Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Saturday, 08 August 2015 13:52

Эрон матбуотига бир назар

 Эрон матбуотига бир назар

Офтоби Язд газетаси ўзининг бош мақоласида Салафий экстремистик жараёнларнинг шаклланиши ва баъзи мамлакатларнинг ушбу жараёнлардан ҳимоят этишларини Ўрта Шарқ минтақасида такфирий террористларнинг асосий илдизи бўлишига ишора этиб, шундай ёзади: душманлик, экстремизм ва терроризм билан кўраш олиб бориш ва баъзи мамлакатлар томонидан Ал-Қоида ва ИШИД террорчи гурўҳлардан яширин ёки ошкора тарзда ҳимоят этишни тўхтатиш зудлик ва заррурий сайъ-ҳаракатларга эҳтиёж сезади.

Офтоби Язд гузетасининг ёзишича, устувор тинчликка эришиш мақсади билан минтақада жиноий террористлар гурўҳлари билан қарши кўрашишнинг муҳим йўлларидан бири бу оммавий ахборот воситалари орқали таълим бериш ва маданият имкониятларидан фойдаланишдир. Ва ушбу йўл орқали такфирий ваҳобийлар миссионерларининг олиб бораётган  таблиғотлари ёлғон ва нотуғри эканлигини фош этиш учун  кўмак бериш мумкин.   

  

                                         ****

Эрон парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича  маслаҳатчиси Ҳасан Шайхул-Ислом Теҳронда нашр этиладиган Эътимод газетасида нашр этилган ўзининг мақоласида шундай ёзади: Америка ва унинг иттифоқчилари томонидан Сурия давлатига қарши минтақада олиб борилган фитна-найранглари мағлубиятга юзмаюз бўлишидан сўнг, улар Сурия бўҳронларини ҳарбий йўл билан ҳал этиш мумкин эмаслигини тан олишмоқда.

Ҳасан Шайх Ислом Туркия ва Арабистоннинг муҳим роли ва ушбу мамлакатлар томонидан Суриядаги террористлар учун қурол-яроқ жўнатишларига ишора этиб, Америка, Туркия, Арабистон ва минтақадаги баъзи мамлакатлар томонидан Суриянинг қонуний ҳукуматини ағдариш учун ноқонуний сайъ-ҳаракатлари қаршисида Россия ИШИД жиноий террорчи гурўҳ билан кўраш олиб бориш учун Суриядаги тўқнашувлар сайҳнасида таъсирчан гурўҳларни тайёрлаш пайидадир,-деб таъкидлади.

Эрон Ислом Жумҳурияти парламенти раисининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси минтақада ИШИД терроризмига барҳам бериш ва уни ҳал этишнинг ягона йўли бу баъзи мамлакатлар томонидан ИШИД террористик гурўҳини молиявий ва қурол-яроқлар билан ҳимоят этиш ва уни қуллаб қувватлашни тўхтатиш масаласи ҳисобланади ва  ҳамда кейинги босқичда ушбу бўҳрондан чиқиш учун ҳал этишнинг муносиб йўлига эришиш мақсадида минтақавий йиғилиш ташкил этиш ва музокаралар ўтказиш саналади, -деб эслатиб ўтди.  

                                       * * * *

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида  Американинг Афғонистонда олиб борган ишғолгарлик сиёсатлари ушбу мамлакатда бўҳронларни келтириб чиққанига ишора этиб, шундай ёзади: Американинг Афғонистонда узоқ муддат давомида ҳузур топиши ва ушбу мамлакатдан чиқишни талқин этиш ҳақиқати бу ушбу мамлакатда хавфсизликни барқарор этишга нисбатан бирон бир масъулиятни қабул қилмасдан Афғонистоннинг миллий бойликларини ғорат қилиш ва ушбу мамлакатнинг манфаатидан баҳраманд бўлишни давом этиш учун амалга оширилмоқда.

Рисолат газетаси Афғонистонда Нато ва Америка томонидан амалга оширилган ҳарбий амалиётлар натижасида Афғонистоннинг ноҳарбий аҳолиси ўртасидан қурбон бўлганларга ишора этиб, Америка ва Нато ташкилотининг кучлари ноҳарбийларни ўлдириш ва Афғонистонда ички ва хавфсизлик бўҳронлар вужудга келишининг энг асосий омили саналади,-деб ёзилган.

Рисолат газетаси Америка Афғонистонга нисбатан фақат восита сифатида қарайди ва Америка расмийлари хавфсизлик шартномасини имзолашлари билан Афғонистонда ўзларининг узоқ муддат давомида ҳузур топишларига кафолат олиб, ушбу мамлакатда ўзларининг махсус ишғолгарликларини давом этишади,-деб ёзади.       

                                         

Media

Add comment


Security code
Refresh