйича дастури ҳақида тўхталиб, Ироқда ислоҳот киритиш зарурий ишдир ва бош вазир асосий қонунга биноан ўз қонуний имкониятлари ва кафолатларидан фойдаланиши мумкин,- деб айтди.

Нозим Даббоғ бу ҳол билан муҳим ва таъсирчан рол уйнашлари мумкин бўлган гурўҳлар давлатда фаолият олиб боришади ва бу гурўҳларнинг ҳаммасини назарга олиш  лозим. Ироқ бош вазири ушбу мамлакатда ислоҳот киритиш мақсади билан республика президенти ўринбосари ва ушбу мамлакатнинг бош вазири мансабларини бекор қилиш дастурини чиқарди ва фасодликка қарши кўраш олиб бориш учун комитет ташкил этишни сўради. Шунингдек, Ҳайдар Ал-Ибодий Ироқ парламентидан давлат назарида қарор олган ислоҳотларни тасдиқлашни ҳам сўраган,-деб таъкидлади.      

                                       * * * *

Осиё ғарби ва Ўрта Шарқ ишлари бўйича мтахассис Сайид Ҳодий Сайид Афқаҳий Теҳронда нашр этиладиган Ҳимоят газетасида нашр этган мақоласида, минтақадаги такфирий ва сионистик жараёнлар бир неча маротаба террористик амалиётларни амалга ошириш орқали Ливан ер-ҳудудларига киришга сайъ-ҳаракат қилишди. Аммо Ҳизбуллоҳ муқовимат кучлари тажрибага эга бўлишлари сабабли бу мақсадларига эришолмадилар,-деб айтди.

Сайид Ҳодий Сайид Афқаҳий  исломий муқовимат ишғолгар Исроил режими билан 30 йил давомида олиб борган тўқнашувлардан керакли тажриба ортиши билан бир оддий ҳолда такфирий жараёнларнинг уйинларига киришга муяссар бўлди ва уларга жиддий ва оғир мағлубиятни юклатди,-деб таъкидлади.

Ўрта Шарқ ишлари бўйича ушбу мутахассис такфирий гурўҳларнинг террор ва портлашлар усулларидан фойдаланишларини баён этиб, террористик ва такфирий гурўҳлар исломий муқовимат билан куч синашларидан олдин Америка ва сионистик режим томонидан берадиган ёлғон ваъдалари ҳақида фикрлашлари ва уларнинг ёлғонларига ишонишмасликлари лозим эди,-деб эслатб ўтди.       

                                        

Media

Add comment


Security code
Refresh