Олдинги сайтимиз бекор қилинди. Ҳозирги сайтимиз Parstoday Uzbek
Wednesday, 05 August 2015 13:35

Эрон матбуотига бир назар

Эрон матбуотига бир назар

 Афғонистоннинг ташқи ишлар вазири Салоҳиддин Раббоний Шарқ газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўрни қушни ва дўст мамлакат сифатида Кобул учун ўта муҳим мамлакат ҳисобланади ва Афғонистон расмийлари ҳам энг олий ва яхши даражада  алоқаларини давом этишга сайъ-ҳаракат қилишмоқда,-деб айтди.

Афғонистон ташқи ишлар вазирининг айтишича, Эрон ва 5+1 гурўҳи ўртасидаги ядровий келишув нафақат Афғонистон учун балки минтақа мамлакатлари муносибатларида ҳам ўз ижобий ва яхши таъсирини етказади.

Афғонистон ташқи ишлар вазири ўз фикрининг давомида, ушбу мамлакат Ҳиндустон ва Покистон билан муносибатларини кенгайтиришдан истиқбол этади, деб эслатиб ўтди.

Афғонистон ташқи ишлар вазири шунингдек террористик гурўҳлар, жумладан ИШИД террорчи гурўҳининг фаолиятларини минтақа мамлакатлари учун жиддий хатар деб билиб, ушбу гурўҳга қарши кўрашиш учун ҳамкорликлар кўламини янада кенгайтириш лозимдир, -деб таъқидлади.                                                                                        ****

Мардумсолори газетасининг хабар беришича, Туркия парламент сайловларидан кейин турли ҳодисалар билан юзмаюз бўлди ва унинг маҳсули эса турк сиёсатчилари, айниқса адолат ва тараққиёт партияси раҳбарлари томонидан амалга оширилган фирибгарликларининг ошкор бўлишидир.

Бу таҳлилий мақоланинг давомида шундай келтирилади: Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон ва ҳоким бўлган партия асосий қонунни ўзгартириш пайида эдилар. Аммо парламентдаги ўринларни қулдан бой беришлари туфайли ушбу натижага эриша олмадилар.

Бу мақоланинг давомида, Туркия давлатининг Сурия президенти Башор Асадга қарши тўтган позициялари, Димишқ давлатини ағдариш учун амалга оширилган сайъ-ҳаракатлари ва шунингдек Анкара давлатининг террористлардан ҳимоят этиши халқ ва турли партияларнинг аксуламалларига юзмаюз бўлган,-деб таъкидланади.

Бу мақоланинг давомида,  нотинчликлар ва ички бўҳронларнинг шиддат билан кучайиши адолат ва тараққиёт партияси ва унинг бошида Ражаб Тайиб Эрдуғон томонидан олиб борилган нотуғри ва хато сиёсатларига Туркия халқи эртами ёки кечми баҳо беришлари лозим,- деб ёзилади.                                                         ****

Рисолат газетасининг таҳлилий мақоласида шундай келтирилади: Германия расмийлари  Греция евро минтақасидан чиқишининг оқибатларидан шиддат билан хавотирланишмоқда.

Ушбу таҳлилий мақоланинг давомида, шундай ёзилади: Грециянинг евро минтақасидан чиқиши Германия учун энг ёмон сиёсий ва ҳатто иқтисодий оқибатларни вужудга келтиради, чунки Грециянинг фуқаролари Германиянинг бош канцлери Ангелли Меркель ва Берлин давлатини ўз мамлакатларида иқтисодий бўҳронларнинг  вужудга келиши ва давом этишининг масъули деб билишади.

Бу мақолага биноан, Грецияликлар Берлинга нисбатан ўзларининг кескин  иқтисодий ва ҳуқуқий аксуламалларини кўрсатишмоқда ва агар улар евро минтақасидан чиқишса, Германиянинг йирик ширкатларини қийинчиликларга юзмаюз эташади.  

Бу мақоланинг давомида Халқаро қарз ва кредит берувчиларнинг дастурлари Греция халқининг иқтисодий муаммоларини янада ортишига олиб келади, -деб ёзилади.   

                                                                                  

Media

Add comment


Security code
Refresh