Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Thursday, 06 August 2015 13:26

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

 

Ўрта Шарқ масалалари бўйича мутахассис Ҳусейн Руйварон Ормон газетасида шундай ёзади: Эрон терроризм билан кўраш олиб бориш иқтидорига эга бўлган минтақанинг энг буюк қудрати ҳисобланади.  Ўрта Шарқ ишлари бўйича ушбу мутахассис ўз мақоласининг давомида, ИШИД террористик гурўҳи билан қарши кўрашиш учун Ироқ ва Сурия давлатлари билан ҳамкорлик қилишда Эроннинг сайъ-ҳаракатлари ва қабул қилган стратегияси таъсирчандир,-деб ёзади.

Ушбу мутахассиснинг ёзишича, Америка, Ғарб мамлакатлари ва уларнинг минтақадаги иттифоқчилари Сурия президенти Башор Асадни ағдариш учун катта харажотларни сарфлашган.

Бу мақоланинг давомида шундай келтирилади: террористик гурўҳлар, жумладан ИШИД террорчи гурўҳ билан кўраш олиб бориш учун минтақа ва халқаро сатҳда кенг ҳамкорликлар олиб бориш зарурдир.    

                                                                                       ****

Халқаро алоқалар бўйича мутахассис Муҳаммад Ҳасан Қадирий Абёна Қудс газетаси билан қилган сўҳбатида, Яманнинг бегуноҳ халқига қарши оммавий қирғин қуролларидан фойдаланиб Арабистон томонидан амалга оширилган ҳужумлари халқаро қонунларни ошкора поймол этишдир, деб айтди.

Халқаро алоқалар ишлари бўйича ушбу мутахассис  ўз фикрининг давомида, бошқа Араб иртижоли мамлакатлар, ҳукмрон ва зўравон қудратларнинг давлатлари ҳам ушбу жиноятлардан ҳимоят этиб, мазкур жиноятлар амалга ошириши учун янада кўпроқ қурол-яроқни етказиб беришмоқда, -деб таъкидлади.

Халқаро алоқалар ишлари бўйича ушбу мутахассис шунингдек Арабистон, Исроил режими, Америка ва уларнинг иттифоқчилари ўз мақсадларини Яман халқига юклатишда ўтган беш ой давомида ушбу мамлакатга қарши ҳужум қилишлари мағлубиятга юзмаюз бўлди, -деб эслатиб ўтди.

                                                                                       ****

Рисолат газетаси Европа мамлакатларига муҳожират қилиш бўҳронлари хусусида ўзининг таҳлилий мақоласини нашр этди.  Бу мақолада охирги йиллар давомида муҳожират бўҳрони ва Европа мамлакатларида ички бўҳронлар кучайишининг оқибатлари ортиб кетган,-деб келтирилади.

Бу таҳлилий мақолада шундай келтирилади: Европада иқтисодий ва муҳожирлик бўҳронларнинг бир вақтнинг ўзида вужудга келиши ушбу бўҳронни ҳал этиш учун  сиёсатчилар ва иқтисодчиларнинг маневр қудратини заифлаштирган.

                                                                                      ****

Эроннинг Россиядаги элчиси Мардумсолори газетасида шундай ёзади: охирги йиллар давомида икки мамлакатнинг олий мартабали расмийлари икки томонлама музокара олиб бориш учун мустаҳкам пойдиворни ижод этиш учун қарорга келишган эдилар.

Эроннинг Россиядаги элчиси ўз фикрининг давомида , Россия Эроннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиши учун кўп сайъ-ҳаракатларни амалга оширди ва иқтисодий санкциялар бекор қилиниши билан ушбу ташкилотга Эроннинг аъзо бўлишида мавжуд бўлган  тўсиқликлар барҳам топади.  Ва Эрон назоратчи сифатидан комил аъзога айланиши ушбу ташкилот билан ҳамкорлик қилиши билан Россия ва Эрон ўртасидагиалоқалари ушбу ташкилот доирасида ўтмишдан ҳам кенгроқ ва мустаҳкамроқ давом этиши мумкин.

  !              

Media

Add comment


Security code
Refresh