Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Sunday, 09 August 2015 12:43

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

Хуросон гезетаси ўзининг бош  мақоласида шундай ёзади: Америка ва Исроилдан ҳимоят этишда бир неча мамлакатлар томонидан Эрон ва унинг минтақадаги иттифоқчиларига қарши уюштирган ҳужумларнинг асосий сабаби бу Эрон халқининг устуворлиги ва Эрон Ислом Жумҳурияти тизими томонидан минтақавий фурсатлар ва таҳдидларни огоҳлик билан мудирият этишидир.

Хуросон газетасининг ёзишича, сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий саноқсиз таҳдидлар ва босимларга қарамасдан Эрон шундай мавқега қарор олганки, дунёнинг 6 -та буюк мамлакатлари ойлар давомида, Эрон билан бирон бир келишувга эришиш мақсадида музокара олиб бориш учун вақт сарфлашмоқда.

Бу газета шундай ёзади: Вена ядровий музокаралари шуни кўрсатдики, Эрон иқтисодий, ҳарбий ва сиёсий турли босимларга қарши халқ муқовимати, мудофаа қудрати ва мантиқий фикрлашга асосланган музокаралар билан устувор қаршилик кўрсатди ва минтақада дунё тартиби мувозанатига барҳам бериб, қудратга янги нормаларни ижод этди.       

                                                                         ****

Теҳронда нашр этиладиган Жумҳурии Исломи газетаси ўзининг бош мақоласида, Сурияда вужудга келган бўҳронлардан тўрт йилдан ортиқ вақт ўтишига ишора этиб шундай ёзади: Америка жума куни хавфсизлик кенгашида ўз нуфузидан фойдаланиб бир резолюцияни тасдиқлаб олдики, унинг мақсади Сурия ҳукуматига қарши босимларни кучайтириш ва ушбу ўлкада бўҳронлар кўламининг яна ортиб кетишидан бошқа ҳеч  нарса йўқ.

 Жумҳурии Исломи газетасининг ёзишича, бу резолюциянинг ташқи кўриниши халқаро оммавий афкорга маъқул келсин деб тартиб берилган. Аммо Америка ўз Ғарб ва минтақадаги иттифоқчилари билан бирга ушбу шартноманинг сояси остида Сурияда ўз мақсадларини амалга ошириш пайидадир.

Теҳронда нашр этиладиган ушбу газета Вашингтон бу гал Сурияда химиявий моддаларни баҳона қилишини баён этиб, ҳозирги шароитда Америка томонидан ушбу масалани ўртага қуйишининг муҳим далилларидан бири бу Сурия ҳукуматини ағдариш учун режалаштирган барча лойиҳа ва режалари мағлубиятга учради.    

                                                                              ****

Теҳронда нашр этиладиган Шарқ газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади: Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида жума кунида бўлиб ўтган портлаш натижасида  400 (тўрт юз ) нафар шахс ҳалок бўлишлари ва тан жароҳати олганлари бу ҳам бўлса, Толибон раҳбари  Мулло Умар ўлими ҳақидаги хабарнинг тарқалишидан бир ҳафта вақт ўтишидан кейин эълон қилиниши Афғонистонда Толибон лойиҳасининг якунга етиши ва мағлубиятга юзмаюз бўлганини кўрсатди.

Шарқ газетасинингёзишича террористик портлашлар ва Афғонистонда осойишталик ва тинчликка мухолиф бўлганларнинг мағлубиятга дуч келишлари Мулло Умар ўлимидан кейин ушбу гурўҳнинг етакчи раҳбарлари ўртасида унинг ўрнига ўринбосар тайинлаш ҳақида мавжуд бўлган ихтилофларидан далолат беради.

Шарқ газетаси ўз мақоласининг давомида, жума куни Кобулда вужудга келган портлаш устувор тинчликка эришиш учун Афғонистон давлатини муаммоларга юзмаюз этди ва Толибон гурўҳи аъзолари ўртасидаги ихтилофлар эса Афғонистон ер-ҳудудларида ИШИД террорчи гурўҳи фаолият олиб бориши ва ҳузур топишининг  заминаларини мустаҳкамлаши мумкин.    

      

Media

Add comment


Security code
Refresh